ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2017 й. 578-сон "2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2017 й.

N 578




2017-2019 ЙИЛЛАРДА ТОШКЕНТ

ШАҲРИНИНГ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИ

КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, бунда туманнинг ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат ва хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш орқали туман бюджетининг даромадлар базасини кенгайтириш, муҳандислик коммуникация, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолининг бандлиги, даромадлари ва турмуш даражасини изчил ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2017-2019 йилларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур деб аталади) маъқуллансин:

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманини 2017-2019 йилларда комплекс ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманини 2017-2019 йилларда комплекс ривожлантириш дастурининг молиялаштириш манбалари 1а-иловага мувофиқ;

саноатни ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

маҳаллий хом-ашёдан, импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

муҳандислик-коммуникация тармоқларини янада ривожлантириш лойиҳалари 5-иловага* мувофиқ;

таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ва маданият объектлари ҳолатини яхшилаш тадбирлар режаси 6-иловага* мувофиқ.


2. Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби (кейинги ўринларда - Республика ишчи гуруҳи деб аталади) 7-иловага мувофиқ тузилсин.

Республика ишчи гуруҳи (А. Раматов):

тегишли давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари томонидан Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларга амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин ва мувофиқлаштирсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда ўрганиб борсин ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чора-тадбирларни кўрсин;

зарурият бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда Дастурдаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда тармоқ жадваллари ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни харид қилиш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан чет эл валютасидаги кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Чилонзор тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Давлат арихитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Дастурга киритилган лойиҳалар ижроси доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда курилиш учун ер участкаларини ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Дастурга киритилган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга тегишли рухсатномаларни "ягона дарча" марказлари орқали қонунчиликда белгиланган муддатларда берилишини таъминласин.


7. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтранегаз" АК Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Дастур доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларида ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйиш учун электр ва табийй газ узатиш тармоқларига ўз вақтида уланишини ҳамда уларга етказиб бериладиган электр энергия ва табиий газ таъминотини узлуксиз етказиб берилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда, молиялаштириш ҳажмлари ва манбааларини аниқлаштирган ҳолда, ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда киритиб борсинлар.


9. Белгилаб қўйилсинки;

туман ҳокимлиги таклифига асосан ҳудудда жойлашган 2 қаватли уйлар ўрнида ҳамда бўш ер майдонларда янги замонавий лойиҳалар асосида кўп қаватли турар жой биноларини қурилишига ҳудуднинг бош режасига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори билан рухсат берилсин;

туман ҳудудидаги автобус бекатларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда замонавий ойнаванд кўринишда жойлаштиришга истисно тариқасида туман ҳокимининг қарори асосида рухсат берилсин.


10. Тошкент шаҳар ва Чилонзор тумани ҳокимликлари ҳар чорак якуни билан Дастурдаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлиги юзасидан шаҳар ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсинлар ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси А. Раматов, Бош вазирнинг ўринбосари Ж. Қўчқоров, Тошкент шаҳар ҳокими Р. Усманов ва Чилонзор тумани ҳокими Д. Хидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



*) 2 - 6-иловалар берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 3 августдаги

578-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманини

2017-2019 йилларда комплекс ривожлантириш

дастурининг асосий параметрлари

Т/р

Асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


2017 йил


2018 йил


2019 йил


2017-2019

йиллар

давомида

ўсиш

суръати, %


1.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш


млрд. сўм

2 965,2

3 375,2

3 841,9

125,1

2.

Ҳудудий саноат маҳсулотлари


млрд. сўм

2 598,6

2 934,6

3 314,0

136,7

3.

Қурилиш ишлари


млрд. сўм

702,4

783,9

874,9

128,3

4.

Чакана савдо айланмаси


млрд. сўм

4 060,1

4 535,1

5 065,7

133,1

5.

Хизматлар жами


млрд. сўм

2 899,6

3 346,1

3 861,4

132,2

6.

Кичик ва хусусий тадбиркорликда банд бўлганлар улуши


%

56,2

56,3

56,7

х

7.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши


%

80,8

81,1

82,1

х

             





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 3 августдаги

578-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманини

2017-2019 йилларда комплекс ривожлантириш

дастурининг молиялаштириш манбалари

млн сўм

Т/р

Тадбирлар номи

Лойиҳа

сони

Ўзлашти-

риладиган

маблағ

шу жумладан:


Маҳаллий

бюджет

маблағ-

лари


Мақсадли

жамғар-

малар

маблағ-

лари


Хўжалик

бошқарув

органлари

маблағ-

лари


Ташаббус-

корлар

маблағ-

лари


Тижорат

банки

кредит

маблағ-

лари



Жами


454

1 832 264

13 014

37 727

19 613

1 377 405

383 295

Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари


200

979358

-

-

-

592 042

383 295

1.

Саноат соҳаси


119

431 136

-

-

-

169 507

257 759

2.

Сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси


65

416 086

-

-

-

290 399

125 536

3.

Импорт ўрнини босувчи рақобатбардош лойиҳалар


16

132 136

-

-

-

132 136

-

Йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация тизимларини янада ривожлантириш бўйича лойиҳалар


202

807 770

0

6 881

18 337

785 363

-

4.

Меъморий кўринишини ўзгартириш


28

686 290

-

6 881

-

682 220

-

5.

Электр энергияси таъминоти


34

2 577

-

-

2 577

-

-

6.

Сув ва оқавасув таъминоти


33

1 065

-

-

1 065

-

-

7.

Газ таъминоти


22

8 192

-

-

8 192

-

-

8.

Иссиқлик таъминотини яхшилаш


5

1 933

-

-

1 933

-

-

9.

Чиқинди йиғиш шаҳобчаларини санитар ҳолатини яхшилаш


27

4 570

-

-

4 570

-

-

10.

Янги маҳалла гузарларини қуриш, реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


53

103 143

-

-

-

103 143

-

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича лойиҳалар


47

37 286

6 440

30 846

-

-

-

11.

Мактабгача таълим муассасалари объектлари


31

11 202

5800

5 402

-

-

-

12.

Умумтаълим мактаблари объектлари


13

14 584

640

13 944

-

-

-

13.

Соғлиқни сақлаш соҳаси объектлари


3

11 500

-

11 500

-

-

-

Бошқа тадбирлар


5

7849

6573,5

-

1275,5

-

-

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 3 августдаги

578-сон қарорига

7-ИЛОВА



Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш

бўйича давлат ва хўжалик бошқарув органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат

банклари  фаолиятини  мувофиқлаштириш

ва мониторинг қилиш бўйича республика

ИШЧИ ГУРУҲИ ТАРКИБИ

1. Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари


2. Усманов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокими, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари


3. Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари


4. Жуманиязов М.Б.

-

Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири


5. Мирзаев М.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


6. Шоназаров Ш.Т.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


7. Нажимов Н.Э.

-

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги директори


8. Мубаракшин Р.Г.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ раисининг биринчи ўринбосари


9. Эшмуродов Б.Б.

-

"Ўзтрансгаз" АЖ раисининг биринчи ўринбосари


10. Зарипов Б.К.

-

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ раиси


11. Жалилов Т.А.

-

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК раиси


12. Хайдаров И.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" АЖ раиси


13. Шералиев Ш.Э.

-

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раиси в.б.


14. Дустмуратов М.М.

-

"Ўзфармсаноат" ДАК раиси


15. Атабаев Ш.Х.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


16. Холмуродов С.Х.

-

"Ўзмиллийбанк" раиси


17. Мирсоатов А.Қ.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" раиси


18. Абдуллаев А.Н.

-

"Халқ банки" раиси


19. Муллажонов К.К.

-

"Асакабанк" раиси


20. Муллаханов Б.М.

-

"Қишлоқ қурилиш банк" раиси


21. Мусаев О.М.

-

"Ипотека-банк" раиси


22. Маматқулов Ғ.

-

"Микрокредитбанк" раиси


23. ХидоятовД.А.

-

Чилонзор тумани ҳокими


24. Рахимов Ш.З.


Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси ишчи гуруҳи котиби


  

Изоҳ. Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёҳуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
































Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск