ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2020 й. 583-сон "Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2020 й.

N 583




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОРОНАВИРУС

ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ТАДБИРЛАРИГА АЖРАТИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекциясига қарши курашиш даврида тиббиёт ходимлари зиммасига тушган юқори иш юкламасини юмшатиш ҳамда маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш стандартлари янгидан кўриб чиқиб тасдиқланганлиги ва бунда беморларнинг даволанишда бўлиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқартирилганлиги;

б) 2020 йил 20 августдан бошлаб:

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимлари иш фаолиятини ташкил қилиш амалдаги 14 кунлик "вахта" усулидан белгиланган санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунлик тарзда келиб-кетиш тизимига ўтказилганлиги;

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни кечаю кундуз танаффуссиз даволашга ихтисослашган тиббиёт ташкилотларида, жумладан, интенсив палаталар ва реанимация бўлимларида график асосида кечки ва тунги вақтларда врачлар навбатчилик қилиши орқали тиббий ёрдам узлуксиз кўрсатиши йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, 2023 йил 15 июндан эътиборан:

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устама тўлови амалга оширилади.

Бунда:

анестезиолог-реаниматолог врачларига махсус устамалар 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади;

махсус устама тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди.

3. Қуйидагилар:

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати 2а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда бир ҳафта муддатда вақтинчалик карантинда сақланаётган шахслар ва коронавурус инфекциясини юқтирган беморлар учун кунлик овқатланиш меъёрларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин.


5. Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган тиббиёт муассасалари, вақтинчалик шифохоналар, провизор муассасалари, бўлимлари ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни кечаю кундуз танаффуссиз даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларини заруратга кўра ётоқхона билан таъминлаш ва кунлик овқатланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликларнинг ҳаракати ҳамда шифохоналар бўйича бошқа таҳлилий маълумотлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир ҳафта муддатда реал вақт режимида ишлайдиган "Bemor.ssv.uz" электрон назорат дастурини ишга туширсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати ҳудудий бошқармалари коронавирус инфекциясига қарши курашиш даврида тиббиёт муассасаларига Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, шу жумладан, жалб қилинган ходимларга махсус устама тўловларининг тўғри ва тўлиқ тўланиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

11. Вазирлар Маҳкамасинининг "Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 сентябрдаги

583-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш

тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари

ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови

ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари

амалга ошириладиган лавозимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Муассасалар номи


Рағбатлантириш миқдорлари


1.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар


Врач (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), кичик тиббиёт ходими (1.0 млн сўм), бошқа ходимлар (0,5 млн сўм)


2.

Тез тиббий ёрдам бригадалари


Врач (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), ҳайдовчилар (1,0 млн сўм)


      

Изоҳ. Ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларнинг бир штат бирлиги (ставка) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда агар ходим бир ставкадан кам ишлаётган бўлса, унга қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 сентябрдаги

583-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам

бригадалари ташкил этишнинг вақтинчалик

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар


Меъёр


1

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарлар марказларида


Суткалик 16 та чақириқдан ошганда - ҳар 16 та чақириққа


2

Туман (шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларда


Суткалик 12 та чақириқдан ошганда - ҳар 12 та чақириққа


3

Тошкент шаҳри ҳудудида


Суткалик 14 та чақириқдан ошганда - ҳар 14 та чақириққа


Изоҳ.

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини қўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланади.

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларига туну кун навбатчилик учун бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилади.

Чақириқлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда қайта кўриб чиқилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 сентябрдаги

583-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасинининг "Коронавирус инфекциясини

юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 августдаги

461-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг учинчи хатбошиси ва 6-банднинг еттинчи хатбошиси, 8-банд, 10-банднинг иккинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 6-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда (стационар даволаш муассасаларида) даволанаётган беморлар сонидан ва ходимларнинг ишлаш хусусиятидан келиб чиқиб тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин".


3. 7-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "лавозим маоши" сўзлари "пул таъминоти (иш ҳақи)" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 10-банднинг учинчи хатбошисидаги "8 ва 9-бандларида" сўзлари "9-бандида" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 сентябрь

















































Время: 0.2141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск