ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2020 й. 561-сон "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2020 й.

N 561




ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИГА

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЭКСПЕРИМЕНТ ТАРИҚАСИДА

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони 10-бандига асосан Наманган шаҳри ва Қарши туманида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сон мажлис баёнининг 146-бандига асосан Андижон вилояти Марҳамат туманида эксперимент тариқасида бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда - марказлар) ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида қисқартирилаётган юридик хизматлар штат бирликлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) марказлар:

юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади ҳамда бевосита тегишли вилоят адлия бошқармасига бўйсунади;

Наманган шаҳрида 5 та, Марҳамат туманида 4 та, Қарши туманида 3 та штат бирликлари (бошлиқ ва етакчи юрисконсульт лавозимлари)дан иборат бўлади. Бунда, бошлиқ лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра - бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади;

тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади;

ходимларига адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади;

жорий таъминоти ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш учун харажатларни молиялаштириш - тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

б) мазкур қарор доирасида экспериментни ўтказиш даврида 1-иловада кўрсатилган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

Юридик хизмат кўрсатиш марказларини эксперимент тариқасида ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун уларни адлия органлари ва муассасаларининг биноларига жойлаштирилишини таъминласин;

Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда аниқ ҳисоб-китобларга мувофиқ марказларни зарур компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, дастурий воситалар, мебель жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда, заруратга кўра, тегишли биноларни таъмирлаш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилиши назарда тутилсин;

марказлар фаолиятига кўмаклашиш мақсадида тегишли буйруқлар, шартномалар, фармойишлар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини ишлаб чиқсин, уларни электрон кўринишда эксперимент доирасидаги марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига етказсин;

марказларни танлов асосида ўзларига юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда қисқартирилаётган штат бирликларини эгаллаб турган юридик хизматлар ходимларини мутахассислигига мувофиқ ишга жойлашишларига кўмаклашсин;

б) 2020 йил 25 сентябрга қадар эксперимент доирасидаги туман (шаҳар)ларда марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизимини ишга туширсин.

Бунда, ягона электрон тизимни яратиш, унинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши назарда тутилсин;

в) 2021 йил 1 январга қадар марказлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан реал иш ҳажмидан келиб чиққан ҳамда штат бирликларини, ходимларнинг функционал вазифаларини қайта кўриб чиққан ҳолда, уларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

г) марказлар фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб борсин, уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини қатъий назоратга олсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 сентябрдаги

561-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари

ва ташкилотларида қисқартирилаётган юридик

хизматлар штат бирликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат органлари ва ташкилотлари


Қисқартирилаётган юридик

хизматлар штат бирлиги сони


I. НАМАНГАН ШАҲРИ БЎЙИЧА

1.

давлат солиқ инспекцияси


1

2.

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими


1

3.

халқ таълими бўлими


1

4.

мактабгача таълим бўлими


1

5.

маданият бўлими


1

6.

молия бўлими


1

7.

тиббиёт бирлашмаси


1

8.

давлат ўрмон хўжалиги


1

9.

ободонлаштириш бошқармаси


1

Жами: 9 та штат бирлиги



II. ҚАРШИ ТУМАНИ БЎЙИЧА

10.

давлат солиқ инспекцияси


1

11.

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими


1

12.

халқ таълими бўлими


1

13.

мактабгача таълим бўлими


1

14.

маданият бўлими


1

15.

молия бўлими


1

16.

тиббиёт бирлашмаси


1

Жами: 7 та штат бирлиги



III. МАРҲАМАТ ТУМАНИ БЎЙИЧА

17.

давлат солиқ инспекцияси


1

18.

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими


1

19.

халқ таълими бўлими


1

20.

мактабгача таълим бўлими


1

21.

маданият бўлими


1

22.

молия бўлими


1

23.

тиббиёт бирлашмаси


1

Жами: 7 та штат бирлиги



Жами (туман (шаҳар) бўйича): 23 та штат бирлиги


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 сентябрдаги

561-сон қарорига

3-ИЛОВА



Юридик хизматлар кўрсатиш марказларини

эксперимент тариқасида ташкил этиш ва

фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Ижро учун масъуллар


1

Туман (шаҳар) бўлинмаларида юридик хизмат штат бирликлари қисқартирилаётган вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

1. Янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

25 сентябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва молия органларида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.


2020 йил

10 октябрь

2

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


1. Адлия вазирлигининг янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

25 сентябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.


2020 йил

10 октябрь

3

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари жойлаштирилишини таъминлаш, заруратга кўра уларнинг биноларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш


Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларидаги юридик хизмат кўрсатиш марказларини адлия органлари ва муассасалари биноларига жойлаштириш, заруратга кўра ушбу биноларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш


2020 йил

1 октябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


4

Қисқартирилаётган штат бирликларини эгаллаб турган юридик хизматлар ходимларини мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминлаш


1. Штат бирликлари қисқартирилаётган ходимларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ огоҳлантириш.


2. Меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловларни амалга ошириш.


2020 йил

25 сентябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


3. Туман (шаҳар)да бўш иш ўринларини аниқлаш.


4. Штат бирликлари қисқартирилаётган ходимларни мутахассислигига мос келадиган иш ўринлари билан таъминлаш.


15 октябрь

5

Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг моддий-техник базасини шакллантириш, улар иш фаолиятини самарали ташкил қилиши учун зарур бўлган жиҳозлар ва техник воситаларни харид қилиш ва уларни сақлаш учун маблағлар ажратиш


1. Зарур моддий-техник воситаларни харид қилишга буюртмаларни шакллантириш.



Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Моддий-техник воситалар харидини давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш.


3. Харид қилинган моддий-техник воситаларни юридик хизмат кўрсатиш марказларига етказилишини таъминлаш.


2020 йил

15 октябрь

6

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Юридик хизмат кўрсатиш маркази ўртасида ҳужжатларни тезкор алмашиш чораларини кўриш


1. Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимларини электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш.


2020 йил

10 октябрь


Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)


2. Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Юридик хизмат марказлари билан ўзаро ишни ташкил этиш бўйича ягона электрон тизимни ишга тушириш.

Ягона электрон тизимни модернизация қилиш ва такомиллаштириш.


2020 йил

25 сентябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

3. Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент ўтказиладиган давлат органлари ва ташкилотларини оптик толали Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш


заруратга кўра

2020 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7

Юридик хизмат кўрсатиш марказларини қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш


Юридик хизмат кўрсатиш марказларига ишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш


2020 йил

1 октябрь


Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


8

Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда юридик хизмат кўрсатиш марказларининг фаолиятини таҳлил қилиб бориш ва мониторингини юритиш


1. Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг фаолияти бўйича зарур маълумотларни тўплаш, ўрганиш ва мониторинг юритиш.


2. Мониторинг натижалари ва тўпланган маълумотлардан келиб чиқиб таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.


2020 йил

1 декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


9

Эксперимент тариқасида жорий этилган юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг якунлари бўйича юридик хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу марказларни республиканинг бошқа туман (шаҳар)ларида ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш


1. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотнома асосида ушбу марказларни республиканинг бошқа туман (шаҳар)ларида ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Ишлаб чиқилган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

1 январь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 сентябрь












































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск