ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1992 й. 103-сон "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.03.1992 й.
N 103
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН
ШУҒУЛЛАНИШ ТАҚИҚЛАНГАН
МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ
РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида” Қонунини кучга киритиш ҳақида” 1991 йил 15 февралдаги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқлансин:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига;
давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга;
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарларига;
давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларига;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 3, 7-модда.