ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2020 й. 559-сон "Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2020 й.

N 559



ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРДА ТУРИЗМ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва чекка ҳудудларда қўшимча иш ўринлари, замонавий халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туристик аҳамиятли объектлар барпо этиш, мамлакатнинг тоғли ҳудудларидаги замонавий муҳандислик инфратузилмасини қуриш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармони ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Франциянинг Хусусий секторга кўмак ва тадқиқот Фонди (FASEP) ёрдами билан "Geode", "Manie Lives", "Egis", "Patriarche", "Epode" француз компанияларининг консорциуми (кейинги ўринларда - Консорциум) томонидан Бўстонлиқ туманида "Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортнининг (кейинги ўринларда - ХУК) мастер-режаси ишлаб чиқилганлиги;

ушбу мастер-режада 500 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни, шу жумладан, Франция Республикаси Ҳукумати молия институтларининг туризм, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилганлиги;

ХУКни ташкил қилиш доирасида лойиҳаларни техник назорат қилиш, осма дор йўллари, чанғи трассалари, аттракционларни батафсил режалаштириш ва жойлаштириш, шунингдек, ер участкаларини, шу жумладан, тендер ҳужжатлари, туризм инфратузилмаси объектларини (меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шаҳобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари) қуриш учун махсус режим қоидаларига амал қилишни назарда тутган ҳолда ер участкаларини лотларга бўлиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Консорциум ўртасида маслаҳат хизматлари битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ва "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУКнинг:

"Чорвоқ" эркин туристик зонасининг бош режаси билан ХУКни ташкил этиш бўйича мастер-режани белгиланган тартибда интеграция қилиш;

"Чорвоқ" эркин туристик зонаси иштирокчиси мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклида ХУКни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офисини (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этиш;

ХУКни қуриш ва курилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигинининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзларини жалб қилиш ҳақидаги таклифлари мақуллансин.


3. Белгилансинки, ХУК ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган инвесторлар "Чорвоқ" эркин туристик зонаси иштирокчилари мақоми берилади ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.


4. Қуйидагилар:

ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Бошқарув кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар Бошқарув кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ХУКнинг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ХУК фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;

ХУК ҳудудида қурилиш ишлари учун тайёрлашга масъул бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг фаолиятини, шунингдек, ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқларини қуриш бўйича ваколатли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

талабгорларни "Чорвоқ" эркин туристик зонаси иштирокчилари сифатида рўйхатга олишга кўмаклашиш;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига амалий ёрдам бериш, шунингдек, ХУК ҳудудида улар амалга оширилишини тизимли асосда назорат қилиш;

мастер режага мувофиқ "E-auksion" электрон савдо платформасида ХУК ҳудудида ер участкаларини сотиш нархлари ва шартларини аниқлашни ташкил этиш;

ер участкаларини сотишдан тушган маблағларни, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни тўплаш учун махсус ҳисобварақ очган ҳолда мақсадли фойдаланилишини ва маблағлар жалб қилишни таъминлаш;

маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўз вақтида қайтарилишини ва қарзлар, кредитлар ва бошқа жалб қилинган маблағларнинг сўзсиз қайтарилишини таъминлаш.


6. Белгилансинки:

Лойиҳа офисига Бошқарув кенгашининг ишчи органи вазифаларини бажаради;

Лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш манбалари унинг фаолиятидан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;

Лойиҳа офисининг раҳбари ва унинг маъмурий-бошқарув ходимлари Бошқарув кенгаш қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;

Лойиҳа офиси ходимларини танлаш Бошқарув кенгаши томонидан белгиланадиган шартларга мувофиқ танлов ўтказиш орқали амалга оширилади;

Лойиҳа офиси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартнома асосида амалга оширилади;

Лойиҳа офисининг молиявий барқарорлигига эришгунга қадар, лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда уни сақлаш Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказгандан ва маъқуллангандан сўнг, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарзни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан Франция Ғазначилиги билан қарз битимини имзолаш ваколати берилсин.


8. Белгилансинки:

а) ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олишни молиялаштириш қуйидагича:

15 фоиз миқдорида - "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти Миллий банк" АЖ кредитлари ҳисобига;

85 фоиз миқдорида - Франция Ғазначилигининг займлари ҳисобига;

б) Шартномани молиялаштириш:

15 фоиз миқдорида - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига, кейинчалик Лойиҳа офиси фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига қайтарилади;

85 фоиз миқдорида - Франция Ғазначилигининг займлари ҳисобига амалга оширилади.


9. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 3 фоиз ЛИБОР плюснинг 6 ойга тенг бўлган фоиз ставкаси билан 7 йил муддатга Лойиҳа офисига тақдим этиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити ХУКнинг йўл-транспорт; коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш харажатларини молиялаштириш манбаи ҳисобланади;

Франция Ғазначилигининг 47,9 миллион евро миқдоридаги займ маблағлари ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларининг асосий қарзларини қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақи ва хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш Лойиҳа офиси томонидан уч томонлама тузилган шартномага асосан кейинчалик маблағларни республика бюджетига қайтариш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

ХУКнинг инфратузилмаси қурилишини молиялаштириш харажатлари, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник-иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади;

Лойиҳа офиси ХУК ҳудудида йўл-коммунал ва туризм инфратузилмасини модернизациялаш ва қуриш лойиҳаларини амалга оширишда асосий буюртмачи ҳисобланади.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали босқичма-босқич сотилади;

истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.


11. Бошқарув кенгаши (С.У.Умурзаков, А.А.Абдухакимов "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда:

ХУК ҳудуди чегараларини белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ХУК ташкил қилиш мастер-режасига киритилган объектларни ҳисобга олган ҳолда "Чорвоқ" эркин туристик зонасининг бош режасига ўзгартириш киритилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда:

бир ой муддатда ХУК ҳудудида йўл-транспорт, коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказилишини таъминласин;

салоҳиятли хорижий инвесторлар ва лойиҳа таклифлари (объектлари) сотуви бўйича таҳлилчилар билан, шу жумладан, ташкил этилаётган "Road-show" доирасида учрашувлар ўтказсин;

ҳар чоракда хорижий инвесторлар билан ўтказилган музокаралар якуни бўйича ташаббускорлар, амалга ошириш муддатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгиланган ҳолда ХУК ҳудудида туризм инфратузилмасини тезкор ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини Бошқарув кенгашига киритиб борсин.


13. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ ХУК ҳудудидаги объектлар (меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шоҳобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари) қурилишини молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари маблағларини жалб қилиш масаласини, уларни тақдим этиш тартиби ва шартларини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқсин.


14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бўстонлиқ туманининг туристик салоҳиятини ривожлантириш ва ХУК ҳудудида олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича бир қатор кўрсатувларни мунтазам ташкил этсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 сентябрдаги

559-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий

курортни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини

жадал амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Назорат учун масъуллар


I. ЛОЙИҲА ОФИСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ҲАМДА МАСТЕР-РЕЖАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ВА ИНВЕТИЦИОН ТАКЛИФЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАР

1.

Лойиҳа офисини ташкил қилиш


1. Лойиҳа офиси Устави ва тузулмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Лойиҳа офисини жойлаштириш.


2020 йил

октябрь


Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)


2.

Халқаро умуммавсумий курортнинг (кейинги ўринларда - ХУК) мастер-режасини тасдиқлаш.


1. Мастер-режаларни Бошқарув Кенгашига тақдим қилиш.


2. Мастер-режаларни тасдиқлаш.


2020 йил

октябрь


Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

3.

ХУК ҳудудини хатловдан ўтказиш ва ер участкаларини ажратиш.


1. ХУК ҳудудидаги ер учасгкалари, объектлар, бинолар ва бошқа иншоотларни ўрганиш ва хатловдан ўтказиш.


2020 йил

ноябрь


Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига

Лойиҳа офиси, Бошқарув Кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

2. Хатлов якунлари бўйича оилаларни қулайликлари кам бўлмаган жойларга кўчириш ҳамда авария ҳолатидаги бино ва иншоотларни бузиш жадвалини тузиш.


жадвалга

асосан

4.

ХУК ҳудудида инвестицион лойиҳаларни жадал амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш.

1. Тадбиркорлар билан биргаликда ХУКни ташкил қилиш бўйича мастер-режага мувофиқ равишда амалга ошириладиган лойиҳаларни мақбуллаштириш чораларини кўриш.


2020 йил

ноябрь



Лойиҳа офиси, Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

2. ХУК ҳудудидаги бинолар ва иншоатлар турига бўлган талабларни Консорциум таклифларига асосан тасдиқлаш.


2020 йил

декабрь

3. ХУК ҳудудида инвесторлар билан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича намунавий шартномани тасдиқлаш.


2020 йил

ноябрь

5.

ХУКни ташкил қилиш бўйича мастер-режага мувофиқ ҳудудда объектларни қуриш учун ер участкаларни танлов савдоларига қўйиш учун алоҳида лотларга ажратиш.


1. Ер участкаларини лотларга ажратиш.


2020 йил

ноябрь-

декабрь



Лойиҳала офиси, Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

2. Инвестиция мажбуриятларини тасдиқлаш.


3. Белгиланган тартибда келишиш учун киритиш.


4. Ер участкаларини сотиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш.


доимий

асосда

6.

ХУКнинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш.


1. Махсус веб-сайт ташкил қилиш.


2. ХУК, туризм маршрутлари ва виртуал турлар тўғрисида тўлиқ маълумотларни ишлаб чиқиш ва сайтга жойлаштириш.


3. Инвестицион таклифларни ишлаб чиқиш ва сайтга жойлаштириш.


4. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига туризм салоҳияти ва инветицион таклифлар тўғрисидаги тарғибот-тарқатма материалларини йўналтириш.


2020 йил

декабрь


Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига


Лойиҳа офиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Ходжаев)

II. ХУК ҲУДУДИДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ВА КОММУНАЛ ИНФРАТУЗИЛМА,

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ

7.

Лойиҳанинг техник- иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш.


1. ТИАни ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтини белгилаш.


2. ТИАни ишлаб чиқишни молиялаштириш манбаларини белгилаш.


3. Лойиҳанинг ТИАни ишлаб чиқиш.


4. ТИАни Бошқарув кенгаши билан келишиш.


5. Лойиҳанинг ТИАни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


белгиланмоқда

Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига


Лойиҳа офиси, Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Рустамов)


8.

Ишлаб чиқилган лойиҳанинг ТИА асосида йўл- транспорт ва коммунал инфратузулмани яхшилаш учун ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жал б қилиш.

1. Инфратузулмани қуриш учун имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш бўйича ХМИ ва ХҲМТ билан музокаралар ўтказиш.


2. Қарз музокаларини ўтказиш.


3. Қарз битимини имзолаш.


4. Бош пудратчини белгилаш.


5. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


белгиланмоқда



Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Войтов), Молия вазирлиги (Ишметов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев)


9.

Мастер режага мувофиқ электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш қувватларини ошириш.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2. Қурилиш-монтаж ишлари жадвалини тасдиқлаш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


2020 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), "Худудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)


10.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маблағлари ҳисобидан ХУКнинг Чимён зонасида йўл- транспорт ва коммунал инфратузулма, электр энергияси билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни жадаллаштирилган тарзда амалга ошириш.


1. Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтини белгилаш.


2020 йил

октябрь

Ижрочилар маблағлари

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Войтов), "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ (Мирсоатов)

2. Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқишни молиялаштириш манбаларини белгилаш.


2020 йил

октябрь


3. Лойиҳанинг техник- иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш.


2021 йил

январь


4. Техник-иқтисодий асосланишини Бошқарув Кенгаши билан келишиш.


2021 йил

февраль


5. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

февраль

6. Молиялаштиришни ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


2021 йил

февраль


7. Қурилиш-монтаж ишларини якунлашни таъминлаш.


2021 йил

август


III. УСКУНАЛАР СОТИБ ОЛИШ ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ УЧУН

ФРАНЦИЯ ҒАЗНАЧИЛИГИНИНГ МОЛИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

11.

"РОМА" ва "MND" компаниялари билан ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича шартнома имзолаш.


1. Шартномани кўриб чиқиш.


2020 йил

ноябрь



Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)


2. Шартномани имзолаш.



3. Шартномани бажарилишини мониторинг қилиш.


доимий

асосда

12.

Франция Ғазначалиги билан қарз шартномасини имзолаш.


1. Қарз шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Қарз музокаларини ўтказиш.


3. Қарз битимини имзолаш.


4. Кредитни тўлаш графигини тасдиқлаш ва республика бюджети маблағлари ҳисобига босқичма-босқич тўлаб бориш.


белгиланмоқда


Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Войтов), Молия вазирлиги (Ишметов)


13.

Танлаб олинган етказиб берувчиларнинг хорижий валютада тўланувчи етказиб бериладиган ускуналарини нархлари верификацияси (экспертизаси) ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш учун компания жалб қилиш.


1. Хорижий валютада тўланувчи етказиб бериладиган ускуналарнинг нархлари верификацияси (экспертизаси) ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш учун компания билан шартнома тузиш.


2020 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Лойиҳа офиси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Войтов)

2. Нархлар верификацияси ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш учун керакли хужжатларни бериш.


2020 йил

декабрь

3. Нархлар верификацияси ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш натижаларини олиш.


шартнома

асосида

IV. ХУК ҲУДУДИДА ОБЪЕКТЛАР ҚУРИЛИШИ УЧУН МАҲАЛЛИЙ

ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

14.

Осма дор йўллари ва тоғ-чанғи трассаларини инвестиция мажбуриятлари билан ишончли бошқарувга бериш.


1. Салоҳиятли ҳамкорлар рўйхатини шакллантириш.


2. Тасдиқланган салоҳиятли инвесторлар лойиҳа таклифини муҳокама қилиш.


2020 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов) Лойиҳалаштириш офиси


3. Ҳамкорлик шартномасини имзолаш.


4. Тармоқ графигини тасдикллаш.


5. Лойиҳа бизнес-режаларини тайёрлаш.


хорижий томон

билан келишув

асосида


15.

Тоғ-чанғи туризми соҳасига хорижий инвесторларни жалб қилиш учун француз экспертлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифларини сотиш бўйича "Road-show" ўтказиш.

1. "Road-show" ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

октябрь


Тоғли ва узоқ ҳудудларда туризм инфратузулмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Войтов)

2. "Road-show" доирасида ишлатилувчи инфестицион таклифларнинг тўлиқ пакетини шакллантириш.


3. "Road-show" якунлари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


"Road-show"

якунлари бўйича

10 кун ичида


            





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 сентябрдаги

559-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Белдирсой-Чимён-Нанай" ХУКни қуриш лойиҳасини

жадал амалга ошириш ва ишга тушириш бўйича

Бошқарув кенгашининг

ТАРКИБИ

1. Умурзаков С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Кенгаш ҳамраиси


2. Абдухакимов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири, Кенгаш ҳамраиси

3. Ортиқов А.

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, Кенгаш раиси ўринбосари

4. Войтов А.

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


5. Саифназаров С.

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари


6. Хидоятов Ш.

-

Қурилиш вазирининг ўринбосари


7. Ходжаев Ш.

-

Энергетика вазири ўринбосари


8. Абдувалиев А.

-

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.


9. Лавозимига кўра

-

Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари

10. Низамов С.

-

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш бўйича ўринбосари


11. Мирсоатов А.

-

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ бошқаруви раиси


12. Фредерик Жамард

-

"Geode" компанияси раҳбари (келишувга асосан)


13. Жан-Лу Патриарх

-

"Patriarche" компанияси раҳбари (келишувга асосан)


14. Филипп Лебрассур

-

"Manie Lives" компанияси раҳбари (келишувга асосан)


15. Лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Кенгаш котиби

          

Изоҳ. Бошқарув Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 сентябрь






































Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск