ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2020 й. 562-сон "Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2020 й.

N 562




ТЕСТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, жадал иқтисодий ўсиш учун мос профессионал кадрларни тайёрлашда соғлом муҳитни яратиш, халқаро майдонда миллий кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида тўпланган тажриба ва илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) ҳузурида "Илмий-ўқув амалий маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Илмий марказ) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг биринчи ўринбосари бир вақтнинг ўзида Илмий марказ директори ҳисобланади.


2. Илмий марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш;

тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича мутахассислар - тестологларни тайёрлаш, бу борада маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли тестология, педагогик ўлчовлар, чет тиллари бўйича тингловчиларнинг малакасини ошириш, диагностик тест синовларини ташкил этиш;

тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасида илмий изланиш олиб борувчи шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хорижий тажрибани ўрганиш асосида миллий тизимни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро имтиҳон олувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш.


3. Илмий марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

шартнома бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Давлат тест маркази бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Илмий марказ тузилмасини тасдиқласин, ходимларнинг умумий чекланган сонига мувофиқ уларнинг меҳнатига тўланадиган иш ҳақи миқдорларини белгиласин;

Илмий марказ уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


5. 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўллансин ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 сентябрдаги

562-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг олтинчи - саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари, мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирганлар улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади";


б) 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган имтиёзларга эга бўлмаган абитуриентлар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида қайд этилган ҳужжатлар асосида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин";

ўн саккизинчи - йигирма биринчи хатбошилар тегишлича ўн тўққизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 24-банддан ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 28-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган имтиёзларга эга бўлмаган абитуриентларни Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтишига имконият яратиш";

учинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 43-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва Давлат комиссияси томонидан намуна сифатида тасдиқланган жавоблар варақаларини тарқатиш";


г) Низомга 11-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорининг 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест марказининг

ТУЗИЛМАСИ




Давлат тест маркази ҳайъати





Директор

























































































































Илмий-методик кенгаш


Директор ўринбосари














Директор ўринбосари








































































































Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси

1



Тест синовиларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси

1




Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси

1



Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш  бошқармаси

1


Биринчи бўлим

1



Директор ёрдамчиси

1

















































Ижро интизоми назорати бўлими

2



Ишлар бошқармаси

1




































Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бошқармаси

16



Тест синови натижаларини ҳисоблаш ва таҳлил бўлими

6




Тестология ва педагогик ўлчовлар илмий-методик бўлими

4





























Девонхона

1



Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3








Чет тилини билиш даражасининг педагогик ўлчовларини ривожлантириш бўлими

8





































Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2




























Тест материалларини чоп этиш ва шакллантириш бўлими

9



Ахборот-

коммуникация технологиялари бўлими

4




Махсус фанлар бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими

6





















Ходимлар билан ишлаш шўъбаси

2

































Чет тилини билиш даражаси бўйича синов натижаларини ҳисоблаш ва сертификат бериш бўлими

5

















Халқаро рейтинглар бўйича фаолиятини амалга ошириш бўлими

1

































Юридик бюро

2

Тест синовларининг дастурий-техник таъминоти бўлими

4



"Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш бўлими

3




Тест топшириқлари базаси билан ишлаш бўлими

5
























































Матбуот хизмати

3































































Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари

61




Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими

26





































































































"Илмий-ўқув амалий маркази" давлат муассасаси







































































































































































Қорақалпоғистон Республикаси

5


Андижон вилояти

5


Бухоро вилояти

5


Жиззах вилояти

4


Қашқадарё вилояти

5


Наманган вилояти

5


Хоразм вилояти

4



















































































Навоий вилояти

4


Самарқанд вилояти

5


Сирдарё вилояти

4


Сурхондарё вилояти

5


Фарғона вилояти

5


Тошкент вилояти

5















































































            

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 186 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони давлат бошқарувчи органлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар асосида аниқланади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги 291-сон қарорида:


а) 1-банддаги "9 (тўққиз)" сўзлари "11 (ўн бир)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳайъати қуйидаги тартибда тасдиқлансин:

1. Каримов Маджит

Маликович


-

Директор


2. Раджабов Сардор

Бахтиёрович


-

Директор ўринбосари


3. Батиров Шерзод

Негмуратович


-

Директор ўринбосари


4. Бобоев Орзиқул

Мирзаевич


-

Директорнинг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси


5. Ражабов Барна

Жўракулович


-

Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи


6. Дусназаров Умиджон

Муминжонович


-

Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи


7. Ураева Эльвира

Усмановна


-

Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи в.б.


8. Элмуродов Хусан

Элмуродович


-

Юридик бюро бошлиғи


9. Нуралиев Хабибулла

Самадуллаевич


-

Тест синовларининг дастурий-техник таъминоти бўлими бошлиғи


10. Абдиназаров Улуғбек

Муяссарович


-

Ишлар бошқармаси бошлиғи


11. Нурманов Улугбек

Анорбаевич

-

Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими бошлиғи".

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 сентябрь














































Время: 0.2247
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск