ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Кинематография /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш ("rebate") тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 19.09.2020 й. 568-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Mаҳкамасининг

2020 йил 19 сентябрдаги

568-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини

яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг

бир қисмини қайтариш ("rebate") тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш ("Rebate") тартибини белгилайди.


2. Хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан республика ҳудудида амалга оширилган ҳаражатларнинг 20 фоизи миқдорида қайтарилади.

Бироқ хорижий кинокомпания томонидан ҳар бир фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларнинг қайтариладиган қисми 300 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмайди.


3. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилувчи ҳамда қайтарилишини таъминловчи масъул давлат органи ҳисобланади.


5. Хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтариш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


фильм - бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли ва хроникал илмий-оммабоп, бадиий-публицистик, мультипликацион аудиовизуал маҳсулот, ижтимоий видеороликлар, кино, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар;


хорижий кинокомпания - ўз маблағлари ва/ёки Ўзбекистон Республикасидаги манбалар билан боғлиқ бўлмаган молиявий маблағлар ҳисобидан республика ҳудудида фильмларни ишлаб чиқарувчи хорижий кинокомпания, киностудия ва бошқа кино ташкилоти.



2-БОБ. ХОРИЖИЙ КИНОКОМПАНИЯЛАР

ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ФИЛЬМЛАРНИ СУРАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


7. Хорижий кинокомпания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни суратга олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги "Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида"ги 169-сон қарори талаблари асосида "Ўзбеккино" Миллий агентлигидан рухсатнома олади.


8. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Хорижий кинокомпания билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни суратга олишда ҳамкорлик қилиш, кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиш бўйича томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ўзаро келишув асосида Меморандум имзолайди.


9. Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклари хорижий кинокомпания сўровига ҳамда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан берилган рухсатномага асосан беш кун ичида махсус ҳисоб рақами очади.

Бунда хорижий кинокомпания сўровни хат кўринишида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан берилган рухсатнома нусхасини илова қилган ҳолда кинокомпания ҳақидаги маълумотларни (компания номи, фильм номи, суратга олиш даври ва сарф этиш режалаштирилган пул маблағнинг тахминий ҳажми) акс эттириб юборади.

Махсус ҳисоб рақам хорижий кинокомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳисоб рақами ҳисобланиб, ўз фильмларини суратга олиш учун зарур бўладиган пул маблағларини ушбу ҳисоб рақамга жойлаштиради.

Хорижий кинокомпания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини суратга олишни тижорат банкларида очилган махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

Хорижий кинокомпания махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий юридик ва жисмоний шахслар хизматлари учун ҳақ тўлашда фойдаланиши ва сарф этиши мумкин.


10. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги хорижий кинокомпания томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмни суратга олиш ишларида барча қулай шарт-шароитларни яратади ва кўмаклашади.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда республика ҳудудида ижарага бериладиган давлат мулки объектлари, кўрсатиладиган давлат хизматлари, хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар рўйхатларини шакллантиради,

мурожаатлар бўлганда рўйхатни доимий равишда кенгайтириб, тўлдириб боради ҳамда электрон маълумотлар базасини яратади.

Электрон маълумотлар базаси очиқ ҳолда Интернет тармоғига жойлаштирилади ҳамда хорижий кинокомпаниялар учун ўз фильмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суратга олиш ишларини юқори савияда ташкил қилишда қўшимча маълумот сифатида хизмат қилади.


11. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун хорижий кинокомпанияга берилган рухсатнома муддати якунланганидан сўнг (рухсатнома муддати узайтирилмаган тақдирда) фильмни суратга олиш ишлари якунланган ҳисобланади.



3-БОБ. ҲАРАЖАТЛАР ҚИСМИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


12. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги суратга олиш ишлари якунланганидан сўнг бу ҳақда хорижий кинокомпаниянинг махсус ҳисоб рақами очилган тижорат банкига хабар беради.


13. Тижорат банки суратга олиш ишлари якунланганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг уч кун муддатда махсус ҳисоб рақамда фильмни суратга олиш даврида амалга оширилган молиявий операциялар ҳақидаги маълумотларни Хорижий кинокомпанияга тақдим этади.


14. Хорижий кинокомпания молиявий операциялар ҳақидаги маълумотларни харажатлар қисмини қайтариш ҳақидаги хатга илова қилган ҳолда "Ўзбеккино" Миллий агентлигига тақдим этади.

Бунда хатда фильмни суратга олишда сарф этилган харажатлар ҳақида умумий маълумотлар (сарф этилган жами маблағ, шундан товар ва хизматлар сотиб олиш учун сарфланган, республиканинг ҳудудлари кесимида сарфланган маблағлар, нақд пулсиз сарфланган маблағлар ҳақида молиявий ҳужжатлар, келишувлар ва бошқалар) акс эттирилади.


15. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги уч кун муддатда махсус ҳисоб рақамда амалга оширилган молиявий операциялар ҳақидаги маълумотларни Молия вазирлигига харажатлар қисмини қайтариш учун тақдим этади.


16. Молия вазирлиги харажатлар қисмини қайтариш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда ўн кун ичида қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли:

а) ҳаражатларнинг 20% миқдорини қайтариш;

б) харажатларни қайтармаслик.

Бунда, Молия вазирлиги қабул қилинган қарорга изоҳ (шарҳ) келтиради ҳамда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Хорижий кинокомпанияни таништиради.

Ҳаражатлар қисмини қайтариш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишда Хорижий кинокомпания томонидан фильмни суратга олиш ишлари учун сарфланган пул маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилганлиги, хизмат кўрсатган маҳаллий ташкилотлар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тарзда фаолият кўрсатганлиги ва бошқа шу каби молиявий масалалар таҳлил қилинади.


17. Молия вазирлиги харажатлар қисмини қайтариш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда қайтариладиган пул маблағлари қарор қабул қилинган кундан сўнг ўн кун ичида махсус ҳисоб рақамга ўтказиб берилади.


18. Тижорат банки беш кун ичида махсус ҳисоб рақамдаги барча (қолдиқ ва қайтарилган маблағ) пул маблағларини Хорижий кинокомпаниянинг сўровига асосан тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб беради.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги кинематография соҳасидаги давлат органи сифатида Хорижий кинокомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини суратга олишида маҳаллий давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради ҳамда кўмаклашади.


20. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик қилишда ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратишда Ўзбекистон Республикаси манфаатлари нуқтаи назаридан фаолият олиб боради.


21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратиши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати (реестри) "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг веб-сайтига жойлаштирилади.


22. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгиланиб борилади ҳамда йиллар ва давлатлар кесимида акс эттирилади.


23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратиши учун молиялаштириш мақсадида хорижий кинокомпаниялар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли хорижий кинокомпаниялар масъул ҳисобланади.


24. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратиши учун молиялаштириш ишларини ташкил этиш, Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг хорижий кинокомпанияларга етказилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш юзасидан масъул ҳисобланади.


25. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши ва хорижий кинокомпанияларга етказилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси назорат қилади.

26. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назорат "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан олиб борилади.


27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


28. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фильмларни яратишда хорижий кинокомпанияларга

харажатларининг бир қисмини қайтариш ("Rebate''')

СХЕМАСИ

Субъект

Чора-тадбир

Бажариш муддати

Хорижий кинокомпания

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори талаблари асосида "Ўзбеккино" Миллий агентлигидан рухсатнома олади

Қарорда белгиланган муддатларда

"Ўзбекино" Миллий агентлиги

Хорижий кинокомпания билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни суратга олишда ҳамкорлик қилиш, кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиш бўйича Меморандум имзолайди

Рухсатнома олинган кундан бошлаб 3 кун ичида

Хорижий кинокомпания

"Ўзбеккино" Миллий агентлигидан олинган рухсатнома нусхасини тижорат банкига махсус ҳисоб рақам очиш учун тақдим этади

Ихтиёрий равишда

Тижорат банки

Хорижий кинокомпанияга пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириши учун ҳисоб рақами очади

5 кун ичида

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

Республикадаги хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини хорижий кинокомпанияга тақдим этади

3 кун ичида

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

Суратга олиш ишлари (рухсатнома муддати узайтирилмаган тақдирда) якунлангани ҳақида тижорат банкига хабар беради

Рухсатнома муддатига асосан

Тижорат банки

Тижорат банки хабарни олгандан сўнг махсус ҳисоб рақамда фильмни суратга олиш даврида амалга оширилган молиявий операциялар ҳақидаги маълумотларни Хорижий кинокомпанияга тақдим этади

3 кун ичида

Хорижий кинокомпания

Хорижий кинокомпания амалга оширилган харажатлар ҳақидаги маълумотларни "Ўзбеккино" Миллий агентлигига тақдим этади

1 кун ичида

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

Махсус ҳисоб рақамда амалга оширилган молиявий операциялар ҳақидаги маълумотларни Молия вазирлигига харажатлар қисмини қайтариш учун тақдим этади

3 кун ичида

Молия вазирлиги

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан юборилган молиявий ҳужжатларни ўрганиб чиқади ҳамда харажатларнинг бир қисмини қайтариш (ёки қайтармаслик) ҳақида қарор қабул қилади

10 кун ичида

Молия вазирлиги

Харажатлар қисмини қайтариш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда қайтариладиган пул маблағларини махсус ҳисоб рақамга ўтказиб берилади

10 кун ичида

Тижорат банки

Махсус ҳисоб рақамдаги барча (қолдиқ ва қайтарилган маблағ) пул маблағларини Хорижий кинокомпаниянинг сўровига асосан тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб беради

5 кун ичида

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 сентябрь










































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск