Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.09.2004 й. 414-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 сентябрдаги

414-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо

компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий

акциядорлик бирлашмалари билан

ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта тозалаш заводлари (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси ташқи савдо компанияларига (кейинги ўринларда сотиб олувчилар деб аталади) тузилган шартномаларга мувофиқ уни минтақавий пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб берган ҳолда сотилади.


2. Етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида 2003 йил ҳосилидан бошлаб пахта толасини сотиш бўйича ўзаро муносабатлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда икки томонлама шартномалар билан белгиланади.



II. ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ЮЗАСИДАН

БОШ ШАРТНОМАЛАР ВА БИТИМЛАР ТУЗИШ


3. Календарь йил бошида етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида етказиб берувчилар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ жорий йилда кутилаётган ҳосилдан пахта толаси харид қилиш юзасидан бош шартномалар тузилади.

Бунда ташқи савдо компанияларига хорижий инвестиция киритилган корхоналарга етказиб бериладиган пахта толаси қийматининг 85 фоизи, олдиндан тўлов ёки мазкур корхоналар маҳсулотларининг харидорлари томонидан ташқи савдо компаниялари фойдасига очиладиган ҳисоб рақамни кафолат таъминоти сифатида қабул қилишга рухсат этилади.

Ташқи савдо компаниялари ҳисоб-рақамларига хорижий инвестиция киритилган корхоналар маҳсулотининг экспортидан келиб тушадиган даромад ушбу корхоналарни етказиб берилган пахта толасининг қиймати белгиланган тартибда чегириб қолингач ва валюта даромадининг мажбурий 50 фоизи сотилганидан сўнг, уларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

4. Бош шартномада:

жаҳон бозорида талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толаси ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;

пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан ҳамда ғўзанинг жойлаштирилишидан келиб чиқиб, кейинчалик экспорт қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш учун терминалларга етказиб бериладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажми;

жорий йилнинг сентябрьдекабрь ойлари ва келгуси йилнинг январьавгуст ойлари даврида сотиб олувчилар томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажми бўйича шартномалар тузишнинг дастлабки муддатлари белгиланади.


5. Бош шартномага мувофиқ:

амалда экилган пахта майдонларини апробациядан ўтказиш натижалари ва кутилаётган пахта хом ашёси ҳосили бўйича жорий йилнинг сентябрьдекабрь ойларида кейинчалик экспорт қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;

ҳосилни йиғиштириб олиш ва жорий йилда тайёрланган амалдаги пахта хом ашёси бўйича келгуси йилнинг январьавгуст ойларида, кейинчалик экспорт қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади.


6. Бош шартномага мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажми, нави, типи, класси ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлари, транспортда ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқача жавобгарлик, низоли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.



III. ПАХТА ТОЛАСИ НАРХЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


7. Сотиб олувчилар томонидан пахта толасини кейинчалик экспортга ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш учун харид қилиш белгиланган тартибда етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.

Ушбу шартномаларда пахта толасини сотиб олиш:

экспортга сотиш учун ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ шартномавий нархлар бўйича;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш учун ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ шартномавий нархлар бўйича амалга оширилиши кўрсатилади.


8. Экспортга сотиладиган пахта толасига шартномавий нархлар жўнатишнинг CIP-терминал шартлари бўйича қуйидаги тартибда белгиланади.

Дастлаб толани терминалга етказиб беришдан олдинги кунда (ёки ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ ҳақини олдиндан тўланган санада) "Биринчи" нави, "Ўрта" класс, 5 тип, 35-код пахта толасининг 1 тоннаси учун "Коттон Оутлук"да эълон қилинадиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаларининг ўртача қиймати (базис нарх) аниқланади (АҚШ долларида). Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда пахта толасининг бошқа навлари, класслари ва типларининг нархлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.

Шартномавий нарх юқорида қайд этилган тартибда аниқланган нарх ва қуйида кўрсатилган пахта толасини сотиш бўйича сотиб олувчиларнинг ҳисоблаб чиқилган харажатлари ўртасидаги тафовут тарзида аниқланади:

Пахта толасини терминалларда сақлаш ва суғурта қилиш, (фитосанитария сертификати бериш ва республика ҳудуди бўйлаб ҳарбийлаштирилган қўриқлаш учун тўловни қўшган ҳолда) CIF  Шимолий Европа портларигача ташиш, юклаш-тушириш, фумигация қилиш ва портларда белгиланган, CIF  Шимолий Европа портлари шартларини бажариш учун мўлжалланган норматив муддатлар доирасида портларда сақлаш харажатлари;

пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишилган тарифлар бўйича сертификатлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади) ва кип массасини тарозида тортиш харажатлари;

пахта толасини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш харажатлари (қийматининг 0,15 фоизи);

банк харажатлари (банкнинг маблағларни ўтказиш, аккредитив очиш, юклаб жўнатиш ҳужжатларини текшириш учун кафолатлари, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатлари);

"Ўзташқитранс" ДАКнинг экспедиторлик хизматлари қийматининг 2 фоизигача миқдордаги воситачилик ҳақи;

ташқи савдо компанияларининг шартномавий нархлар бўйича пахта толаси қийматининг 3 фоизигача миқдордаги даромадлари (асосий фаолият бўйича харажатлари);

етказиб берувчилардан сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида сотиб олувчилар томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитлари бўйича фоизларни тўлаш харажатлари.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан биргаликда ташқи савдо компанияларининг пахта толаси сотиш бўйича харажатларининг чекланган миқдори ҳисоблаб чиқарилади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплексига киритилади. Пахта толаси сотиш бўйича харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан етказиб берувчилар ва сотиб олувчиларга етказилади.

10. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиладиган пахта толасига шартномавий нархлар, юклаб жўнатиш санасида "Коттон Оутлук"да эълон қилинадиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаларига мувофиқ вужудга келадиган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда 15 фоиз миқдоридаги чегирма билан белгиланади.

11. Шартномавий нархлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги стандартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ бўлган пахта толаси учун белгиланади.


12. Сотиб олувчилар етказиб берувчилардан сотиб оладиган пахта толасининг шартномавий нархи прейскурант улгуржи нархдан ва пахта толасини терминалларда сақлаш харажатларидан, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақидан кам бўлмаслиги керак.


13. "Микронейер" кўрсаткичи қийматлари белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) юқори ёки паст бўлганда пахта толаси учун пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкалага мувофиқ I-II-нав пахта толасининг шартномавий нархидан чегиришлар амалга оширилади.

2003 йил пахта ҳосили толасини экспорт қилиш бўйича харажатларни чегириш базис нархга қўлланади. 2004 йил ҳосили пахта толасидан бошлаб экспорт бўйича харажатларни чегириш ҳар қайси нав, класс ва тип нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.


14. "А" индекси ва унинг "Коттон Оутлук" Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ҳар кунлик қийматлари "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига етказилади.



IV. ЭКСПОРТГА СОТИШДА ПАХТА ТОЛАСИНИ

ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ ВА УНИНГ УЧУН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар пахта толасини етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларда етказиб бериш шартларини ва ҳисоб-китоб қилишнинг асосан аккредитив шаклини белгилайдилар, бунинг учун етказиб берувчига хизмат кўрсатадиган банкда тегишли ҳисоб рақамлари очилади.


16. Шартнома шартларига мувофиқ, сотиб олувчилар ўзига хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банкка) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган, бўлинмас аккредитив очишга ариза тақдим этади. Аккредитив суммаси етказиб бериш ойининг навбатдаги ўн кунлигида етказиб бериладиган пахта толаси қийматининг 100 фоизини ташкил этади.


17. Аккредитив очишнинг барча шартлари етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузиладиган шартномада қайд этилади.

Етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузиладиган шартномада қуйидагилар бўлиши керак:

эмитент банкнинг номи;

етказиб берувчини аккредитив очилгани тўғрисида хабардор қилиш усули;

аккредитив бўйича маблағ олиш учун етказиб берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;

бошқа зарур ҳужжатлар ва шартлар.


18. Харидорнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан аккредитив суммаси 22602 "Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари" ҳисоб рақамига ўтказилади. Айни бир вақтда, аккредитив суммаси эмитент банк томонидан кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамига кирим қилинади.

Етказиб берувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда (ижро этувчи банкда) аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очилади.


19. Ижро этувчи банкда қопланмаган аккредитив ҳисоб рақами очишда эмитент банк бажарувчи банкнинг биринчи талабига кўра, ҳужжатлар тақдим этилган тўлов суммасини аккредитивлар шартларига қатъий мувофиқ равишда етказиб берувчининг аккредитив ҳисоб рақамига ўтказади.


20. Маблағларни ўтказиш юзасидан эмитент банкка қўйиладиган талаб етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган тақдирда тақдим этилади. Маблағларни аккредитив ҳисоб рақамидан етказиб берувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш унинг томонидан ижро этувчи банкка етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган аккредитивнинг барча шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.


21. Аккредитивдан тўлаш учун тузилган шартномалар шартларига мувофиқ пахта толаси етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар банкка аккредитив амал қиладиган муддатда тақдим этилиши керак.


22. Ижро этувчи банк етказиб берувчи тақдим этган ҳужжатларнинг аккредитив шартларига мувофиқлигини, шунингдек товарнинг етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириши шарт.

Аккредитив шартларининг ҳатто биттаси бузилган тақдирда ҳам маблағларни етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш тақиқланади.


23. Аккредитивдан фойдаланилишига қараб эмитент банк қисман тўланган суммани кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамини ёпиш билан биргаликда сотиб олувчиларнинг ҳисоб рақамидан банкнинг воситачилик ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаради.


24. Ижро этувчи банкдаги аккредитивни ёпиш:

аккредитив муддати тамом бўлгач амалга оширилади. Ижро этувчи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида эмитент банкни хабардор қилади;

аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилган ва агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса етказиб берувчининг аккредитивидан бундан кейин фойдаланишни рад этиши тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади. Эмитент банкка ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади;

сотиб олувчининг аккредитивни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса. Аккредитив эмитент банкдан 22602 "Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари" баланс ҳисоб рақамидаги қолдиқдан ортиқ бўлмаган суммага хабар олинган кунда ёпилади ёки камайтирилади.


25. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўзаро келишувга кўра келгусидаги етказиб бериш учун олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилишлари мумкин, бунда сотиб олувчилар олдиндан тўланган ҳақ суммасига тўлов ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нархни қайд қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сотиб олувчилар томонидан олдиндан тўланган ҳақ ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нарх қайд этилмаган тақдирда пахта толасининг шартномавий нархи у етказиб берилган сана учун қайд этилади.

Сотиб олинадиган пахта толаси қийматининг бир қисми учун олдиндан ҳақ тўлашда ҳақнинг қолган қисми аккредитив бўйича тўланади.


26. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсини қайта ишлаш давомида ва сотиб олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ пахта толасини терминалларга етказиб беришни олинган билдиришномаларга ва сотиб олувчининг топшириқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.

Сотиб олувчилар билан хорижий харидор фирмалар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ терминаллар пахта толасини юклаб жўнатишни сотиб олувчиларнинг юклаб жўнатиш йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.


27. Шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчилар пахта толаси терминалларга етказиб берилган санадан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай шартномавий нарх бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш учун пахта толаси терминалга етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (илова қилинган транспорт-юк хатлари, пахта заводларининг ҳисоб рақамлари-сертификатлари ва Ўзбекистон "Сифат" марказининг сертификатлари билан биргаликда тўлов учун ҳисоб рақамларини) ижро этувчи банкка ("Пахта-банк" бўлинмаларига) ёки ҳақи олдиндан тўланган тақдирда ушбу ҳужжатлар бўйича тўловни талаб қилмасдан, сотиб олувчиларга тақдим этадилар.

Пахта тозалаш заводи ва терминал вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси санаси етказиб берилган сана ҳисобланади.

Пахта толаси сифати ва вазни Ўзбекистон "Сифат" маркази тузган сертификат бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакили жалб қилинган ҳолда ҳал этилади. Сифат ва вазн бўйича келишмовчиликлар тасдиқланган тақдирда унинг билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар Ўзбекистон "Сифат" маркази ҳисоб рақамига тегишли бўлади, етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар эса далолатномалар 5 кун муддатда кўриб чиқилгандан кейин ушбу пахта толаси туркумининг амалдаги сифати ва вазни асосида амалга оширилади.


28. Ҳар ойда ҳар ойнинг 10-кунигача, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисоб рақамлари асосида етказиб берувчи ва сотиб олувчи томонидан оралиқ таққослаш далолатномаси тузилади (ушбу Низомга 2-илова). Таққослаш ҳақиқатда юклаб жўнатиш ва олдинги ойнинг тўлов суммаси бўйича амалга оширилади.

Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ низоли масалалар бўйича тегишли томонлар эришган келишув ҳисобга олинади.

Таққослаш далолатномалари натижалари бўйича ҳисоб-китоблар етказиб беришдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай амалга оширилади.


29. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида ўзаро таққослаш далолатномалари тузилади (ушбу Низомга 3-илова).

Ҳосил бўйича узил-кесил ҳисоб-китоблар ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 14 кун мобайнида амалга оширилади.


30. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни пахта толаси сотиш юзасидан контрактлар бўйича тушган маблағлар ва қарз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.


31. Сотиб олувчилар пахта толасини сотувнинг самарали усулларини қўлланган ҳолда, жаҳон нархларининг энг қулай конъюнктураси даврида сотадилар.

Пахта толасини етказиб берувчидан сотиб олиш нархлари билан экспортга амалда сотилган нархлар ўртасидаги ижобий ёки салбий тафовут, шу жумладан сотиш харажатларини тежаш сотиб олувчиларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига тегишли бўлади.



V. ПАХТА ТОЛАСИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА СОТИШ ТАРТИБИ


32. Пахта толасини республика ҳудудидаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш ташқи савдо компаниялари орқали, уларнинг буюртманомаларига мувофиқ, эркин муомаладаги валютага чекловларсиз амалга оширилади.


33. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ҳар йили тегишли ташқи савдо компанияларига пахта толаси харид қилиш юзасидан буюртманомани унинг ҳажми, навлари, типлари ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда, пахта толасини жорий йилнинг сентябрьдекабрларида харид қилиш учун 1 июлгача ҳамда келгуси йилнинг январьавгустида харид қилиш учун 1 декабргача тақдим этади.

Ташқи савдо компаниялари хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг буюртманомаларини тўлиқ ҳажмда "Пахтасаноат" ҲАБ билан тузиладиган бош битимда ҳисобга оладилар ва буюртманомаларни пахта толасини ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишни прогнозлашда жамлаш ҳамда ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этадилар.


34. Ташқи савдо компаниялари бош битимга мувофиқ пахта толаси ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишнинг прогноз қилинаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар билан пахта толаси етказиб бериш юзасидан сентябрьдекабрь ва январьавгуст даври учун алоҳида-алоҳида контрактлар тузишади.


35. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳақнинг 15 фоизини олдиндан тўлайдилар, узил-кесил ҳисоб-китобни пахта толаси улар билан тузилган контрактларда назарда тутилган шартларда етказиб берилган санадан бошлаб 90 кун мобайнида амалга оширадилар. Пахта толаси қийматининг қолган 85 фоизи учун аккредитив очилади ёки банк кафолати берилади.

Ҳисоб-китоб қилишнинг ҳудди шундай тартиби терминалларга етказиб берилган ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиладиган пахта толаси юзасидан сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўртасида ҳам белгиланади.

Бунда ташқи савдо компанияларига хорижий инвестиция киритилган корхоналарга етказиб бериладиган пахта толаси қийматининг 85 фоизи, олдиндан тўлов ёки мазкур корхоналар маҳсулотларининг харидорлари томонидан ташқи савдо компаниялари фойдасига очиладиган ҳисоб рақамни кафолат таъминоти сифатида қабул қилишга рухсат этилади.

Ташқи савдо компаниялари ҳисоб-рақамларига хорижий инвестиция киритилган корхоналар маҳсулотининг экспортидан келиб тушадиган даромад ушбу корхоналарни етказиб берилган пахта толасининг қиймати белгиланган тартибда чегириб қолингач ва валюта даромадининг мажбурий 50 фоизи сотилганидан сўнг, уларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

36. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан узил-кесил ҳисоб-китобларни, сотилган пахта толаси учун хўжалик иштирокидаги корхоналар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатидан қатъи назар, бош битимга мувофиқ амалга оширадилар.


37. Пахта толасини терминаллардан юклаб жўнатиш ташқи савдо компанияларининг юклаб жўнатиш йўриқномалари бўйича ташқи савдо компанияси ва хўжаликлар иштирокидаги корхоналар ўртасида имзоланган контрактларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.

Бунда пахта толаси учун ҳисоб-китоблар етказиб бериш кунидаги жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Низомнинг 8 ва 10-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


38. Агар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона юклаб жўнатилган пахта толаси туркуми учун тўловни ушбу Низомнинг 35-бандида белгиланган муддатларга риоя қилмасдан, ўз вақтида амалга оширмаса, мазкур корхонага келгусида пахта толаси жўнатиш тўхтатилади.


39. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи савдо компанияларидан чегириш билан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.



VI. ПАХТА ТОЛАСИНИ "ПАХТАСАНОАТ" ҲУДУДИЙ

АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ ТОМОНИДАН

ЭКСПОРТГА СОТИШДАН ОЛИНГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


40. Пахта толаси учун ташқи савдо компанияларидан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тушган маблағлардан:

пахта хом ашёсини қайта ишловчилар (пахта тозалаш заводлари) билан амалдаги прейскурант улгуржи нархлар бўйича ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тартибда ҳисоб-китоб қилишда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақи миқдорида ўз харажатларини қоплашда;

пахта толасини терминалларга етказиб бериш, уни тушириш ва терминалларда қабул қилиб олиш, етказиб берувчи ва сотиб олувчилар вакиллари (терминаллар) ўртасида қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилгунгача сақлаш, шунингдек (пахта толаси экспорт қилинмайдиган бўлганда) нормативдан ортиқча сақлаш харажатларини қоплашда фойдаланилади.


41. Пахта толаси қиймати ҳажмида маблағларни тақсимлаш прейскурант улгуржи нархлар бўйича:

хом ашё (пахта хом ашёси)нинг эквивалент қиймати маблағларига тақсимланади, уларни "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта хом ашёси қийматини хўжаликларга тўлаш учун берилган кредитни қайтариш учун Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказишади;

қайта ишлаш корхоналарининг харажатларини қоплаш учун маблағларга тақсимланади, улар пахта тозалаш заводлари ҳисоб рақамларига ўтказилади.



VII. НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


42. Шартномалардан ёки улар билан боғлиқ ҳолда келиб чиқиши мумкин бўлган барча низоларни томонлар келишувлар йўли билан ҳал этадилар. Агар томонлар келишувга эришмасалар, улар ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик суди томонидан, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса ёки томонларнинг келишувига кўра холислар суди томонидан кўриб чиқилади.

Берилган даъволар тасдиқланган тақдирда айбдор томон бошқа томонга даъво суммасини тўлайди ёки узил-кесил ўзаро ҳисоб-китоб қилишда уларни ҳисобга олади.





Низомга

1-ИЛОВА


Пахта толасининг типлар ва кодлар бўйича

нархларини қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Тола типи

1

2

3

4

5

6

Штапель

узунлиги (дюйм)

1.11/32

1.5/16

1.9/32

1.1/4

1.7/32

1.3/16

1.5/32

1.1/8

1.3/32

1.1/16

1.1/32

1

Узунлик коди

43

42

41

40

39

38

37

36

35

34

33

32

Коэффициент

1,264

1,232

1,200

1,168

1,111

1,0137

1,00

0,987

0,975

Пахта толасининг навлар ва класслар

бўйича нархларини қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

(база- "Биринчи" нав, "Ўрта" класс)

I-нав (Биринчи)

олий

1,050

II-нав (Иккинчи)

олий

1,020

яхши

1,040

яхши

0,990

ўрта

1,000

ўрта

0,955

оддий

0,965

оддий

0,920

ифлос

0,925

ифлос

0,880

III-нав (Учинчи)

яхши

0,965

IV-нав (Тўртинчи)

яхши

0,850

ўрта

0,930


ўрта

0,800

оддий

0,885


оддий

0,750

ифлос

0,840


ифлос

0,700

V-нав (Бешинчи)

ўрта

0,550

оддий

0,500

ифлос

0,450



Низомга

2-ИЛОВА


200__ йил ____________ да юклаб жўнатилган

пахта толаси учун берилган ҳисоблар бўйича

____________________________________ даги

(кейинги ойнинг 1-куни)

ҳолатига кўра ўзаро таққослаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси

Кондицион оғирлиги бўйича юклаб жўнатилган пахта толасининг миқдори, т

Юклаб жўнатиш кунидаги шартномавий нарх

Толанинг шартномавий нарх бўйича қиймати,


минг сўм

Аккредитив бўйича тўланган,


минг сўм

Юклаб жўнатилган пахта толасининг қиймати билан тўланган сумма ўртасидаги фарқ

"А" индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаси бўйича жаҳон нархи, АҚШ долл./т

Экспорт бўйича харажатлар (АҚШ доллари ҳисобида)

Алмашув курси сўм/

АҚШ долл.

Валюта харажатлари чегирилган ҳолдаги жаҳон нархи

Экспорт бўйича харажатлар, сўм/т

Шартномавий нарх,


сўм/т

қўшимча тўланади,


минг сўм

қайтариб олинади (ёки ушлаб қолинади),


минг сўм



АҚШ

долл./т

сўм/т






(3-4)

(5*6)

(7-8)

(2*9)




1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

             

Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ, 200 йил _______ ойи учун ________ нинг қарзи _______ сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари, 200 йил _____ даги ҳолатига кўра илгари юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича низоли масалалар______ сўм миқдорида ________ фойдасига ҳал қилинди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ________нинг _________ якуний қарзи________сўм миқдорида белгиланди. Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси:


(кичик бандлардан бири ўчирилиши лозим)


- белгиланган тартибда ___________ ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш

- 200 йил _______ ойида юклаб жўнатиладиган пахта толаси учун ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.

_________________вилояти "Пахтасаноат" ҲАБ


Раис

Бош бухгалтер


М.Ў.

200 йил "____" __________

____________ давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси


Раис

Бош бухгалтер


М.Ў.

200 йил "____" __________




Низомга

3-ИЛОВА


200__ йил ҳосилидан юклаб жўнатилган пахта толаси

учун тақдим этилган ҳисоблар бўйича таққослаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси

Амалда юклаб жўнатилган (аниқлашлар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда) (тонна)

Пахта толасининг қиймати,

минг сўм

тақдим этилган ҳисоблар бўйича

ташқи савдо компанияси томонидан тўланган

Фарқ

қўшимча тўланади

қайтарилади (ёки ушлаб қолинади)

Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ

200__ йил ҳосили учун ________ нинг қарзи _______ сўмни ташкил қилди.

Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда ___________ҳисоб рақамига

_________миқдорида тўлов талабномаси қўйилиши учун асос ҳисобланади.

___________вилояти "Пахтасаноат" ҲАБ

_______________ давлат-акциядорлик

ташқи савдо компанияси

Раис

Раис

Бош бухгалтер

Бош бухгалтер



М.Ў.

М.Ў.



200 йил "____" __________

200 йил "____" __________


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 396-модда.































Время: 0.1516
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск