Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.1992 й. 202-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 21 апрелдаги

202-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Миллий ахборот

агентлиги (ЎзА) тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (бундан кейин матнда ЎзА деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг марказий давлат ахборот агентлиги бўлиб, унинг ахборот соҳасидаги фаолияти республиканинг, МДҲга кирувчи мустақил давлатларнинг ва хорижий мамлакатларнинг кенг доирадаги ўқувчиларига мўлжалланган.


2. ЎзА ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қонунлари ва қарорларига, Президентнинг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган оммавий ахборот воситаларига доир халқаро шартномаларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. ЎзАнинг бош вазифаси ахборот тўплаш ва уларни оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига, муассасаларга, корхоналарга ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига, шунингдек, республикадаги ва унинг ташқарисидаги хусусий кишиларга етказиб беришдан иборат.

ЎзА Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Раёсатининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий-сиёсий ва бошқа воқеаларга баҳо беришга, ички ва ташқи сиёсатнинг энг муҳим масалаларига тааллуқли расмий ҳужжатларини, баёнотларини ва ахборотларини тарқатади.

ЎзА ахборот тўплаш ва тарқатишга доир ўз фаолиятини сиёсий ташкилотлар ва жамоат ташкилотларидан мустақил равишда, Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини назарда тутиб ҳамда воқеаларни холис ва ҳар томонлама ёритиш принципларига, турмушни бутун чоралар билан демократиялаш ва одамий муносабатларни инсонпарварлаштириш негизида жамиятни жипслаштириш вазифаларига мувофиқ равишда амалга оширади.

ЎзА бутун фаолияти билан ҳар бир фуқаронинг ҳар қандай масала юзасидан, аввало, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти олий органлари фаолияти, уларнинг ички ва ташқи сиёсати масалаларига доир ҳаққоний ва аниқ ахборот олишдан иборат қонуний ҳуқуқини амалга оширишни таъминлайди.


4. ЎзА ўз вазифаларига мувофиқ:

расмий ва ўзга ахборотларни тўплайди ҳамда уни тижорат асосида Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда тарқатади;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ахборотномалар, рўзномалар, китоблар, ойномалар, бошқа матбаа маҳсулотларини, компьютер, фото ва аудиовизуал маҳсулотларни нашр этади ҳамда обуна йўли билан ва чакана савдо орқали тарқатади;

ўзининг мавжуд маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ахборот марказларини, бўлимлари ва мухбирлик пунктларини мустақил равишда таъсис этади, қайта ташкил этади ва тугатади;

Давлат матбуот қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва "UzРАК" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг "Интернет" тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради;

барча турдаги ахборотларни тўплаш ва тарқатиш масалалари юзасидан халқаро алоқаларни амалга оширади;

хориждаги ахборот агентликлари иш тажрибасини ўрганади;

бошқа агентликлар, шу жумладан, хорижий агентликлар, оммавий ахборот органлари билан ахборотларни айирбошлаш шартлари ёки тижорат шартлари билан барча турдаги ахборотларни етказиб бериш (қабул қилиб олиш) тўғрисида, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида шартномалар тузади;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатга олинган ташкилот сифатида турли шаклларда ташқи иқтисодий фаолиятни (жумладан, экспорт-импорт аъмолларини, ахборот соҳасида вакиллик ва воситачилик фаолиятини) амалга оширади;

чет элларда тижорат фаолиятини амалга ошириш учун зарур ишлаб чиқариш тузилмаларини барпо этади, ўз ходимларини хизмат сафарига ва хорижда ишлаш учун юборади, хорижий фуқароларни ёллайди ёки бу вазифаларни битимлар асосида хорижий агентликларга, фирмаларга ва бошқа ташкилотларга топширади.


5. ЎзА амалдаги қонунларга мувофиқ ижодий ва хўжалик соҳаларида мустақил бўлиб, ўз фаолиятининг режаларини ишлаб чиқади, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади, тайёрланган маҳсулотни, олинган даромадларни, шунингдек, бошқа даромадларни агентлик олдида турган вазифаларга асосланиб, мустақил тасарруф этади.

Агентликнинг бўлимлари молия-хўжалик жиҳатидан ва кадрлар билан ишлаш масаласида мустақилдир. Улар билан муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.


6. ЎзАнинг совет сўми ва хорижий валюта шаклидаги маблағлари:

агентлик ахборотлари учун Ўзбекистон Давлат телерадио компаниясидан, оммавий ахборот воситаларидан тушадиган обуна ҳақи маблағларидан;

агентликнинг тижорат фаолиятидан келадиган даромадлардан ва ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар фойдасининг бир қисмидан;

чет эллардаги ва МДҲ мамлакатларидаги ташкилотлар, фирмалар, корхоналар, муассасалар ва айрим фуқароларнинг пул, моддий ва маданий бойликлар ва кўчмас мулк шаклидаги ихтиёрий бадаллари, совғаларидан, тушумлар ва ажратмалардан;

бошқа тушумлардан ташкил топади.


7. ЎзА агентликнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:

ўз ахборотларини, бошқа матбаа, компьютер, фото ва аудио-визуал маҳсулотларини ҳамда бошқа маҳсулотларни нашр этади ва уларни республикада, хорижда обуна асосида ва чакана савдо орқали тарқатади;

Ўзбекистон Республикаси, МДҲ ҳудудида ва чет элларда корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар, шу жумладан, хорижий шериклар билан биргаликда барпо этади;

агентликнинг биноларини, ахборотни тайёрлаш ва узатишга тегишли техникавий ва дастурий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, чет элларда ҳам бошқа ташкилотларга, фирмаларга, агентликларга ва фуқароларга тижорат асосида фойдаланиш учун беради.


8. ЎзАнинг амалдаги қонунларга мувофиқ тижорат фаолияти натижасида вужудга келган валюта фондидан агентликни моддий-техникавий ва ижтимоий ривожлантириш учун, шу жумладан, ишга жалб этилган хорижий фуқаролар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.


9. ЎзА ахборот тарқатиш, топширилган иш соҳасидаги аҳвол ҳамда муайян вазифаларни бажариш учун шахсларнинг аниқ-равшан масъулиятини аниқлаш билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилишда коллегиал ва яккабошчилик негизида ўз ишини ташкил этади.


10. ЎзАга Бош директор бошчилик қилади, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди.

Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади.

Бош директор агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, жамоа олдида турган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, ЎзАнинг барча хизматлари ва бўлинмалари ҳамда ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар ижро этишлари шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради.

ЎзА Бош директори:

амалдаги қонунларга мувофиқ агентликнинг тузилма бирликларини, бўлимларини, мухбирлик пунктларини ва бошқа ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларни барпо этади, қайта ташкил қилади ва тугатади;

ходимларнинг сони ва иш ҳақи фонди доирасида штат жадвалини тасдиқлайди;

ходимларни ва хорижий мутахассисларни амалдаги қонунларда белгиланган тартибда ҳамда улар билан битим тузиш асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган Низомга мувофиқ ишга қабул қилади.

11. ЎзАда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек ЎзА фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат таркибига ахборот фаолияти билан боғлиқ бошқа давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва муассасалар, жамоат бирлашмалари вакиллари ҳам кириши мумкин.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

ЎзА фаолиятининг республикада ахборот фаолиятини янада ривожлантириш, ахборот тўплашни такомиллаштириш ва оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига ва бошқа ташкилотларга ўз вақтида, тўлиқ ва холисона ахборот тақдим этиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

ЎзА номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун ЎзА раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат ЎзА ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига ЎзА ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда бош директор ўз қарорини амалга оширади. Бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

12. ЎзА юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.



















































Время: 0.1340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск