Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.1992 й. 133-сон "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари функциясини бажарувчи давлатга тегишли бўлмаган тузилмаларнинг фаолиятини тақиқлаш ҳамда спорт клублари (секциялари) нинг яккама якка олишувларнинг жанговар ва шарқча турларига ўргатиш бўйича ишларини тартибга солиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.1992 й.

N 133


ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

ФУНКЦИЯСИНИ БАЖАРУВЧИ ДАВЛАТГА

ТЕГИШЛИ БЎЛМАГАН ТУЗИЛМАЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАҚИҚЛАШ ҲАМДА СПОРТ

КЛУБЛАРИ (СЕКЦИЯЛАРИ) НИНГ ЯККАМА

ЯККА ОЛИШУВЛАРНИНГ ЖАНГОВАР ВА

ШАРҚЧА ТУРЛАРИГА ЎРГАТИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ҲАҚИДА


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари функциясини бажарувчи давлатга тегишли бўлмаган тузилмаларнинг фаолиятига барҳам бериш ҳамда спорт клублари (секциялари)нинг яккама-якка олишувларнинг жанговар ва шарқча турларига ўргатиш бўйича ишларини тартибга солиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ор-номуси, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини ҳуқуққа қарши тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддат ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг функцияларини бажарувчи жамоат ташкилотлари, корхоналар, кооперативлар, уларнинг уюшмалари ва бирлашмаларини, шунингдек, яккама-якка олишувларнинг жанговар ва шарқча турларига ўргатувчи спорт клублари (секциялар)ни инвентаризациядан ўтказсинлар ва уларнинг фаолиятини тақиқласинлар. Уларнинг қонунга хилоф равишда ҳаракат қилишларига йўл қўйганлар қаттиқ жавсбгарликка тортилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг функциясини бажарувчи давлатга тегишли бўлмаган тузилмалар, шунингдек, яккама-якка олишувларнинг жанговар ва шарқча турларига ўргатувчи спорт клублари (секциялар) томонидан асоссиз разишда олинган даромадлар аниқланишини ва республика бюджетига олиб қўйилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат банки, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддат ичида мазкур қарорнинг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълум қилсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов























Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск