ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Марказий банк Бошқарувининг 07.09.2020 й. 18/15-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.09.2020 й. 3080-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2020 й.

N 3080-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.09.2020 й.

N 18/15


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада

бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон "Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/14-сон қарори (рўйхат рақами 3080, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/3080/2114-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада

бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк облигациялари (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) - облигация эгасига белгиланган тартибда даромад олиш ҳуқуқини берувчи Марказий банк томонидан электрон шаклда чиқариладиган эмиссиявий қимматли қоғозлар;";

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги "фоиз ставкаси" деган сўзлар "нархи" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чегириш нархи - аукцион савдолари натижаларига кўра тижорат банкларининг қондириладиган рақобатли буюртмаларида таклиф этилган минимал нарх;".


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Облигациялар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида номинал қиймати кўрсатилган ҳолда қатъий белгиланган купон ставкаси билан ёки дисконт облигациялар шаклида чиқарилади.

Бунда, дисконт облигациянинг номинал қиймати ҳамда харид қиймати ўртасидаги фарқ дилер учун даромад бўлиб ҳисобланади.".


3. 9-банддаги "куннинг кейинги кунидан" деган сўзлар "кундан" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари шартлари тўғрисидаги маълумотлар аукцион савдоси ўтказиладиган кундан камида 1 иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.".


6. 19-банддаги "фоиз ставкаси" деган сўзлар "нархи" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 20-бандда:

биринчи хатбошидаги "фоиз ставкасида" деган сўзлар "нархда" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўртача тортилган нарх аукцион савдолари якунлари бўйича тўлиқ ёки қисман қондирилган рақобатли буюртмалар нархи ҳамда сотиб олинган облигациялар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.".


8. 21-бандда:

иккинчи хатбошидаги "фоиз ставкалари" деган сўзлар "нархлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "фоиз ставкаси" деган сўзлар "нархи" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 22-банддан "мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 23-банддаги "фоиз ставкаларидан" ва "фоиз ставкасини" деган сўзлар тегишли равишда "нархлардан" ва "нархини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Аукцион савдолари натижаларида белгиланган чегириш нархидан паст нархдаги буюртмалар қондирилмайди.

25. Марказий банк аукцион савдолари натижалари бўйича тижорат банкларининг аввал рақобатсиз буюртмаларини тўлиқ, шунингдек таклиф этилган нархи чегириш нархидан паст бўлмаган рақобатли буюртмаларни қондириш бўйича валюта биржасига топшириқ беради.

Рақобатли буюртмалар уларда таклиф қилинган максимал нархлардан чегириш нархигача бўлган тартибда қондирилади.".


12. 26-банддаги "фоиз ставкаси" ва "фоиз ставкасига" деган сўзлар тегишли равишда "нархи" ва "нархига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 45-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги "фоиз ставкаси" деган сўзлар "купон ставкаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 28 сентябрь, 37-38-сон, 430-модда










































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск