Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.1992 й. 115-сон "Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзшартномасавдо") фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.1992 й.

N 115



ЎЗБЕКИСТОН ШАРТНОМАЛАР ВА

САВДО БЎЙИЧА ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

УЮШМАСИ (“ЎЗШАРТНОМАСАВДО”)

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик (“Ўзшартномасавдо”) уюшмаси тўғрисида” 1992 йил 28 февралдаги Фармонига мувофиқ ва республикани моддий-техника жиҳатидан таъминлашни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларини амалга оширишда шартнома муносабатларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шартномалар ва шерикларни эркин танлаш асосида маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро фойдали хўжалик алоқаларини ривожлантириш бозор муносабатларига ўтиш даврида республика халқ хўжалигини моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг етакчи шакли деб ҳисоблансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси:

Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Моддий-техника таъминоти бўйича давлат-кооператив қўмитасининг, унинг тасарруфидаги республика бирлашмалари ва худудий бошқармаларининг ҳуқуқий ворисидир;

у ўз фаолиятини Уюшма Устави ва Таъсис шартномасига мувофиқ, давлат, жамоа, акционерлик, ижара, кооператив, хусусий ва бошқа корхоналар, якка тартибда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг якка тартибдаги ва пайчи жамоа аъзолиги принциплари асосида амалга оширади;

тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида молия-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил равишда ҳал этади, уюшма Кенгашининг қарорига мувофиқ марказлашган суғурта, заҳира ва бошқа жамғармаларни ташкил қилади;

уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, ўз тасарруфидаги давлат корхоналари ва ташкилотларини белгиланган тартибда барпо этади, қайта ташкил қилади ва тугатади, меҳнат жамоаларининг қарорларини ҳисобга олган ҳолда уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун ихтиёрий равишда давлат, кооператив ва аралаш уюшмалар, концернлар, бирлашмалар ва бошқа хўжалик субъектлари билан бирлашиши, ўзининг тўла иқтисодий мустақиллиги ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаган, чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда қўшма корхоналар барпо этиши мумкин.


3. “Ўзбошенгилтаъминотсотиш” “Ўзшартномасавдо” ихтиёрига қуйидаги бошқармаларни ўтказсин:

тўқимачилик маҳсулоти билан таъминлаш ва уларни сотиш бошқармаси;

енгил саноат хом ашёси ва маҳсулоти бошқармаси;

комплектловчи буюмлар, ёрдамчи материаллар ва фурнитуралар бошқармаси, шунингдек, Тошкент шаҳар, Қушбеги кўчасидаги ва Тошкент вилоятининг Ўртаовул посёлкасидаги ўзига қарашли хўжалик ҳисобидаги улгуржи савдо корхоналарини ўз зиммасига юклатилган функциялар, ходимлар сони, асосий ва айланма жамғармалари, транспорт воситалари билан бирга.


4. “Ўзшартномасавдо”ни бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмасини, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси ва тизимини, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди.

Уюшма бошқарувининг Раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. “Ўзшартномасавдо”га 224 нафардан иборат (хизмат кўрсатувчилардан ташқари) аппаратга, Раиснинг 7 ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлишга рухсат этилсин.

Уюшма бошқарувининг Раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига, Раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлар эса вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


5. “Узшартномасавдо”га зиммасига юклатилган функцияларга кўра қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

республика корхоналарида давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун энг муҳим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича буюртмаларни жойлаштириш;

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан чеклашлар жорий қилинган Маҳсулотларни республикадан ташқарига чиқаришга лицензиялар бериш;

белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, эркин алмаштириладиган валютада битишувлар тузиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиш.


6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси савдо вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” концерни, Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, “Ўзбошенгилсаноатсотиш”, “Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш”, “Ўзбекбирлашув”, “Ўзкооптайёрловсавдо”, “Ўзкоопиккиламчиметалл” кооператив-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқа ихтисослашган таъминот ташкилотлари “Ўзшартномасавдо” томонидан ҳукуматлараро битимлар (шартномалар), шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш учун республика ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ берилган квоталар асосида биркитилган номенклатура бўйича маҳсулотларни харид қилиш ва етказиб беришга бош шартномалар тузишни мустақил равишда таъминлайдилар.


7. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси:

бир ой муддат ичида уюшма Уставини, ўзаро товарлар етказиб беришни кафолатлайдиган, шунингдек, ҳукуматлараро битимларда белгиланадиган номенклатура бўйича маҳсулотни республикадан ташқарига чиқариш ва олиб келишни тартибга солувчи меъёрий актлар лойиҳаларини тайёрлаб Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсин;

бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда ўзига қарашли моддий-техника таъминоти бўйича республика ва вилоят бўлинмаларини шартномалар ва тижорат-воситачилик хизматлари бўйича республика ихтисослаштирилган ва ҳудудий-акционерлик фирмаларига айлантирсин;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг энг муҳим маҳсулот турлари билан таъминланишини кўриб чиқсин ҳамда экспорт имкониятларини ҳисобга олиб, хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналарни чет эллардан харид қилиш ҳисобига етишмаётган ресурслар билан янада тўлароқ қондириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

“Ўздаврезерв”, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазирлиги, Савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат ва сафарбарлик заҳираларининг моддий бойликларини тўплаш, брондан чиқариш, янгилаш, қайтариш ва алмаштириш топшириқлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Ҳукуматининг тасдиғига тақдим этсин.

20 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда шартномалар ва контрактлар тузишнинг аҳволи, ишлаб чиқариш-техникавий йўналишдаги маҳсулот ва ҳукуматлараро битимлар бўйича товарлар етказиб беришнинг бажарилиши ҳақида дастлабки статистик ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсин, вақт-вақти билан ҳисобот бериб туришни белгиласин ва уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, концернлари, уюшмалари, бирлашмалари ва корхоналари қуйидагиларни таъминласинлар:

“Ўзшартномасавдо” квоталари бўйича ажратилган моддий заҳираларни давлат эҳтиёжлари ва республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш учун, маҳсулотлар етказиб бериш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш учун мақсадли йўналтириш;

маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ўз вақтида шартномалар тузиш, ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ва ажратилган квоталар бўйича республика истеъмолчиларига мажбуриятлар бўйича маҳсулот етказиб беришни албатта бажариш;

белгиланган муддатларда ва тасдиқланган форма бўйича статистика органларига маҳсулот етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ва уларнинг бажарилиши ҳақида ахборот берсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган маълумотларни вазирликлар, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича умумлаштириб, йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамаси ва “Ўзшартномасавдо”ни хабардор қилиб турсин.


9. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ССЖнинг моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини тузиш тўғрисида” 1991 йил 18 апрелдаги 104-сон қарори ҳамда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзенгилсаноаттаъминотсотиш”ни тузиш тўғрисида” 1990 йил 11 июндаги 227-сон қарорининг тегишли қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ресурслар, моддий-техника таъминоти ва шартномалар Комплексига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






























Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск