ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2020 й. 551-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Papenburg Uzbekistan" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 августдаги 471-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2020 й.

N 551




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "PAPENBURG

UZBEKISTAN" ЎЗБЕКИСТОН-ГЕРМАНИЯ ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ 10 АВГУСТДАГИ 471-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Papenburg Uzbekistan" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 августдаги 471-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 сентябрдаги

551-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Papenburg Uzbekistan"

Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил

этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10

августдаги 471-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 2-банддаги "6,1" рақами "8,3" рақами билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент вилоят хокимлиги икки ҳафта муддатда қурилиш ишларида сифатли ва арзон инерт материалларини ишлаб чиқариш мақсадида Чирчиқ (1989) қум-шағал аралашмаси конида жойлашган "Хўкиз орол" ҳудудидаги Халқаро қуёш энергияси институтининг тажриба лабораториясига тегишли 20 гектар ер майдонини "Papenburg Uzbekistan" МЧЖга ажратсин хамда ер қаъридан фойдаланиш учун тегишли лицензия расмийлаштирсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 сентябрь










































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск