Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.1992 й. 207-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.1992 й.

N 207



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ

ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини яхшилаш тадбирлари тўғрисида” 1992 йил 9 мартдаги Фармонига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони кўпи билан 58 киши ҳисобида (бинони қўриқловчи ва хизматчи ходимлардан ташқари) 1-иловага биноан тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига бевосита бўйсунувчи муассаса ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага биноан тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишиб, ҳокимликлар бошқармаларининг белгиланган сони доирасида маданият ишлари бўйича тегишли ҳудудий бошқармаларни тузсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон халқларининг маънавий маданиятини ҳар томонлама ривожлантириш ва бойитиш шароитларини таъминлаш, ижодий уюшмалар, миллий-маданий марказлар билан амалий алоқалар ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, давлатлараро (МДҲ доирасида) ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

бадиий-ижрочилик ва маданий-маърифий кадрларни тайёрлаш шароитлари ва жараёнларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;

маданият соҳасидаги халқ анъаналарини қайта тиклаш ва бойитишни ташкилий-ижодий жиҳатдан таъминлаш;

маданий мерос объектларининг давлат муҳофазасини таъминлаш;

Ўзбекистоннинг тарихий ва маданият обидаларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишларини яхшилаш;

маданият соҳаси ходимларини ва ижодий зиёлиларни ижтимоий ва профессионал ҳимоя қилишни таъминлаш;

кадрлар тайёрлаш жараёнини яхшилаш, маданият, санъат ва санъатшунослик фани ўқув юртлари тармоқлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун тегишли шароитлар яратиш;

кишиларнинг маданий ва эстетик талабларини янада тўлароқ қондириш, уларнинг профессионал ва ҳаваскорлик халқ ижодиётида бадиий-ижодий жиҳатдан ўзларини тўла намоён қила олишлари учун шароитлар яратиш;

санъатшунослик соҳасидаги маданият ва фан ютуқларини кенг тарғибот қилиш ва оммалаштириш. Оммавий ахборот воситалари, профессионал ва ҳаваскор ижрочилар иштирокида кўриклар, танловлар, фестиваллар ўтказиш йўли билан республика аҳолисини профессионал санъат соҳасидаги ютуқлардан, халқ ижодиётининг энг яхши намуналаридан баҳраманд қилиш;

бошқарув ва тармоққа раҳбарликнинг самарали тизимини яратиш, қайси идорага қарашлилигидан ва мулкий шаклидан қатъи назар, барча маданият муассасаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, санъатни тижоратга айлантириб юборишга йўл қўймаслик, ташаббусни ривожлантириш ва рағбатлантиришга, маданият органлари ва муассасаларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлашга қаратилган ишларнинг замонавий иқтисодий шакллари ва усулларини жорий қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

аралаш ижодий жамоалар ва бирлашмалар тузиш, хорижий шериклар билан тижорат асосида бошқа ихтисослаштирилган тадбирлар ўтказиш йўли билан миллий санъатни ривожлантиришга ёрдам берувчи давлатлараро ва халқаро дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Қонунда белгиланган тартибда маданий тадбирларга чипталар нархининг чекланган даражасини, республикадан ташқарига ижодий жамоаларни юборишнинг бадиий ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, уларнинг тайёргарлик даражасини белгилаш;

М. Тошмуҳамедов номидаги грампластинкалар заводининг матбаачилик негизида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси тизимининг нашриётлари билан шартлашувлар бўйича реклама-ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

вазирлик тизимининг театр-томоша ва маданий-маърифий муассасалар ҳамда бошқа бўлинмалари учун жиҳозлар сотиб олиш юзасидан белгиланган тартибда экспорт-импорт аъмолларини амалга ошириш;

янги дастурлар яратиш, асарларнинг бадиий савиясини ошириш, маданият ходимларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришни кучайтириш учун тижорат фаолияти ҳамда бюджетдан ташқари молиявий таъминлашнинг бошқа манбаларидан тушган даромадлардан фойдаланиш;

тармоқнинг моддий-техника негизини ривожлантириш мақсадида кичик ва қўшма корхоналар барпо этиш, шунингдек, ўз маблағлари ҳисобига ва унинг доирасида биржа аъмолларида қатнашиш;

республика ҳудудида ва унинг ташқарисида концерт-гастрол фаолиятининг барча турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензиялар бериш.


6. Маданий ҳамкорлик соҳасида қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Маданият ишлари вазирлигига 1992-1993 йилларда вазирликнинг таклифига кўра Ўзбекистонга келувчи хорижий фуқароларнинг республика ҳудудида яшаши ва транспорт харажатларини сўм билан тўлаш учун рухсат этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратнинг меҳнат ҳақи фондини белгиласин, Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан ажратиладиган 4 та хизмат автомашинасини сақлашга зарур маблағлар ва лимитларни назарда тутсин, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса зарур ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддат ичида мазкур қарордан келиб чиқувчи вазифаларн ҳисобга олган ҳолда вазирлик ҳақидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “ЎзССР Маданият министрлигининг фаолиятини қайта қуриш ва унинг ташкилий структурасини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида” 1988 йил 15 сентябрдаги 330-сон қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 апрелдаги

207-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият


Санъат ишлари бошқармаси


Маданий-маърифий ишлар ва халқ ижодиёти бошқармаси


Фан, ўқув юртлари ва кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

бошқармаси


Моддий-техника таъминоти ва ишлаб чиқариш бошқармаси


Кадрлар ва иш юритиш бошқармаси


Иқтисодий прогнозлаш ва молиявий ишлар бошқармаси


Репертуар-таҳрир ҳайъати


Халқаро алоқалар бўлими


Марказий бухгалтерия





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 апрелдаги

207-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари

вазирлигига бевосита бўйсунувчи

ташкилотлар ва муассасалар

РЎЙXАТИ


Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси

Республика театрлари, кутубхоналари, музейлари

М. Қориёқубов номидаги Ўзбекистон Давлат филармонияси

Халқлар Дўстлиги Саройи

“Ўзбекдавлатэстрада” Республика Гастрол-концерт бирлашмаси

М. Турғунбоева номидаги хизмат кўрсатган Ўзбек давлат “Баҳор”

халқ рақс ансамбли

“Ўзбекдавлатцирки” Республика бирлашмаси

Маданият ва санъат олий ҳамда ўрта махсус ўқув юртлари,

республика ихтисослаштирилган ўрта мактаб-интернатлари,

болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари, эстрада-цирк

санъати студияси

Ўқув муассасалари бўйича Республика ўқув-методика кабинети

Маданият ходимлари малакасини ошириш институти

Республика Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази

Республика болалар ижодиёти маркази

Ҳамза номидаги санъатшунослик институти

“Ўзмаданиятқурилиш” қурилиш бошқармаси

Автобаза

Қурилиш объектлари дирекцияси

Лойиҳа-конструкторлик технология бюроси

Ётоқхоналардан ва ижодкор ёшлар уйидан фойдаланиш бошқармаси

Лойиҳалар ва сметаларни экспертиза қилиш бўйича хўжалик

ҳисобидаги бўлинма

Ўзбекистон маданий моллар базаси

“Истеъдод” Республика ташқи иқтисодий фирмаси

Тошкент овоз ёзиш студияси

Тошкент грампластинкалар уйи





























Время: 0.1706
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск