Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1992 й. 220-сон "Ўзбекистон Республикасига маҳсулот келтириш ва уни республикадан четга чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси илгари қабул қилган қарорларнинг қандай бажарилаёттанлиги ҳамда бу ишда зарур тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1992 й.

N 220



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА МАҲСУЛОТ

КЕЛТИРИШ ВА УНИ РЕСПУБЛИКАДАН ЧЕТГА

ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ИЛГАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҚАРОРЛАРНИНГ

ҚАНДАЙ БАЖАРИЛАЁТТАНЛИГИ ҲАМДА

БУ ИШДА ЗАРУР ТАРТИБ ЎРНАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси томонидан республика манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан четга маҳсулот чиқаришни тартибга солувчи бир қатор қарорлар қабул қилинди. Бироқ квоталаш ва лицензия бериш тўғрисида тасдиқланган низом мавжуд эмаслиги сабабли жойларда маҳсулотларни четга чиқариш бўйича белгиланган тартибнинг бузилишига йўл қўйилмоқда, четга маҳсулот чиқаришни назорат қилувчи инспекциялар томонидан маҳсулотларни зарур тартибда расмийлаштирмасдан олиб чиқиб кетишга уринишга доир кўплаб фактлар аниқланмоқда.

Айирбошлаш операциялари бўйича четга маҳсулот чиқаришда жиддий қоида бузиш ҳоллари мавжуд. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналарнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бартер бўйича маҳсулот етказиб беришлар юзасидан шартномаларнинг бажарилишини назорат қилмаяптилар, натижада маҳсулотларнинг бошқа минтақаларга жўнатилишига йўл қўйилмоқда, республикага айирбошлаш йўли билан шартлашилган маҳсулотларни келтириш эса қониқарсиз амалга ошириляпти.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томронидан республиканинг 209 корхона ва ташкилотларини танлаб текшириш натижасида 473 та шартнома бўйича республикадан четга 165,8 миллион сўмлик маҳсулот олиб чиқиб кетилганлиги, бунинг эвазига республикага атиги 87,2 миллион сўмлик товар келтирилганлиги аниқланди. Фарғона, Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида айирбошлаш шартномалари бўйича маҳсулотлар тўлиқ олинмаган. Бартер шартномалари ва битимлари тузишда мансабдор шахсларнинг ғаразли хатти-ҳаракатларига доир фактлар аниқланди, улар устидан жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикасига маҳсулот келтириш ва уни республикадан четга чиқариш ишида зарур тартиб ўрнатиш, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб беришни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, Ҳамдўстлик давлатлари Давлат Бошлиқлари ва Ҳукуматлари Бошиқларининг 1992 йил 14 февралдаги Битимининг 5-моддасига мувофиқ ҳукуматлараро савдо-иқтисодий шартномаларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни, шу жумладан, қишлоҳ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли молларини давлат эҳтиёжлари хажмлари ва турлари бўйича етказиб бериш ҳамда мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам тайёрловчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, савдо-воситачи ташкилотлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан ҳукуматлараро шартномаларнинг (квоталанган маҳсулот) бажарилиши квоталар ва лицензиялар асосида амалга оширилади;

кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни етказиб беришга квоталар Ўзбекистон Республикаси шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси (“Ўзшартномасавдо”) томонидан берилади;

квоталанган маҳсулотларни ва четга чиқарилиши Ўзбекистон Ҳукумати томонидан чеклаб кўйилган маҳсулотларни республикадан четга чиқариш учун лицензиялар “Ўзшартномасавдо” ёки унинг топшириғига кўра, унга қарашли ташкилотлар томонидан, шунингдек, бошқарув органлари томонидан, “Ўзшартнома-савдо” билан келишилган номенклатура бўйича, 1-иловага мувофиқ берилади;

маҳсулотларни экспортга чиқариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензиялари бўйича амалга оширилади;

биржа битишувлари ва савдо-воситачилик операциялари бўйича маҳсулотларни олиб чиқиб кетиш сотувчилар томонидан, тегишли органлардан олинган лицензиялар бўйича, амалга оширилади;

бевосита шартномалар ва кооперация бўйича етказиб бериладиган қолган барча маҳсулотлар, шунингдек, корхоналарда чет эл инвестицияси билан тайёрланадиган маҳсулотлар республикадан четга тегишли шартномалар мавжуд бўлган тақдирда лицензиясиз чиқарилади.


2. Ўзбекистон Республикасига ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотлар ва халқ истеъмоли моллари етказиб беришни квоталаш ва лицензиялаш тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


3. “Ўзшартномасавдо”, квоталанган маҳсулотларни республикадан четга чиқаришга лицензия беришга вакил қилинган бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси маҳсулотларни четга чиқаришнинг белгиланган тартибига риоя этилишини қаттиқ назорат қилишни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси “Ўзшартномасавдо” буюртмаси бўйича зарур миқдорда лицензия иш қоғозларини тайёрлашни таъминласин. “Ўзшартномасавдо” маҳсулот етказиб бериш учун лицензия беришга рухсат этилган республика бошқарув органларини кўрсатиб ўтилган иш қоғозлари билан таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, халқ хўжалиги юкларини ташишни амалга оширувчи республика вазирликлари ва идоралари лицензиялар мавжуд бўлмаган тақдирда квоталанган маҳсулотларни республикадан четга чиқариш учун транспорт воситалари берилишига йўл қўймасинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни четга чиқарилишини назорат қилувчи Давлат инспекциясига квоталанган маҳсулотлар рўйхатини етказсин.


7. Четга чиқариш учун Вазирлар Маҳкамаси комиссияси томонидан лицензиялар бериладиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқлансин (2-илова).


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар раҳбарлари давлат эҳтиёжлари учун топшириқ бўйича маҳсулот етказиб беришнинг корхоналар томонидан бажарилиши, айирбошлаш операцияларининг самарадорлиги ва бартер шартномалари бўйича маҳсулотлар келтирилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар. Бартер шартномаларига мувофиқ олиб келинадиган маҳсулотлар бўйича материаллар ҳар ойда умумлаштириб борилсин ва улар тегишли комиссияларда кўриб чиқилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бартер шартномалари бўйича ўзаро маҳсулот етказиб беришнинг корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини мунтазам текширишни амалга оширсин ҳамда натижаларни Вазирлар Маҳкамасига маълум қилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 23 майдаги 223-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасинянг 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарорининг 7-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорининг 7, 10, 11, 12-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 ноябрдаги 252-сон фармойиши, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 майдаги 19/110-84-сон ва 1992 йил 16 январдаги 18-11-5-сон топшириқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 30 апрелдаги

220-сон қарорига

1-ИЛОВА



Маҳсулотларни республикадан четга чиқариш

учун лицензия беришга ваколатли

бошқарув органлари

РЎЙХАТИ

Бошқарув органларининг номи


Лицензия бериладиган

маҳсулотлар тури


“Ўзшартномасавдо”

Давлат эҳтиёжлари ва ҳукуматлараро битимларни бажариш учун ҳажмлар ва номенклатурадаги маҳсулот (квоталанган маҳсулот)


Булардан ташқари “Ўзшартномасавдо” билан келишув бўйича


Савдо вазирлиги Ўзбекбирлашув

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмоли моллари


Нефть маҳсулотлари билан


Нефть маҳсулотлари

таъминлаш давлат қўмитаси



“Ўзозиқовқатсаноат” концерни


Озиқ-овқат саноати учун хом ашё

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси


Қишлоқ хўжалиги машиналари, уларга эҳтиёт қисмлар ва қўмита корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


“Узсортсемовошч”, “Уззооветснаб” ишлаб чиқариш бирлашмаларининг маҳсулотлари


“Ўзтиббиёттехника” Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси


Тиббиёт техникаси ва аппаратлари

“Фармация” Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси


Дори-дармон воситалари


Давлат матбуот қўмитаси


Полиграфия асбоб-ускуналари ва

улар учун эҳтиёт қисмлар


Ўзбекистон Мева-сабзавот ва узумчилик саноати концерни


Қайта ишланган мева-сабзавот

маҳсулотлари


Халқ таълими вазирлиги

Мактаб асбоб-анжомлари ва ўқув-кўргазма қўлланмалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари ҳокимликлари, вазирликлари, идоралари, уюшмалари ва давлат концернлари


Етказиб бериш (квоталар) бўйича давлат топшириғидан ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулот, четга чиқариш учун Вазирлар Маҳкамасининг рухсати талаб қилинадиган маҳсулотдан ташқари


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 30 апрелдаги

220-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг

рухсати билан четга чиқариладиган

маҳсулотлар

РЎЙХАТИ


1. Қимматбаҳо ва камёб металлар ва улардан тайёрланган буюмлар.


2. Қимматбаҳо тошлар ва улардан ёки улардан фойдаланган ҳолда тайёрланган буюмлар.


3. Стратегик материаллар ва ракета ёнилғисининг махсус турлари.


4. Қурол-яроғлар, улар учун ўқ-дорилар, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва улар учун приборлар (агар улар бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), портловчи моддалар, портлатиш воситалари, ўқ-дорилар ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва асбоб-ускуналар, ҳарбийлаштирилган ташкилотлар шахсий составининг махсус аслаҳа-анжомлари ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишга доир норматив-техник ҳужжатлар.


5. Ракета-космик комплекслар, ҳарбий мақсаддаги алоқа ва бошқарув тизимлари, уларни ишлаб чиқариш ва ишлатишга доир норматив-техник ҳужжатлар.


6. Жанговар заҳарловчи моддалар, улардан ҳимояланиш воситалари ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда ишлатишга доир норматив-техник ҳужжатлар.


7. Уран, бошқа парчаланувчи материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар.


8. Рентген асбоб-ускуналари, приборлар ва реактив моддалар ҳамда изотоплар ишлатилган асбоб-ускуналар.


9. Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ишлари, шунингдек, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани яратиш бўйича фундаментал қидирув тадқиқотлари натижалари.


10. Шифрлаш техникаси, уни ишлаб чиқариш ва ишлатишга доир норматив-техник ҳужжатлар.


11. Заҳарлар ва наркотик моддалар.


12. Этил спирти.


13. Радиоактив материалларнинг чиқиндилари.


14. Портловчи моддаларнинг чиқиндилари.


15. Таркибида қимматбаҳо ва камёб металлар ҳамда қиммат-баҳо тошлар бўлган чиқиндилар.


16. Белгиланган топшириқ бўйича хўжаликлар томонидан мустақил равишда сотиш учун қолдирилган ва топшириқлардагидан ортиқча етиштирилган пахта толаси, линт, ўлик пахта, пилла, қоракўл, жун, тери хом ашёси, ўсимлик мойи, шулха, шрот, вино материаллари, дон, гуруч, моллар, шунингдек, республикага келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турлари.






























































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск