Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

"Ўзагроқурилиш" республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмасининг Устави (ЎзР ВМ 06.03.1992 й. 100-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 мартдаги

100-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



“Ўзагроқурилиш” республика ишлаб

чиқариш давлат-кооператив қурилиш

бирлашмасининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзагроқурилиш” республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмаси (кейинги ўринларда “Ўзагроқурилиш” деб аталади) Республика давлат-кооператив бошқарув органи ҳисобланади.


2.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси фаолияти таркибий бўлинмаларининг мустақиллигини, улар томонидан фойда олинишини таъминлашга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, халқ депутатлари Кенгашлари ва давлат бошқаруви органлари билан муносабатларни тартибга солишга қаратилгандир.


3. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси таркибига юридик шахс ҳисобланган, фаолияти “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси олдида турган вазифаларни ҳал этишга қаратилган хўжаликлараро, кооператив, ижарачи ёки бошқа ташкилотлар ва корхоналар киради.


4.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, бурчакли ва бошқа штампларга эга бўлади.


5. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.


6. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида ишлайди, ўз хўжалик фаолиятининг натижалари учун, ишлаб чиқариш дастурларини бажариш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг амалга оширилиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари учун, давлат бюджети ва банклар олдидаги мажбуриятлар учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.



II. “ЎЗАГРОҚУРИЛИШ” БИРЛАШМАСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: колхозлар, совхозлар ва бошқа ташкилотлар ҳамда буюртмачи корхоналар билан интеграция асосида асосан деҳқончилик саноати комплекси тизимининг иншоотлари, қурилишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш, шунингдек, қурилиш ташкилотлари ва индустриянинг ишлаб чиқариш базаларини барпо этиш, саноат корхоналари томонидан бинокорлик материаллари, конструкциялар ва деталлар ишлаб чиқариш, шунингдек, савдо тармоқлари орқали саноат-озиқ-овқат товарлари, умумий овқатланиш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш.


8. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси хўжалик фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актлари билан тақиқланмаган ҳар қандай турини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


9. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси қуйидагиларни таъминлайди:

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ташкилотлари, корхоналари, бошқа таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш дастурларини ва ижтимоий-иқтисодий прогнозларини бажариш;

қурилиш ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, асосий фондлардан, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш;

тобора индустрлаштириш, қурилиш-монтаж ишларини ихтисослаштириш асосида қишлоқ қурилишида фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, фан, техника ва илғор тажрибанинг энг янги ютуқларини қурилишга жорий этиш;

қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, ушбу мақсадлар учун ажратиладиган капитал маблағлар самарадорлигини ошириш;

хўжалик ички резервларини қидириб топиш йўли билан қурилиш-саноат ишлаб чиқаришининг фойда олиши ва рентабеллилигини ошириш.



III. “ЎЗАГРОҚУРИЛИШ” БИРЛАШМАСИНИ БОШҚАРИШ


10. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг юқори раҳбар органи бирлашма съезди ҳисобланади.


11. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси съездига делегатлар ноҳия хўжаликлараро қурилиш ташкилотлари ва корхоналари ваколатли вакилларининг вилоят конференцияларида “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси Кенгаши томонидан белгиланган норма бўйича очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.


12. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси съездининг ваколатига қуйидагилар киради:

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси Уставини қабул қилиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш;

бирлашма Кенгашини сайлаш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг истиқболдаги ишлаб чиқариш дастурлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари, тузилмасини кўриб чиқиш ва уларни тасдиқлаш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси Кенгаши ва тафтиш комиссиясининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси Кенгаши ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини тинглаш.


13. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси съезди Кенгаш томонидан 5 йилда бир марта чақирилади.


14. Навбатдан ташқари съездлар Кенгашнинг қарори ёки хўжаликлараро ташкилотлар ва корхоналар сони учдан бир қисмининг талаби билан чақирилади.


15. Съезд сайланган делегатларнинг камида учдан икки қисми мавжуд бўлганда қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.


16. Съездлар ўртасидаги даврда “Ўзагроқурилиш” бирлашмасига раҳбарликни бирлашма Кенгаши амалга оширади.


17. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси Кенгаши ваколатига қуйидагилар киради:

бошқарув аъзолари сонини белгилаш ва уларни сайлаш;

бошқарув ҳисоботларини, “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси балансларини ҳамда улар бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси марказий аппаратининг тузилмаси ва сонини тасдиқлаш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансини тасдиқлаш.


18. Кенгашнинг йиғилиши “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқаруви томонидан бир йилда камида бир марта, навбатдан ташқари йиғилишлар эса - тафтиш комиссиясининг қарори билан чақирилади.


19. Бошқарув “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқарувининг ижроия органи ҳисобланади, у мазкур Уставга мувофиқ бирлашма фаолияти учун жавоб беради.


20. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқаруви бирлашма Кенгаши томонидан 5 йилга сайланади.


21. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси фаолиятига тезкор раҳбарликни бошқарув томонидан унинг аъзолари ичидан сайланадиган раис амалга оширади.


22. Раисни сайлашда у билан битим (шартнома) тузилади, унда унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган кафолатлар ва ёллашнинг бошқа шартлари ҳисобга олинган ҳолда уни моддий рағбатлантириш ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шартлари белгилаб берилади.


23. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг раиси бирлашманинг таркибий бўлинмалари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади.


24. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари давлат, кооператив ва жамоат ташкилотлари ҳамда муассасаларида “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси манфаатларини ишончномасиз ифодалайди.


25. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг раиси қонунда белгиланган тартибда “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг банк муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётларини очади ва ёпади, шартномалар ва битимлар тузади, бирлашма ишлари бўйича ишончномалар беради.


26. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси раиси бирлашма ишини ташкил этади ва режалаштиради, банк ҳужжатларига биринчи бўлиб имзо чекиш ҳуқуқи билан бирлашма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.


27. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқаруви қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳал этишини талаб этувчи “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ташкилотлари, корхоналари, муассасалари фаолияти масалалари бўйича таклифлар киритиш;

ноҳия ва республика қурилиш, лойиҳа ва бошқа корхоналари ҳамда ташкилотларини белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси таркибий бўлинмаларининг уставларини, “Ўзагроқурилиш”нинг смета қиймати 1 млн. сўмдан ортиқ бўлган ўз маблағлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган корхоналари ва ташкилотлари учун объектлар қурилишига лойиҳа-смета ва техникавий ҳужжатларни, титул рўйхатларни тасдиқлаш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ташкилотлари ва корхоналари томонидан тайёрланадиган маҳсулотлар ва буюмларга ҳамда кўрсатиладиган хизматларга белгиланган тартибда улгуржи нархлар ва тарифларни тасдиқлаш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси таркибий бўлинмалари билан тузилган шартномалардан келиб чиқувчи “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси фондлари ва резервларига ажратмалар миқдорини белгилаш;

зарурат бўлганда “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси тузилмаси ва штатига “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси Кенгаши томонидан белгиланган сон чегарасида ўзгартишлар киритиш;

хўжаликларнинг асосий, айланма ва заём маблағларидан, шунингдек, банк муассасаларидан олинган узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарзлардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;

зарурат бўлганда “Ўзагроқурилиш” бирлашмасига қарашли ташкилотларга вақтинчалик молиявий ёрдам кўрсатиш, молиявий ёрдам фонди ҳисобидан янгидан ташкил этилаётган айланма маблағлар бериш;

маҳсулотларни белгиланган давлат нархлари, тарифлар ва баҳолар бўйича сотувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маҳсулотлар (ишлар) таннархидан ажратмалар ҳисобидан илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш ва кўплаб билим талаб қиладиган маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш учун фондлар ташкил қилиш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси маблағларининг бир қисмини Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишига улуш қўшиб иштирок этишга, қўшма корхоналар, шу жумладан, хорижий инвесторлар билан ташкил этишга сарфлаш.


28. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси раиси ўз ўринбосарларини, бошқарма бошлиқларини ва аппарат мустақил бўлинмаларининг бошлиқларини, ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимларга тайинлайди ва лавозимлардан озод қилади.


29. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқаруви мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлис, агар унда бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилишга ҳақли бўлади.


30. Ўтказиладиган мажлисларда бошқарув “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси фаолиятининг ишлаб чиқариш дастурларини бажариш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилаш, ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқади, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга амалий раҳбарлик қилиш, ижрони текшириш, кадрлар танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилади, “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларининг маърузаларини, шунингдек, “Ўзагроқурилиш” таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.


31. Агар бошқарув қарори учун бошқарув аъзоларининг камида ярми овоз берса, бошқарув қарори қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.



IV. “ЎЗАГРОҚУРИЛИШ” БИРЛАШМАСИНИНГ

ТАФТИШ КОМИССИЯСИ


32. Бирлашманинг тафтиш комиссияси “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг назорат органи ҳисобланади.


33. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг тафтиш комисссияси Съезд томонидан 5 йил муддатга сайланади ва бевосита Съездга бўйсунади, ўз иши тўғрисида унинг олдида ҳисоб беради.

Тафтиш комиссияси ўз таркибидан раисни сайлайди.


34.Тафтиш комиссияси қуйидагиларга бурчлидир: “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси аппарати хўжалик-молия фаолиятини бир йилда камида бир марта тафтиш қилиш;

тафтишлар ва далолатномалар билан расмийлаштирилган алоҳида текширишлар натижалари бўйича ишларнинг аҳволига баҳо бериш ҳамда хулосалар ва таклифлар билан бирга Кенгашнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси Кенгашига бирлашманинг ҳисоботлари ва баланслари бўйича хулосаларни ҳамда унинг иши бўйича таклифларни тақдим этиш;

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси таркибий бўлинмалари тафтиш комиссияларининг ишини назорат қилиш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш.


35. Тафтиш комиссиясининг таклифлари “Ўзагроқурилиш” бошқаруви ёки Кенгаши томонидан тафтиш комиссияси аъзолари иштирокидаги мажлисда таклифлар тушгандан кейин 20 кундан кечикмай кўриб чиқилиши керак.



V. “ЎЗАГРОҚУРИЛИШ”НИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА МАБЛАҒЛАРИ


36.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси асосан хўжаликлараро ташкилотлар ва корхоналарнинг кириш бадалларидан, шунингдек, махсус фондларнинг бўш қолдиқларидан ҳосил бўлган устав фондига эга бўлади.


37.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси маблағларининг шаклланиш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

хўжаликлараро ташкилотлар ва корхоналарнинг пул ва моддий бадаллари;

маҳсулотларни сотишдан, ишлар ва хизматлар кўрсатишдан ҳамда хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар;

қимматдор қоғозлардан олинган даромадлар;

банклар ва бошқа кредит берувчиларнинг кредитлари;

бошқа тушумлар.


38. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ўз балансида асосий фондларга, айланма маблағларга, ресурсларга ва бошқа моддий бойликларга эга бўлади ва “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси тизими давлат мулкини бошқаришнинг ваколатли органи ҳисобланади.


39. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларидан, шунингдек, фуқаролардан бинолар, иншоотлар, енгил автомобилларни, бошқа транспортни, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулкни мустақил сотиб олиш, алмаштириш, ижарага олиш;

ўз мол-мулкини, агар у жисмоний ёки маънавий эскирган ёхуд қимматини йўқотган тақдирда, балансдан чиқариш, ўз таркибий бўлинмаларининг мол-мулки ва моддий бойликларини белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаришга рухсат бериш, шунингдек, бирлашма учун қулай бўлган исталган усул билан, шу жумладан, сотиш (пул тўлаб сотиб олиш), тушган пул маблағларини “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ҳисоб-китоб счётига ўтказиш йўли билан мол-мулкни ажратишни амалга ошириш;

ўз мол-мулкини бошқа юридик шахслар ва фуқароларга фойдаланиш учун (ижарага ёки текин фойдаланишга) бериш.


40. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқарув аппарати ўз таркибий бўлинмалари билан тузилган шартномаларга мувофиқ уларнинг ажратмалари ҳисобига сақланади.


41. Шартнома асосларида таркибий бўлинмалар томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан “Ўзагроқурилиш” бирлашмасида қуйидаги махсус фондлар ташкил этилади:

ишлаб чиқаришни, фан ва техникани ривожлантириш марказлаштирилган фонди ва “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси аппаратини сақлаш резерви;

маҳсулотлар (ишлар)ни белгиланган (бошқариладиган) давлат нархлари, тарифлар ва баҳолар бўйича сотувчи таркибий бўлинмаларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш тармоқ бюджетидан ташқари фонди.


42. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасида амалдаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда бошқа фондлар ҳам ташкил этилиши мумкин.


43. Бирлашмада шартнома асосларида ташкил қилинадиган махсус фондларни тузиш ва уларни сарфлаш тартиби ҳар йили “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқаруви томонидан белгиланади.


44. Махсус фондларнинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари ва қолдиқлари келгуси йилга ўтказилади ва мусодара қилиниши мумкин эмас.


45.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ўз таркибий бўлинмалари ва чет ташкилотларнинг заём маблағларидан, банк кредитларидан белгиланган тартибда фойдаланади, ҳамда банкнинг узоқ муддатли кредитларини тўлашга ишлаб чиқаришни, фан ва техникани ривожлантириш марказлаштирилган фонди маблағларини йўналтириши мумкин.


46. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бюджет билан ўзаро муносабатларини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.



VI. “ЎЗАГРОҚУРИЛИШ” БИРЛАШМАСИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ

КАФОЛАТЛАРИ


47. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси меҳнатга ҳак тўлаш шакли ва тизимини ҳар бир айрим ходимга тўловлар миқдорини чекламасдан мустақил белгилайди.


48.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси бошқаруви аппарати ходимлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўп йиллик хизмати учун бирйўла тўланадиган мукофот олиш ҳуқуқига эгадирлар.


49.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан ижтимоий суғурта қилинадилар.


50. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси барча ишловчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлайди ҳамда уларнинг соғлиғи ва меҳнат қобилиятларига етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.


51.“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси фуқароларнинг иқтисодиётдаги бозор муносабатлари шароитида уларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ илтимослари ва мурожаатлари бўйича масалаларни кўриб чиқади ва ҳал этади.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ


52. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси тузилган шартномалар, битимлардан ва ҳақиқий истеъмол талабидан келиб чиққан ҳолда, мазкур Уставда назарда тутилган фаолият йўналишлари доирасида ўз хўжалик фаолиятини мустақил амалга оширади.


53. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ўз хўжалик фаолияти натижаларини ҳисобга олиб боришни амалга оширади, қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисоботни юритади ҳамда уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.



VIII. “ЎЗАГРОҚУРИЛИШ” БИРЛАШМАСИНИНГ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ


54. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси белгиланган тартибда хорижий инвестициялар билан биргаликда акционерлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатлари шаклидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларига зид бўлмаган ҳар қандай бошқа шаклдаги корхоналар тузиш ҳуқуқига эгадир.


55. Хорижий инвестициялар билан тузилган корхоналарнинг валюта тушумлари Ўзбекистон Республикасининг валютани бошқариш тўғрисидаги қонунчилигига риоя қилинган тақдирда “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси тасарруфида қолади.


56. “Ўзагроқурилиш” ўз мол-мулкини хорижий инвесторларга хорижий валютага ва СССР валютасига Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланадиган тартибда ва шартларда сотиши ёки ижарага бериши мумкин.


57. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси ташқи иқтисодий фаолиятни ўзаро фойдалилик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширади. Белгиланган тартибда республика ҳудудида ва чет элда хорижий фирмалар билан қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришлар ташкил этади, хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилади, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади, хўжалик шартномалари, келишувлар ва битимлар асосида қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларни бажаради, экспорт-импорт операцияларини амалга оширади, бунинг учун зарурат бўлганда хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо фирмалари ёки бирлашмалар ташкил этади.


58. “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг хорижий инвестициялар билан тузилган корхоналари, маблағларнинг бир қисмини “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси марказлаштирилган фондига ўтказган ҳолда, устав фондининг 25 фоизигача бўлган миқдорда резерв фонди ташкил этадилар.



IX. “ЎЗАГРОҚУРНЛИШ” БИРЛАШМАСИНИ

ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


59. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш бирлашма съездининг қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.


60. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш бирлашма съезди ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ташкил этадиган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади.


61. Тугатиш комиссияси бирлашмани тугатиш тартиби ва қарз берувчилар томонидан даъво қўзғаш муддатлари тўғрисида расмий матбуотда ўзбек ва рус тилларида эълон беради.


62. Тугатиш комиссияси “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси мол-мулкини баҳолайди ва қарз берувчилар билан ҳисоб-китоб қилади, тугатиш баланси тузади ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ёки “Ўзагроқурилиш” бирлашмасининг ҳукуқий вориси ҳисобланган органга тақдим этади.


63. “Ўзагроқурилиш” бирлашмаси қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бирлашманинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.



Устав 1991 йил 23 сентябрда

“Ўзагроқурилиш” бирлашмаси

бошқаруви томонидан маъқулланган




Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск