Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 18.01.2017 й. ПҚ-2732-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 январдаги

ПҚ-2732-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида

икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро

комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг

Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари (кейинги ўринларда - ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, шунингдек, уларнинг вазифа ва функцияларини белгилайди.


2. Ҳукуматлараро комиссиялар икки томонлама ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил қилинади.


3. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари маслаҳат органи бўлиб, ҳукуматлараро комиссияларда Ўзбекистон Республикасини ифодалайди.


4. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилади.


5. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарлиги остида амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



2-БОБ. ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМЛАРИ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


6. Қуйидагилар ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари асосий вазифалари ҳисобланади:

икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, икки томонлама ўзаро алоқаларнинг бошқа устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш устидан мониторингни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, икки томонлама ўзаро алоқаларнинг бошқа устувор йўналишларида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва уни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг хорижий давлат, ҳукумат ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан музокаралари кун тартибини тузиш ва қайта ишлаб чиқиш, муҳокамага киритилган масалалар бўйича позицияларни белгилашда иштирок этиш, шунингдек, олий ва юқори даражадаги ташрифлардан кутилаётган натижалар ва якунларни комплекс баҳолаш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг ишбилармон доиралари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун қулай шароитларни яратиш;

биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб беришни ташкил қилиш ҳисобига хорижий тараф билан келишган ҳолда ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

транспорт ва транзит, халқаро транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзити учун преференция режимларини қўллаш бўйича келишилган сиёсатни олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқларини ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор технологиялари, грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилишни таъминлаш;

хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини жалб қилишга, миллий сайёҳлик маҳсулотлари (маданий-маърифий, рекреацион, тиббиёт, экологик, гастрономик, ишбилармонлик ва бошқа турлар)ни илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда уларнинг етакчи хорижий сайёҳлик компаниялари иштирок этишига, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

хориждаги етакчи таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказлари билан энг аввало миллий таълим тизимига илғор амалиёт ва стандартларни жорий қилиш, ўқув жараёнини ташкил қилиш методларини такомиллаштириш, қўшма тадқиқот дастурлари ва ишланмаларини ўтказишга йўналтирилган ҳамкорликни ўрнатиш ва кенгайтириш бўйича амалий чоралар кўриш;

манфаатларни ўзаро инобатга олиш, конструктив мулоқот ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий очиқ сув оқимларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, шунингдек, экологик барқарорликни таъминлаш масалаларини ҳал қилиш;

хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда бошқа икки томонлама аҳдлашувлар, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш.


7. Кўрсатилган вазифаларни бажариш учун ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари қуйидаги функцияларни бажаради:

хорижий ҳамкорлар билан биргаликда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда, ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр бўлган чет эллик контрагентларни аниқлашда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган аниқ лойиҳа ва дастурлар бўйича ишларни мувофиқлаштиради, тарафларнинг ўз шартномавий мажбуриятларини бажаришига ёрдам беради, юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади;

етакчи чет эл компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан тўғридан-тўғри контрактлар тузиш орқали Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматлари ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб берилишини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашади;

маҳаллий компания ва ташкилотларнинг халқаро пудрат, сервис ва бошқа, шу жумладан саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, давлат харидлари доирасида товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича битимларида, шунингдек, хорижий мамлакатлар компанияларининг очиқ тендерларида иштирок этишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни халқаро транспорт-коммуникация тармоқларига интеграция қилиш, ташқи савдо юкларини экспорт қилиш учун мавжуд транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва янгиларидан фойдаланиш, уларни ташишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади;

хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция жараёнларида, хусусан иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ва инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилишга оид устувор дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар кўринишидаги саноат маҳсулотларини хорижий ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари учун экспортга етказиб беришни таъминлаган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикасида устувор ижтимоий аҳамиятга молик, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги, транспорт, энергетика ҳамда коммунал инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа йўналишлардаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмак воситаларини жалб қилиш чораларини кўради;

хорижда Ўзбекистон Республикасининг маданий-тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, шунингдек, миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш ва мамлакатнинг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга хорижий мамлакатларнинг жалб қилинишига кўмаклашади;

қўшма тадқиқот ва таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш йўли билан етакчи хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлари ва юқори технологияли компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг трансчегаравий дарёлар сув-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиши юзасидан, шунингдек, қўшни давлатлар ҳудудидаги сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, уларнинг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўради;

ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланишини чеклаш ва уларнинг трансчегаравий таъсирини пасайтириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг экологик жиҳатдан асосланган технологиялари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллашга қаратилган узоқ муддатли лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни хорижий ҳамкорлар билан келишиш ва тузиш бўйича чоралар кўради, шунингдек, улардан келиб чиқадиган ўзаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларида қабул қилинадиган, ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларига тааллуқли бўлган баённома қарорларининг бажарилишини мониторинг қилади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари билан иш юзасидан алоқада бўлади, уларнинг ўзаро муносабатларга тааллуқли бўлган мурожаатлари тезкорлик билан кўриб чиқилишида зарур ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мурожаатлари ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари томонидан кўриб чиқилишида кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишни ташкиллаштиради, уларни чақириш билан боғлиқ ташкилий-техник, моддий-молиявий ва бошқа масалаларнинг бутун комплексини ҳал қилади.


8. Хорижий мамлакатлар билан икки томонлама келишувлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларига мувофиқ ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларига бошқа вазифа ва функциялар юклатилиши ҳам мумкин.


9. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари қуйидаги ваколатларга эга:

хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича зарур қарорлар қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари билан келишилган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг доимий ва вақтинча қўшма кичик комиссиялари ва идоралараро ишчи гуруҳларини тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, шунингдек, хориждаги муассасаларидан зарур ахборот-таҳлил ва маълумотнома материаллари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни сўраб олиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида мажлислар чақириш;

белгиланган тартибда ёки ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари кўмагида хорижий мамлакатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларига икки томонлама ҳамкорлик ва ҳукуматлараро комиссиялар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳамкорлик лойиҳалари, ҳукуматлараро комиссиялар томонидан қабул қилинадиган келишувлар ва баённома қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилиш.



3-БОБ. ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


10. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларидан иборат бўлади.


11. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарлари таркиби, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари раҳбарлари орасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларининг ўринбосарлари ва аъзолари, шунингдек, масъул котиблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари томонидан тасдиқланади.


13. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлари раҳбарлари ва масъул ходимлари орасидан шакллантирилади.


14. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари масъул котиблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари орасидан тайинланади.


15. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиблари Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларининг жорий ҳолати, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик хусусияти ва кўлами, муҳокамага киритиладиган кун тартибидаги масалалар мазмуни, шунингдек, ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари таркибидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


16. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш, уларнинг кун тартиби, ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларининг кун тартиби, ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича Ўзбекистон томонининг таклифларини ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари раислари билан келишади;

Ўзбекистон Республикасида ёки хорижда ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини киритади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлисларини, зарур ҳолларда эса мажлислар орасидаги даврда ҳукуматлараро комиссияларнинг раисдошлари билан учрашувларни ўтказади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган мажлис баённомаси қарорларини имзолайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим қилади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этиш бўйича бошқа чораларни кўради.

Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари йўқлигида мазкур вазифаларни уларнинг ўринбосарлари бажаради.


17. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзолари:

ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларининг кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;

чет эл тарафи билан икки томонлама музокаралар ва учрашувлар ўтказади, ўз ваколати доирасида келишувлар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва масъул котибларига эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ўзининг ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларидаги иштироки натижалари тўғрисида батафсил ҳисоботларни тақдим қилади;

ҳар чоракда камида бир марта ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари масъул котибларига ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган келишувлар ҳамда қарорларни амалга ошириш жараёни ҳақида ахборот беради;

ҳукуматлараро комиссияларнинг ишида самарали иштирок этиш юзасидан бошқа чораларни кўради.


18. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари олдида турган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари билан келишилган ҳолда, масъул котиб бошчилигида ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари котибиятлари тузилади.


19. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари масъул котиблари қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларига ҳар томонлама ва сифатли тайёргарлик ишларининг бутун комплекси мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари билан келишилган ҳолда навбатдаги йилга мўлжалланган ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлисларини ўтказиш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларига ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш учун тақдим қилади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари таркибидаги ўзгаришларни мониторинг қилади ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларини бу ҳақида ўз вақтида хабардор қилади;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектларига ҳукуматлараро комиссиялар фаолияти доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича сўровлар юборади, келиб тушган таклифларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, улар асосида кун тартиби лойиҳасини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг қабул қилинган ёки рад этилган таклифларини асослантирган ҳолда кун тартиби лойиҳасини, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари билан келишади;

Ўзбекистон Республикасида ёки хорижда ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларига киритади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларига ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари мажлислари ва улар доирасида ташкил этиладиган бошқа тадбирларни ўтказиш муддатлари ва жойи ҳақида хабар беради;

зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари вакиллари ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ишига жалб қилинишини таъминлайди;

ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари, раисдошларнинг учрашувлари ва музокаралари, ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари мажлислари учун тегишли материаллар ва ҳужжатларни тайёрлайди;

ҳукуматлараро комиссияларнинг баённома қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, мажлислар якунлари бўйича уларнинг қабул қилинишини таъминлайди;

эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари натижалари бўйича ҳисоботларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари мажлисларида эришилган келишувлар, шунингдек, уларнинг якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг лозим даражада ижро этилиши устидан мониторингни таъминлайди, ҳар чоракда камида бир марта умумлаштирилган ахборот тайёрлайди ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларига тақдим қилади;

ҳукуматлараро комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил қилиш бўйича бошқа чораларни кўради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва уларнинг масъул котиблари ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг лозим даражада бажарилиши ҳамда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ишининг натижадорлиги учун шахсан жавобгардир.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)























































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск