ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Почта алоқаси /

Молия вазирлигининг 11.09.2020 й. 41-сон, Марказий банк Бошқарувининг 11.09.2020 й. 21/4-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 09.09.2020 й. 209-МН-сон "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.09.2020 й. 1790-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.09.2020 й.

N 1790-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.09.2020 й.

N 41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.09.2020 й.

N 21/4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.09.2020 й.

N 209-МН


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг

талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан

операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни, шунингдек унга

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2008 йил 10 мартдаги 22, 301-В, 10-8/719-сон "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор (рўйхат рақами 1790, 2008 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 120-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 13 июндаги 58, 12/7, 27-мх-сон "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1790-1, 2013 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 329-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш.М. Садиков

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 28 сентябрь, 37-38-сон, 429-модда








































Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск