ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганларга /

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар Рўйхати (ЎзР Олий Кенгаши Раёсати ва ВМ 06.04.1992 й. 170-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раёсати ва

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 апрелдаги

170-сон қарорига

ИЛОВА



Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган

Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи

фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар,

пул компенсациялари ва имтиёзлар

РЎЙXАТИ


I. ФУҚАРОЛАРНИНГ ТОИФАЛАРИ


Мазкур қарорнинг амал қилиши Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига татбиқ этилади:

1) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолганлардан:

а) Чернобиль АЭСда ишлаган ёки ҳалокат натижасида зарарланган зонада ҳалокат оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар;

б) махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ зарарланган зонадаги ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматчилар* ва ҳарбий мажбуриятли шахслар;

2) 1986-1987 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1986-1987 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар;

3) 1988 - 1989 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1988 - 1989 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар.



II. НУРЛАНИШ КАСАЛЛИГИГА ЧАЛИНГАН ШАХСЛАРГА

ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН

КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ ВА ИМТИЁЗЛАР

Мазкур рўйхатнинг I бўлими 1-бандида кўрсатилган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) дори-дармонларни бепул олиш (врачларнинг рецепти бўйича), ҳар йилги санаторий ва курортда бепул даволанишни таъминлаш ёки курорт йўлланмаси ўртача қиймати миқдорида компенсация пулларини олиш, турар жойдан даволаниш, диспансерлик, амбулатория ёки клиник кузатув жойигача транспортда бепул (таксидан ташқари) бориш ва келиш;

2) ясама тишларни бепул тайёрлаш ва тузатиш (қимматбаҳо металлдан тайёрланган ясамалар бундан мустаснодир);

3) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли, узлуксиз иш фаолиятидан қатьи назар, ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида нафақа олиш;

4) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли сурункасига 4 ойгача ёки календарь йилда 5 ойгача нафақа олиш, агар улар ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб ҳисоблансалар;

5) имтиёзлилар орасида турар жой шароитини яхшилашга муҳтож деб топилган тақдирда устун даражада турар жой майдони ёки алоҳида хона кўринишидаги қўшимча турар жой майдони билан таъминланиш;

7) давлат турар жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни текинга шахсий мулк қилиб олиш;

8) тиббий кўрсатмаларга биноан кам иш ҳақи тўланадиган ишга ўтказилганда олдинги иш ҳақи билан янги жойдаги иш ҳақи ўртасидаги фарқни олиш. Бу фарқ иш қобилияти тиклангунга ёки ногиронлик белгилангунга қадар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади;

9) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида касалланганлиги ёки шикастланганлиги сабабли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган ҳақиқий етказилган зарарни қоплайдиган миқдорда ногиронлик пенсияси тайинланади.

Юқоридаги сабабларга кўра боқувчисидан ажраб қолган ҳолларда оила аъзоларига меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзоси учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида пенсия тўланади. Фуқароларнинг хоҳишига кўра пенсия зарарланган зонада ишлаган вақтидаги иш ҳақи бўйича ҳисоблаб чиқарилади;

1993 йил 1 июлдан бошлаб Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва боқувчисини йўқотган ҳолларда уларнинг оилаларига ногиронлик пенсияларининг қуйидаги энг кўп миқдорлари белгиланади:

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 баравари миқдорида;

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 8 баравари миқдорида;

III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4 баравари миқдорида;

боқувчисини йўқотган ҳолларда меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзосига - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 3 баравари миқдорида.

Пенсияларнинг энг кам миқдорлари кўрсатиб ўтилган энг кўп миқдорларнинг тегишлича 50 фоизи даражасида белгиланади.

1993 йил 1 июлгача белгиланган ҳамда кўрсатиб ўтилган энг кўп миқдорлардан ортиқ бўлган пенсиялар қайта ҳисоблаб чиқилмайди.

10) ҳарбий хизмат (хизмат вазифалари)ни ўташ вақтида яраланган, ногиронлиги бўлган шахс ёки контузия бўлган ҳарбий хизматчиларга, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахсларга ҳамда боқувчисидан ажралган ҳолларда уларнинг оилаларига қонун билан белгиланган тартибда ва нормаларда пенсия тайинланади. Бунда офицерлар составидаги шахсларга, прапоршчиклар, мичманлар, муддатдан ташқари хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчи аёлларга, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахсларнинг хоҳишига кўра кўрсатилган сабабларга кўра ногиронлик пенсияси зарарланган зонада ишланганлиги учун кўпайтирилган пул маблағидан ҳисобланиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оилаларига бериладиган ногиронлик пенсияси пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг беш баробари миқдорида тўланиши мумкин;

11) улар билан яқин қариндошлари яшамаса, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан уйда хизмат кўрсатиш;

12) озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг оқилона нормаларига мувофиқ, озиқ-овқат моллари билан таъминлаш;

13) ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари), ўзи яшаб турган маъмурий ноҳия доирасидаги қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида, шунингдек, шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл транспортида, шаҳардан ташқаридаги маршрутларда қатнайдиган автобусларда бепул юриш, йилига бир марта (бориш ва келиш) темир йўлда бепул юриш, темир йўли бўлмаган ноҳияларда эса ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортларида биринчи навбатда чипталар сотиб олиш ҳуқуқи билан юриш;

14) ҳар йили бир марта, улар хоҳлаган вақтларда меҳнат таътилидан фойдаланиш, шунингдек, иш ҳақи сақланган ҳолда 14 календарь кундан иборат ҳар йилги қўшимча таътил олиш;

15) бўйдоқлар, ёлғизлар ва кам болали фуқароларни уларнинг даромадларидан олинадиган ҳар қандай солиқлардан озод қилиш. Бўйдоқлар, ёлғизлар ва кам болали фуқаролардан олинадиган солиқлардан жабрланувчиларнинг эр ва хотинлари ҳам озод қилинадилар;

16) биринчи навбатда телефон ўрнатиш;

17) ходимлар сони ёки штат қисқарганда асосан ўз иш жойида қолдириш;

18) биринчи навбатда:

а) уй-жой қуриш кооперативларига, транспорт воситалари ва уларга техника хизмати кўрсатиш учун умумий гаражлар ва тўхташ жойлари қуриш ва улардан фойдаланиш кооперативларига, боғдорчилик (ширкатлари) кооперативларига кириш; б) боғ уйчалари ёки уларни қуриш учун қурилиш жиҳозларини, эҳтиёж катта бўлган саноат моллари, шу жумладан, енгил автомобиллар, мотоцикллар ва моторли қайиқлар сотиб олиш; в) маиший хизмат, транспорт воситаларига техника хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш, умумий овқатланиш корхоналарида, уй-жой-коммунал хўжалиги муассасаларида, алоқа ва шаҳарлараро транспортда хизмат кўрсатиш;

19) якка тартибда ёки кооператив уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссуда (қарз) олиш;

20) якка тартибда уй-жой қуриш учун биринчи навбатда ер майдонлари олиш;

21) даволаш-профилактика муассасаларида ва дорихоналарда биринчи навбатда хизмат кўрсатиш;

22) пенсияга чиққунга қадар ёки иш жойи ўзгаргунга қадар биркитилган поликлиникадан пенсияга чиққанда ва иш жойини ўзгартирганда ҳам фойдаланиш;

23) болалар мактабгача тарбия муассасаларида, даволаш ва санаторий типидаги ихтисослаштирилган болалар муассасаларида, кашшофлар лагерларида ва бошқа соғломлаштириш муассасаларида, уларнинг қайси идорага мансублигидан қатъи назар, болаларни жойлар билан навбатдан ташқари таъминлаш;

24) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлардаги (пансионатларда) жойлар билан имтиёзли таъминлаш.

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этиш сабабли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларга I ва II гуруҳ ногиронлиги умрбод, III гуруҳ ногиронлигига врач кўригидан қайта ўтиш 5 йил муддатга белгиланади. Ногиронлик сабаби "ЧАЭСдаги ҳалокат сабабли" деб кўрсатилади.

Ушбу бўлимнинг 5-7, 16, 18-20, 23-24-бандларида назарда тутилган компенсациялар ва имтиёзлар Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида ҳалок бўлган, нурланиш касали натижасида вафот этган ва вафот этган ногиронлиги бўлган шахсларнинг оилаларига ҳам жорий қилинади.


III. ЧЕРНОБИЛЬ АЗСДАГИ ЗАРАРЛАНГАН ЗОНАЛАРДА

ҲАЛОКАТ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА

КОМПЕНСАЦИЯЛАР ВА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ


Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 2-бандида кўрсатилган шахслар мазкур Рўйхатнинг II бўлими 2, 3, 6-7, 12, 14, 16, 18, 20-24-бандларида кўрсатилган компенсация ва имтиёзларга, шунингдек, қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:

1) ўта зарарли ва ўта оғир шароитдаги меҳнат билан машғул бўлган ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиясига қуйидагилар чиқади:

эркаклар - 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;

аёллар - 45 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса;

ёшга доир пенсиясига қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама олиш;

3) иш жойидан ҳар йили санаторий-курорт ёки бошқа соғломлаштириш муассасасига бориш учун (медицина кўрсатмалари бўлганда) биринчи навбатда текин йўлланма билан таъминланиш;

4) яшаш шароитларини яхшилаш зарур деб топилса, биринчи навбатда уй-жой билан таъминланиш;

5) ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспорти (таксидан ташқари)да ва ўзи яшайдиган қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланиладиган автотранспорт (таксидан бошқа)да, маъмурий районда, шунингдек, шаҳар атрофида қатнайдиган темир йўл ва шаҳар ташқарисидаги маршрутларда қатновчи автобусда бепул юриш;

6) якка тартибда ва кооператив уй-жой қурилишига фоизсиз қарз (ссуда) олиш.

Ушбу Рўйхатнинг II бўлими 6, 7 ва 16-бандларида кўзда тутилган компенсация ва имтиёзлар Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишнинг вафот этган қатнашчилари оилаларига жорий қилинади.

Ушбу Рўйхатнинг I бўлим 3-бандида кўрсатилган шахслар II бўлимнинг 3, 8, 20-24-бандларида, мазкур бўлимнинг биринчи қисми 2-бандида назарда тутилган компенсация ва имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар ва шу билан бирга:

1) қонунларда кўрсатилган зарарли ва оғир меҳнат шароитидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун назарда тутилган, 1989 йил Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган шахслардан ташқари, имтиёзли шартларда қуйидаги ёшга доир пенсиясини олиш:

эркаклар - 55 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 25 йиллик иш стажига эга бўлса;

аёллар - 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;

2) энг кам миқдордаги ёшга доир пенсиясининг 25 фоизи миқдорида пенсияга қўшимча олиш;

3) ҳар йилги таътилдан ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтда фойдаланиш;

4) иш жойидан ҳар йили санаторий-курортларда даволаниш ва дам олиш учун йўлланмалар билан таъминланиш;

5) гараж-қурилиш кооперативлари ва боғдорчилик ширкатларига имтиёзли равишда кириш;

6) эгаллаб турган турар жой майдонининг ҳажмидан қатъи назар, коммунал уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун уй-жой ҳисобига қабул қилиниш;

7) озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг оқилона нормаларига мувофиқ озиқ-овқат моллари билан таъминланиш каби ҳуқуқларга эгадирлар.

Ушбу рўйхатнинг I бўлими 1-бандининг "а" ва "б" кичик бандларида ва 2 ва 3-бандларида кўрсатилган шахсларга Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони берилиб, ушбу ҳужжат мазкур Рўйхатнинг II ва III бўлимларида назарда тутилган имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.



IV. БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ, УЛАРГА ТИББИЙ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ҲАМДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ


Зарарланган зоналардан эвакуация қилинган, кўчиш ҳуқуқи билан кўчирилган, шу жумладан, кўчиш вақтида она қорнида бўлганлар ҳам, ота-оналари орқали Чернобиль ҳалокати таъсир қилган 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш, соғломлаштириш мақсадида уларга қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:

кўрсатилган болалар ва ўсмирларга:

1) тиббиёт кўрсатмасига кўра республиканинг тегишли профилдаги санаторийларида, шу жумладан, "Она ва бола" санаторийларида текин даволаниш;

2) текин дори-дармонлар олиш (врачларнинг рецепти бўйича);

3) ота-оналардан бирининг ёки уларнинг ўрнини боса оладиган шахслар ҳамроҳлигида темир йўлларда, темир йўл бўлмаган жойларда эса ҳаво, сув йўллари ёки шаҳарлараро автомобиль транспорти воситасида даволаш муассасаларининг йўлланмаси бўйича даволаниш ёки санаторий-курорт жойларигача текинга бориш ва келиш, биринчи навбатда чипталар олиш;

4) кашшофлар лагерларида (умумий ва санаторий типидаги) ва бошқа соғломлаштириш муассасаларида ҳар йили текинга даволаниш;

5) қон ишлаб чиқарадиган органлар (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденомалар, рак); хавфли ўсимталар билан касалланган ҳолларда болалар ва ўсмирлар ушбу Рўйхатнинг II қисмида кўрсатилган имтиёзларга эга бўладилар;

14 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналарига:

1) бемор болани парваришлаш учун, иш стажидан қатъи назар, (ота-оналардан бирига) касаллик варақасига 100 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш;

2) ота-оналардан бирининг (врачлар тавсиясига кўра), касаллик варақаси берган ва унга ҳақ тўлаган ҳолда, бемор бола билан даволаш муассасасида бўлиши.



V. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

САЛОМАТЛИГИГА ВА БОҚУВЧИСИНИ

ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАРГА ЕТКАЗИЛГАН

ЗАРАР УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ

Ушбу Рўйхатнинг I қисми 1-бандида кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг саломатлигига етказилган зарар учун қуйидаги миқдорларда бир йўла компенсация тўланади: I гуруҳга - 10 минг сўм; II гуруҳга - 7 минг сўм; III гуруҳга - 5 минг сўм. Уларга ҳар йили саломатликни тиклаш мақсадида қуйидаги миқдорларда моддий ёрдам пули ҳам тўланади: I ва II гуруҳ ногиронларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 3 баравари; III гуруҳга - энг кам иш ҳақи миқдорининг икки баравари миқдорида.

Чернобиль ҳалокати оқибатида боқувчисини йўқотган болали оилаларга бир йўла 10 минг сўм, ҳалок бўлганнинг ота-оналарига 5 минг сўм миқдорида компенсация пули тўланади.



VI. ЧЕРНОБИЛЬ АЭСИДАГИ ҲАЛОКАТ

ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

САЛОМАТЛИКЛАРИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УЧУН

КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ


Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1988 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баравари миқдорида бирйўла моддий ёрдам пули тўланади.

Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1989 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорида бирйўла моддий ёрдам пули тўланади.

Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 2-бандида кўрсатилган, 1986-1987 йилларда Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг уч баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам тўланади.


VII. ЧЕРНОБИЛЬ АЭСДАГИ ҲАЛОКАТ ОҚИБАТЛАРИНИ

ТУГАТИШ ИШТИРОКЧИСИ-ОИЛА БОҚУВЧИСИНИ

ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ


Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчиси-оила боқувчисини Чернобиль ҳалокати оқибатида йўқотган тақдирда илгари унинг қарамоғида бўлган ишга яроқсиз оила аъзолари ҳар ойда компенсация пули олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда болалар боқувчининг қарамоғида бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, уларга ҳар ойга компенсация белгиланади.

Компенсация оиланинг ишга яроқсиз ҳар бир аъзосига, ушбу Рўйхатга мувофиқ, бу шахслар учун белгиланган пенсиядан қатъи назар, ёшга доир пенсияси энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Боқувчисини йўқотган болаларга ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ҳажмида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.


VIII. ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИ ОҚИБАТИДА

САЛОМАТЛИГИГА ЗАРАР ЕТГАН ШАХСЛАРГА

ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАРГА

КОМПЕНСАЦИЯЛАР ТЎЛАШ


Чернобиль ҳалокати туфайли саломатлигига зарар етган шахсларга ва шу ҳалокат оқибатида боқувчисини йўқотган оилаларга, оладиган бошқа даромад турларидан қатъи назар, компенсация тўланади.



IX. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ


Устав фаолияти Чернобиль ҳалокатидан зарар кўрган шахсларга ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган жамоат бирлашмалари шу мақсадларга йўналтириладиган маблағлардан олинадиган солиқлардан озод қилинадилар. Жамоат бирлашмалари, уларнинг бўлимлари ва корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда экспорт ва импорт қилинадиган молларга бож тўлашда имтиёзлар берилади.



X. ФУҚАРОЛАР ВА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ

МАЪЛУМОТ ОЛИШЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚЛАРИ


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва жамоат бирлашмалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича тўлиқ ва ишончли маълумотларни ўз вақтида олиш ҳуқуқига эгадирлар. Маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу ишлар учун вакил қилинган муассасалар ва ташкилотлар тақдим этадилар.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари ва оммавий ахборот воситалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича холис маълумотларни атайлаб бузиб кўрсатганлик ёки яширганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
































































Время: 0.2349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск