ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2020 й. 576-сон "Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2020 й.

N 576




ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАРНИ

ҚУРИШ ВА ҚАЙТА ҚУРИШ УЧУН ИПОТЕКА

КРЕДИТИ АЖРАТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишни янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ипотека кредитларининг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш мақсадида тажриба тариқасида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан "Ипотека-банк" АТИБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш бўйича қуйидагиларга:

мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредити қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;

қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;

даромадлари тўғрисида камида охирги уч ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар, иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия тўловлари, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларациялар билан бирга ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадларни қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда инобатга олишга;

кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;

кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари (ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи, якка тартибда уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари, молиявий смета ҳисоб-китоби) ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;

якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилсин.


2. "Ипотека-банк" АТИБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўзининг ички низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 сентябрь
















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск