Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.1992 й. 202-сон "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.1992 й.

N 202



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИ (ЎзА) ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистсн ахборот агентлиги (ЎзТАГ)ни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантириш тўғрисида" 1992 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда республиканинг ички ва ташқи сиёсати тўғрисида ишончли ахборотларни тўплаш ва таъминлашни ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

моддий-техника негизини мустаҳкамлаш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун бюджетдан ташқари молиявий манбаларнинг маблағларидан мустақил фойдаланиш;

шартномалар юзасидан буюртмачиларга сотиладиган ахборот маҳсулоти (ишлар, хизматлар) нархлари ва тарифларини белгилаш;

раҳбарларни, ижодий ходимларни, юқори малакали мутахассислар ва хизматчиларни битим асосида ишга ёллаш;

ахборот маҳсулотини, тегишли техника ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш, сотиш ва айирбошлаш, реклама хизмати ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш юзасидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисидаги илова этилаётган Низом тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 188,5 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 11 нафар этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, ЎзА меҳнат ҳақи учун ажратиладиган маблағлар доирасида аппарат тузилишини, моддий рағбатлантириш шакллари ва шартларини (турли тоифадаги ходимлар сони нисбатини ҳисобга олмасдан) мустақил равишда тасдиқлайди.

ЎзАга бош директорнинг икки нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.

ЎзА бош директорига, унинг ўринбосарларига ва хайъат аъзоларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари учун мос равишда белгиланган моддий таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари жорий қилинсин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги белгиланган асосий вазифалардан ва фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда бир ой муддат ичида агентликни бошқаришнинг ташкилий тузилишини такомиллаштириш, республикада, МДҲ давлатларида ва чет элларда мухбирлик пунктлари шохобчаларини кенгайтириш юзасидан тадбирларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:

чекланган нархлар ва тарифларда хизмат ҳақи тўлаш шарти билан ЎзАга, унинг бўлинмаларига ва мухбирлик пунктларига шартнома асосида зарур алоқа каналлари ва воситаларини берсин;

ЎзА ҳамда унга қарашли ташкилотларнинг хабарлари ва фототелеграммаларини ҳукумат телеграммалари тоифасида узатишни, телефон сўзлашувларини эса иккинчи тоифа тезкорликда улашни таъминласин.


6. "Ўзшартномасавдо" уюшмаси асосланган буюртмаларга кўра Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига зарур моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ажратишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, "Тошкентбошқурилиш" ЎзА лаборатория корпусининг иккинчи навбати қурилишини тугаллашни кўриб чиқсинлар ва икки ҳафта муддат ичида белгиланган тартибда таклиф киритсинлар.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 13 апрелдаги 155-сон, 1977 йил 22 декабрдаги 804-сон, 1981 йил 15 июндаги 507-сон, 1986 йил 9 апрелдаги 181-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Э.С. Самандаров зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 4, 12-модда.





























Время: 0.1321
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск