ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2004 й. 405-сон "Автомобиль саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2004 й.

N 405



АВТОМОБИЛЬ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмаси кенгашининг уюшмани очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ("Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси)га айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси "Ўзавтосаноат" уюшмаси ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобилсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришида кўмаклашиш;

тармоқ корхоналарини замонавийлаштиришга ва технология билан қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, етакчи хорижий фирмалар билан биргаликда автомобиль транспортининг замонавий турларини, улар учун бутловчи буюмлар ва деталларни ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш;

автомобиль тармоғи корхоналари ва ташкилотларига ахборот хизматлари кўрсатиш;

тармоқ учун малакали ишчи кадрлар ва мутахассислар тайёрлашни, менежментнинг замонавий методларини эгаллаган, бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш.

4.

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси кенгаши уч ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда қайта ташкил этилаётган "Ўзавтосаноат" уюшмасининг мол-мулкини баҳолашни ташкил этсин ҳамда унинг мол-мулки ва активлари, шу жумладан Компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги Уюшмага тегишли акциялар пакетлари, шунингдек автомобиль саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида Уюшмага ажратилган пул маблағлари ҳисобига "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг устав жамғармасини шакллантирсин;

компаниянинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси акциялари эмиссияси проспектини эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирмасдан рўйхатдан ўтказсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси устав жамғармасини шакллантириш вақтида давлат компанияси ҳисобланади ҳамда акциялари улушининг 51 фоизини давлатда қолдирган ва 49 фоиз миқдоридаги қолган қисмини хорижий инвесторларга сотган ҳолда белгиланган тартибда хусусийлаштирилади.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтосаноат" Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 17 мартдаги 143-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 392-модда.



















































Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск