ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2020 й. 550-сон "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2020 й.

N 550




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР

ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳуқуқий мақоми ва тузилмаси;

Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари;

Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, директор ўринбосарларининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;

Агентлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органларининг ҳуқуқий мақоми;

Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 сентябрь




























Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск