ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

"Лазги" халқаро рақс фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 28.09.2020 й. ПҚ-4843-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 сентябрдаги

ПҚ-4843-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Лазги" халқаро рақс фестивалини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Лазги" халқаро рақс фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

"Хоразм лазги рақси" санъатини кенг тарғиб қилиш, миллий рақснинг ушбу турини эъзозлаб сақлаш, ўрганиш, ривожлантириш, уни авлоддан-авлодга етказиб келаётган моҳир ижрочиларни рағбатлантириш;

миллий рақс, шу жумладан "Хоразм лазги рақси" санъатига ёшларнинг эътибори ва қизиқишини кучайтириш, миллий рақснинг бой, ўзига хос бадиий ва эстетик имкониятларини тараннум этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш;

"Хоразм лазги рақси" санъати ҳамда бошқа халқларнинг турдош рақс жанрларини қамраб олиш, улар билан илмий ва ижодий мулоқотларни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик қилиш, рақс санъати ижодкорларини бирлаштириш, маданий муносабатларни халқаро миқёсда кенгайтириш;

рақс санъатининг турли йўналишларида тажриба алмашиш, қўшма ижодий лойиҳаларни амалга оширишда халқаро шериклик муносабатларини шакллантириш.


3. Фестиваль 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта 25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ўтказилади.


4. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш "Лазги" халқаро рақс фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Фестиваль Маданият вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги (кейинги ўринларда - ташкилотчилар) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.



2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

халқаро илмий-амалий конференция;

"Лазги" халқаро рақс фестивали танлови (кейинги ўринларда - танлов);

хорижлик мутахассислар иштирокида давра суҳбати, ижодий учрашув ва маҳорат дарслари;

концерт томошалари ва "Хоразм лазги рақси" санъатига оид кўргазмалар.


7. Фестивалда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг профессионал рақс жамоалари ва якка ижрочилар иштирок этади.


8. Фестивалда иштирок этувчи ижрочилар қуйидагиларга бўлинади:


якка ижрочилар - рақс санъати соҳасида юқори малака ва тажрибага эга бўлган раққос ва раққосалар;


рақс санъати жамоалари - рақс санъати соҳасида юқори малака ва тажрибага эга бўлган раққос ва раққосалардан иборат жамоалар.


9. Иштирокчилар икки тоифага бўлинади:


маҳаллий иштирокчилар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижод қилаётган рақс санъатининг ёрқин намояндалари ва ижодий гуруҳлар;


халқаро иштирокчилар - хорижий мамлакатлар рақс санъатининг ёрқин намояндалари ва ижодий гуруҳлар.


10. Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган халқаро ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 12 нафаргача аъзоси бўлган ижодий делегация таклиф этилади ва уларнинг юртимизда яшаши, овқатланиши ва йўл (авиа, темир йўл ва автотранспорт) харажатлари каби харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.


11. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчилар Фестиваль ўтадиган йилнинг 10 январига қадар Фестивалнинг махсус электрон манзили орқали онлайн ариза берадилар ва ижро дастурлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.

Бунда Фестивалда иштирок этувчилар учун қуйидаги талаблар қўйилади:

иштирокчиларнинг чиқишлари 15 дақиқадан ошмаслиги;

ҳар бир мамлакатдан иштирок этадиган ижодий делегация аъзолари 12 нафардан ошмаслиги лозим.

Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 12 нафаргача аъзоларидан ташқари) хорижий мамлакатлардан рақс санъати ижодкорлари, мусиқашунос олимлар, санъаткорлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фахрий меҳмонлар ташкилотчилар таклифи асосида қатнашиши мумкин.


12. Ўзбек, рус ва инглиз тиллари Фестивалнинг ишчи тиллари этиб белгиланади.



3-БОБ. ФЕСТИВАЛЬ ДОИРАСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ


13. Илмий-амалий конференцияда рақс санъати бўйича илмий-ижодий фаолият билан шуғулланувчи илмий изланувчилар иштирок этиши мумкин.


14. Илмий-амалий конференцияда иштирок этиш истагини билдирганлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 январига қадар 300 сўздан кам бўлмаган, 4-5 бетдан ошмаган мақолалар ва тезисларни Фестивалнинг махсус электрон манзили орқали электрон тарзда тақдим этадилар.


15. Илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг рўйхати Ташкилий қўмита томонидан шакллантирилиб, Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар қатнашчиларга маълум қилинади.


16. Илмий-амалий конференциянинг ҳар бир иштирокчиси сертификат билан тақдирланади.


17. Илмий-амалий конференция иштирокчисига сертификат бериш Фестивалнинг ёпилиш маросими вақтида амалга оширилади.



4-БОБ. ХАЛҚАРО ҲАЙЪАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан 7 кишидан иборат халқаро ҳайъат тузилади.


19. Халқаро ҳайъат аъзолари - халқаро миқёсдаги таниқли рақс санъати усталари, санъаткорлар, санъатшунос ва мусиқашунос олимлар, композитор ва бастакорлар, соҳанинг етук мутахассисларидан иборат бўлади.


20. Халқаро ҳайъат аъзолари ўз орасидан ҳайъат раисини сайлайди.


21. Халқаро ҳайъат аъзолари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

Халқаро ҳайъат раисига - 2000 (икки минг) АҚШ доллари;

Халқаро ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига - 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида гонорар пули Ташкилий қўмита томонидан тўлаб берилади.


22. Баҳолаш жараёнида:

рақс намуналарининг асл миллий хусусиятлари;

бадиий ва эстетик маъно-мазмуни;

ижрочиларнинг ижро маҳорати, кийиниш ва саҳна маданияти асосий мезон ҳисобланади.


23. Халқаро ҳайъат томонидан танлов иштирокчиларининг чиқишлари 3 та номинация ("Энг яхши яккахон рақс ижрочиси", "Энг яхши рақс жамоаси" ва "Энг яхши саҳналаштирилган рақс") бўйича баҳоланади.



5-БОБ. МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


24. Анжуман доирасида ўтказиладиган танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:


"Гран-При" - 7 000 АҚШ доллари;


1-ўрин - қуйидаги номинациялар бўйича:

- "Энг яхши яккахон рақс ижрочиси" - 5 000 АҚШ доллари;

- "Энг яхши рақс жамоаси" - 5 000 АҚШ доллари;

- "Энг яхши саҳналаштирилган рақс" - 5 000 АҚШ доллари.


2-ўрин - қуйидаги номинациялар бўйича:

- "Энг яхши яккахон рақс ижрочиси" - 3 000 АҚШ доллари;

- "Энг яхши рақс жамоаси" - 3 000 АҚШ доллари;

- "Энг яхши саҳналаштирилган рақс" - 3 000 АҚШ доллари.


3-ўрин - қуйидаги номинациялар бўйича:

- "Энг яхши яккахон рақс ижрочиси" - 2 000 АҚШ доллари;

- "Энг яхши рақс жамоаси" - 2 000 АҚШ доллари;

- "Энг яхши саҳналаштирилган рақс" - 2 000 АҚШ доллари.


25. Фестиваль доирасида фаол ижрочиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган "Энг яхши рақс", "Энг яхши хореограф", "Энг яхши ёш раққоса (раққос)" каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади.


26. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар ва ҳомий ташкилотлар халқаро ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган ижрочилар, хореографлар, олимлар ва санъатшуносларни тақдирлаш учун махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.


27. Ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.


28. Фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига "Лазги" халқаро рақс фестивали иштирокчиси" сертификати тақдим этилади.



6-БОБ. ТАШКИЛОТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


29. Ташкилотчилар:

Фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиш учун рухсат бериш;

Фестивални ўтказиш давомида ва унинг якуни бўйича тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

Фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;

Фестивалга жаҳондаги етакчи продюсер ва менежерларни таклиф этиш ҳуқуқига эгадир.



7-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


30. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ташкилотчилар томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Маданият вазирлигига маданий тадбирлар учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига;

30 фоизи - Хоразм вилоятининг маҳаллий бюджети, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.


32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланишини назорат қилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 сентябрь























































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск