ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2020 й. 582-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2020 й.

N 582




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ

ТЕХНИКАЛАР МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ 22

ИЮЛДАГИ 449-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 сентябрдаги

582-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси

даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий

техникалар муомаласини тартибга солишга доир

чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги

449-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "2020 йил 1 октябрга қадар" сўзлари "2021 йил 1 мартга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "дори воситалари" сўзларидан кейин "ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар)" сўзлари қўшилсин.

3. 1-иловада:


а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати*";


б) қуйидаги мазмундаги 90-банд қўшилсин:

"

90.

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестлар


дона

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 сентябрь









































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск