ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2020 й. 584-сон "Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2020 й.

N 584




НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА

ҒОЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида" 2019 йил 2 майдаги 2491-III-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги СҚ-419-III-сон қарорига мувофиқ Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирликлар ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов:

ўн кун муддатда Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳри бюджетининг прогноз параметрларини белгиласин;

Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳрини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Нурота туманидаги мавжуд штатларни қисқариши натижасида бўш қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

бир ой муддатда Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳар ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри бўлинмаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Ғозғон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижросини ташкил этсин ва жойига чиққан ҳолда муҳокама қилиб борсин. Бунда:

шаҳарда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш;

шаҳар ҳудудида геология-қидирув ишлари кўламини кенгайтириш орқали янги конларни аниқлаш ва ўзлаштириш чораларини кўриш;

шаҳарда кўп квартирали уйлар қурилишини ташкил этиш орқали урбанизация даражасини ошириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яхшилаш ишларига асосий эътибор қаратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Ғозғон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Ғозғон шаҳрининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида маъмурий-ҳудудий чегаралар ўзгарганлиги муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Навоий вилояти Ғозғон шаҳрида адлия бўлими, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат хизматлари маркази ташкил этилишини;

Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳар давлат хизматлари маркази биносининг қурилиши инвесторлар бўлмаган тақдирда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ташкил этилишини таъминлайди.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Навоий вилояти ҳокими Қ.Б. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 сентябрдаги

584-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


















Ҳоким



Ёрдамчи























































































































































Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи



Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи













Ташкилий-назорат гуруҳи

1
























































































Бош мутахассис - 1

1

Бош мутахассис - 1

1


Бош мутахассис - 1

1



Бош мутахассис - 1

1


Бош мутахассис - 1

1































































































































































Бухгалтерия

1


Бош юрисконсульт

1



Девонхона

1


Матбуот котиби

1










































      

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 17 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 сентябрдаги

584-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ғозғон шаҳридаги давлат органлари

ва ташкилотларининг бўлинмалари

бошқарув ходимларининг сони*

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари

сони

1.

Мактабгача таълим бўлими

1

2.

Халқ таълими бўлими

1

3.

Тиббиёт бирлашмаси

2

4.

Давлат солиқ инспекцияси

4

5.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими

2

6.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

2

7.

Молия бўлими

3

8.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

2

9.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

2

10.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

2

11.

Қурилиш бўлими

1

12.

Маданият бўлими

1

13.

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

1

14.

Кадастр агентлигининг бўлими

1

15.

Статистика бўлими

1

16.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

2

17.

Ғазначилик бўлинмаси

2

18.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

1

19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

2

21.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

3

21-1.

Оила ва хотин-қизлар бўлими


3

22.

Ободонлаштириш бошқармаси

2

23.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси

1

24.

Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими

1

Жами:

41

               

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони ҳамда белгиланган штат бирликлари доирасида белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 сентябрь
















































Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск