ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 сентябрдаги

593-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва

вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича

рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда (кейинги ўринларда - вилоят) (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатига мувофиқ (кейинги ўринларда - Рўйхат) бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига сайёҳлик ва электрон виза билан, 60 кунгача визасиз келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ватандош - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида ўзбекистон республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарори билан тасдиқланган Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепциясида кўрсатиб ўтилган шахс;


чет эллик инвестор - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс - чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси);


доимий яшашга рухсатнома бериш - бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда уларга яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта расмийлаштириб бериш;


электрон тизим - "E-Chet el fuqaro" дастури (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими);

манзил тизими - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизими;


миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати - чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати;


яшаш гувоҳномаси - чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ҳамда эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқийдир;


ID-карта - чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ҳамда эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи, шунингдек, эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган ҳужжат. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқийдир;


фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (кейинги ўринларда - ҳаракатланиш ҳужжати) - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган ҳужжат.


3. Бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вилоят ҳудудида доимий яшашга рухсатнома бериш шунингдек, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вилоят ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда - доимий рўйхат), ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда - МваФРБ) томонидан амалга оширилади.

Вилоятда доимий рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинган жойида яшашлари лозим.


4. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этишлари шарт.


5. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик ҳамда доимий рўйхатга олганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Давлат божлари ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

8 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

92 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

Доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

90 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

"Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандларига) доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик ҳамда доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди.



2-БОБ. БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН ВИЛОЯТГА

КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ДОИМИЙ ЯШАШГА

РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вилоят ҳудудига доимий яшашга рухсатнома бериш тартиби мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


7. Вилоятда доимий яшашга рухсатнома олиш учун бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган (кейинги ўринларда - вақтинча рўйхат) манзилдаги МваФРБга мурожаат қилади.


8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган (Рўйхатнинг 1-банди) чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат.


9. Рўйхатнинг 1-банди асосида вилоятда доимий яшашга рухсатнома берилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида ҳужжат топшириши мумкин.


10. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари бўлган, яъни ота-она фарзандлари, фарзандлар ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 2-бандига мансуб бўлган) доимий яшашга рухсатнома олиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (агар фуқаро хорижда туғилган бўлса, нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


11. Эр (хотин) хотини (эри) доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган (Рўйхатнинг 3-банди) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома (агар никоҳ хорижда тузилган бўлса, нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


12. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўз васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 4-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

васийлик ёки ҳомийликни ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Рўйхатнинг 4-бандига асосан доимий яшашга рухсатнома олган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бошқа давлатлардан келган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтса, унинг турмуш ўртоғининг вилоятда доимий рўйхатга олиниши Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.


13. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 5-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларни тақдим этади:

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (агар фуқаро хорижда туғилган бўлса, нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома (агар ўлим хорижда расмийлаштирилган бўлса, нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


14. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 6-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (агар ҳужжатлар хорижда расмийлаштирилган бўлса, нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ почта ёки фельдъегерлик хизмати орқали юбориладиган илтимосномаси.

Ходимларни вилоятда доимий яшашга рухсатнома олиш юзасидан илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ёки илгари доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (Рўйхатнинг 7-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризасини (розилигини) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризасини (розилигини) тақдим этади.


16. Ватандош ва унинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 8-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (агар ҳужжатлар хорижда расмийлаштирилган бўлса) (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).


17. Хорижий инвестор ва унинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 9-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (агар ҳужжатлар хорижда расмийлаштирилган бўлса, нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

18. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ва унинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 10-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (агар ҳужжатлар хорижда расмийлаштирилган бўлса, нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома.


18-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари (Рўйхатнинг 11-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоят ёки шаҳар ҳудудидаги МваФРБга мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этади.

Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар МваФРБ томонидан Кадастр агентлигидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

19. Ўзбекистон Республикасига "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда республика ҳудудида узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспорти билан яшаётган ёки уни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва Рўйхатга кирмаган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиш учун яшаш жойидаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

собиқ СССР паспорти ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ушбу ҳужжатлар бўлмаганда, ҳарбий гувоҳнома ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

Ўзбекистон Республикасида таълим олганлиги ёки меҳнат қилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар (агар мавжуд бўлса);

35х45 мм ўлчамли тўртта фотосурат.


20. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан сўнг бир иш кунида МваФРБ томонидан ариза топширган шахсга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда бир йил муддатга маълумотнома берилади.

Мазкур маълумотнома амал қилиш муддати мобайнида эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, республика ҳудудида ҳаракатланиш, вақтинча яшаш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида (кейинги ўринларда - ФҲДЁ органлари) ҳужжатни расмийлаштириш, қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, таълим муассасаларида таҳсил олиш учун асос бўлади.


21. Мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган шахс Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризасини (розилигини) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризасини (розилигини) тақдим этади.

Рўйхатга кирмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта, агар улар хорижга доимий яшашга кетиш истагини билдирса, ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштириб берилади.


22. Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан кейин МваФРБ раҳбари ўз резолюциясида ариза берувчини Рўйхатнинг қайси бандига асосан доимий яшашга рухсатнома олиш мумкинлигини кўрсатади, ўн иш кунида уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни базадан текширади. Рўйхатнинг 9-бандига бандига мансуб чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс мурожаат қилганда, киритилган инвестициялар ҳақидаги маълумотларни текширади.

ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда - ҚР ИИВ МваФРБ) ёки вилоят ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда - ИИБ МваФРБ) электрон тизим орқали юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва ариза берувчи ҳақидаги маълумотларни тегишли ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.

23. Ваколатли орган йигирма иш кунида маълумотларни ўрганади ва тегишли тартибда электрон тизим орқали жавоб юборади. ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ тегишли ваколатли органнинг ижобий фикри олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда - ИИВ МваФРББ) асослантирилган жавоб хатини олиш, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган хулосани тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни ИИВ МваФРББга назорат тартибида кўриб чиқиш учун электрон тизим орқали юборади, Рўйхатнинг 9-банди ва Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ариза берувчининг шахсини, бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш мақсадида халқаро шартнома мавжуд бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органига сўровнома юбориши мумкин. Халқаро шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, сўровнома ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади.

ИИВ МваФРББ тегишли ҳужжатлар келиб тушган (сўровномага жавоб олинган) кундан бошлаб ўн беш иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ёки расмийлаштиришни рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хати ИИВ МваФРББ бошлиғи ёки ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда ҳужжатларни ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

24. ИИВ МваФРББнинг асослантирилган жавоб хати олингач, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ икки иш кунида ҳужжатларни тегишли МваФРБга чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун электрон тизим орқали юборади.

25. Рўйхатнинг 9-банди ва мазкур Низомнинг 19-банди бўйича ҳужжат топширган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн иш кунида ИИВ МваФРББнинг ижобий жавобини олмасдан хулоса қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда электрон тизим орқали маълумот юборади.

ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБнинг ижобий хулосаси ва ИИВ МваФРББнинг асослантирилган ижобий жавоб хати бошқа давлатлардан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.

26. МваФРБ ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБдан ҳужжатларни қабул қилиб олгач, уч иш кунида доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.


27. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун МваФРБга миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати ёхуд мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ маълумотномани тақдим этади.


28. МваФРБ чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга ID-карта расмийлаштириб бергач, шу куннинг ўзида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантирилади.

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи (кейинги ўринларда - қайд варағи) тақдим этилади.

Рўйхатнинг 9-банди бўйича доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ қайд варағи расмийлаштириб берилади. Мазкур қайд варағига эга чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга республиканинг бошқа ҳудудларида вақтинча рўйхатга олинмасдан бўлиш ва яшаш ҳуқуқини беради.


29. Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилади ҳамда бу ҳақида ундан мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ тилхат олинади.


30. Вилоятда доимий рўйхатга олинган фуқаролиги бўлмаган шахс бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги муносабати билан доимий рўйхати бекор қилингандан сўнг бир йил ичида республикадан чиқиб кетмаса, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмаган тақдирда, олдинги яшаган жойи бўйича ёки вилоятнинг бошқа ҳудудига тегишли МваФРБ томонидан доимий яшашга рухсатнома расмийлаштирилади.

Бунинг учун ушбу фуқаролиги бўлмаган шахс МваФРБга республикадан чиқиб кетмаганлиги сабабини тўлиқ кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса.


31. МваФРБ ариза берган фуқаролиги бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш учун мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан сўнг бир кунда ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармасига сўровнома юборади. ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармасидан жавоб олингандан сўнг уч иш кунида ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган хулоса асосида белгиланган тартибда фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшашга рухсатнома расмийлаштириб берилади.


32. Доимий яшашга рухсатнома расмийлаштирилган чет эл фуқароси ва у билан бирга доимий рўйхатга олинган 16 ёшга тўлмаган фарзандларининг миллий паспортига мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ штамп қўйилади.


33. ID-картани бериш, уни алмаштириш тартиби Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификациялаш ID-картаси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


34. ИИВ МваФРББ томонидан ижобий жавоб хати олинган ва айни пайтда уй-жой мулкдори томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой мулкдори хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда, уч иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғмажилдини ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади.

ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аввалги ижобий хулосани бекор қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосани қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади.

Хулоса ариза берувчининг шахсий йиғмажилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади.

35. Вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор тегишинча ҚР ИИВ ва ИИБ ёхуд ИИВ томонидан қабул қилиниши мумкин.

Вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, ҳужжатлар уч иш кунида МваФРБга қайтарилади, МваФРБ эса бир сутка ичида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.


36. Доимий яшашга рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

давлат хавфсизлиги ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;

шахс террористик, экстремистик, жиноий ва бошқа тақиқланган ташкилотларга дахлдор бўлса;

шахс ўзи ва яқин қариндошлари ҳақида била туриб ёлғон маълумотлар берса ёки қалбаки ҳужжатларни тақдим этса;

ҳужжатларни кўриб чиқиш босқичида доимий яшашга рухсатнома олишга уй-жой мулкдори томонидан рад жавоби берилса.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКАНИНГ БОШҚА ҲУДУДЛАРИДА

ДОИМИЙ ЯШОВЧИ ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ВИЛОЯТДА

ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


37. Доимий рўйхатдан ўтиш учун чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс вақтинча рўйхат жойидаги МваФРБга мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда ариза;

яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.


38. МваФРБ бир иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий рўйхатга олинган манзилдаги МваФРБга электрон тизим орқали шахсий йиғма иш жилдини юбориш тўғрисида сўровнома юборади.


39. МваФРБ сўровномани олгач, бир иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғма иш жилдини тегишли МваФРБга жўнатади.


40. МваФРБ йиғма иш жилдини олгач, бу ҳақида бир иш кунида ариза берувчини хабардор қилади.


41. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс хабарни олгач, уч иш кунида МваФРБга мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

вояга етмаганлар учун туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (агар фуқаро хорижда туғилган бўлса, нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


42. МваФРБ бир иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилиб мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантирилади.


43. Фуқаронинг сўровига кўра, доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганидан сўнг тегишлича ушбу Низомга 7 ва 8-иловаларга мувофиқ қайд варағи тақдим этилади.


44. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг вилоят ҳудудида шаҳар-туманлараро доимий рўйхатга олиш мазкур Йўриқноманинг 37-43-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


45. Вояга етмаганлар доимий рўйхатга олинган, бироқ Манзил тизимига киритилмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойидаги МваФРБ томонидан Манзил тизимига киритилади.

Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий рўйхатга олинаётган вояга етмаганлар аввалги яшаш жойи бўйича МваФРБнинг доимий рўйхатга олинмаганлиги тўғрисидаги электрон маълумотномаси асосида рўйхатга олинади.


46. Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жой майдонига доимий рўйхатга олинади.



4-БОБ. ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ДОИМИЙ ЯШОВЧИ

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОСИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСНИНГ ДОИМИЙ ЯШАШГА РУХСАТНОМАСИ

ВА ДОИМИЙ РЎЙХАТИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


47. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга рухсатномаси қуйидаги ҳолларда МваФРБ томонидан бекор қилинади:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганида;

чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар у уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш манзилига қайтмаса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча хорижга чиққан фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш манзилига қайтмаса ёки хорижда уни алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;

чет эл фуқароси миллий паспортини амал қилиш муддати тугагандан сўнг олти ой давомида уни алмаштирмаса ёки ўз давлати фуқаролигидан чиққанлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этмаса;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномасига биноан доимий яшашга рухсатнома олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу орган ва ташкилотларнинг билдиришномаси асосида;

бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўровига асосан;

агар шахс яшаш гувоҳномаси ёки ID-картани олаётганда ёки уни узайтириш ва алмаштиришда, ўзи ва қариндошлари ҳақида ёлғон маълумот берганида, керакли ҳужжатларни тақдим этмаганида ёки қалбаки, соҳта ҳужжатларни тақдим этганида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилганида;

суднинг доимий яшаш рухсатномасини бекор қилиш, бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорига асосан;

вафот этганда "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими маълумоти асосида.

48. Яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганда бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган чет эл фуқаросининг яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси ушбу шахс доимий рўйхатга олинган МваФРБга топширилади.


49. Мазкур Низомнинг 14-банди асосида доимий яшашга рухсатнома олган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга рухсатномаси тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарининг МваФРБга тақдим этилган билдиришномаси асосида бекор қилинади.

Агар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий рўйхатга олиниши учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, МваФРБ беш иш кунида доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш учун шахсий йиғма иш жилдини ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади ҳамда бу ҳақда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни огоҳлантиради.

ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади. Қарор шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади.

50. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ушбу Низомнинг 49-бандига мувофиқ вилоятда доимий яшашга рухсатнома бекор қилинишидан бош тортган тақдирда, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида қолиши учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлиши мумкин:

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган республика ҳудудида жойлашган бошқа давлат ҳокимияти ёки бошқаруви органига, хўжалик бирлашмасига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотига ишга ўтиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ вилоятда хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга эга бўлиши;

вилоятда доимий рўйхатдан ўтган турмуш ўртоғи билан камида беш йилдан буён бирга яшаётган бўлса.


51. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда МваФРБ томонидан бекор қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;

чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий рўйхатга олинган уй-жой мулкдорнинг аризасига кўра - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалари асосида

мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;

суднинг чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;

соҳта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда - суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;

умрбод озодликдан маҳрум қилинганда - суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;

бекор қилиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса.


52. Вилоят ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс хорижий давлатга рўйхатдан чиқиш учун доимий рўйхатга олинган жойидаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

яшаш гувоҳнома ёки ID-карта;

фуқаролиги бўлмаган шахснинг амалдаги ҳаракатланиш ҳужжати.


53. Ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун фуқаролиги бўлмаган шахс МваФРБга мазкур Низомга 12-иловага (16 ёшга тўлмаганлар учун мазкур Низомга 13-иловага) мувофиқ шакл бўйича ариза билан мурожаат қилади.

Вилоят ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга хорижий давлатга кетиш учун ҳужжатни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


54. МваФРБ хорижий давлатга кетиш учун ариза берган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун бир иш кунида ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармасига сўровнома юборади.


55. МваФРБ бир вақтнинг ўзида хорижга кетаётган фуқаролиги бўлмаган шахс (фақат 18 ёшдан катталар) тўғрисидаги маълумотларни ўз фикрини билдириш учун электрон тизим орқали ваколатли органга юборади.


56. ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармасидан ҳамда ваколатли органдан чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни хорижий давлатга рўйхатдан чиқиш учун тўсқинлик қилувчи маълумотлар йўқлиги тўғрисида маълумотнома келиб тушгандан сўнг МваФРБ бир иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга хабарнома юборади.


57. Хабарнома олгандан сўнг чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

яшаш гувоҳнома ёки ID-карта;

миллий паспорт.


58. МваФРБ бир иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни яшаш гувоҳномаси ёки ID-картани олиб қўяди ва рўйхатга олинганлигини ҳамда чет эл фуқаросининг миллий паспортидаги мажуд штампни мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ бекор қилади.


59. Чет эл фуқаросини хорижий давлатга рўйхатдан чиқариш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 7 иш кунидан, фуқаролиги бўлмаган шахсни ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмаслиги лозим.


60. Хорижга доимий яшашга кетаётган фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатига мазкур Низомга 14-иловага мувофиқ штамп қўйилади.


61. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини олганидан сўнг виза олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қилади.


62. Вилоятда доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли рўйхати бекор қилинганда, унинг мурожаати бўйича тегишли МваФРБ томонидан белгиланган тартибда улар республика ташқарисига чиқиб кетгунга қадар вақтинча рўйхатга олиниши мумкин.


63. Доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлатга рўйхатдан чиқариш бўйича нотариал тасдиқланган ишончномаси асосида бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови келса МваФРБ уч иш кунида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картани олиб қолиб рўйхатни бекор қилади ҳамда бир иш кунида ишончли шахсга маълумотнома расмийлаштириб беради ёки сўровнома ижрочисига жавоб хати юборади.


64. Ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта билан бошқа манзилга рўйхатга олиш тақиқланади.

Хорижда бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатини бекор қилиш бундан мустасно.


65. Рўйхатдан чиқарилганда ҳамда яшаш гувоҳнома ёки ID-карта ва доимий рўйхат бекор қилинганда МваФРБ уч кун муддатда "манзил" тизимига рўйхатдан чиқарилганлиги ҳолати юзасидан маълумотларни киритади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


66. Туғилганлиги, никоҳи хорижий давлатда қайд этилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонунчилиги талаблари асосида қонунлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган туғилганлиги, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

"Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (Минск, 1993 йил 22 январь) ҳамда "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатларда туғилганлиги, никоҳи қайд этилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан ушбу давлатлар қонунчилиги талаблари асосида тасдиқланган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида туғилганлиги, никоҳи қайд этилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этиладиган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.


67. Хорижга вақтинча чиққан чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс, хорижда бўлган вақтда яшаш гувоҳномаси ёки ID-картани амал қилиш муддати тугаса ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ўзгарган бўлса, шунингдек, чет эл фуқаролигидан чиққан ёки қабул қилган ҳамда тегишли ёшга етган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб келганидан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай тегишли ҳужжатлар билан доимий рўйхатга олинган жойидаги МваФРБга мурожаат қилиши лозим.


68. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган бола ФҲДЁ органлари томонидан унга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилаётганда, отаси ёки онасининг доимий рўйхатга олинган манзилига идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади.

16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ота-онаси ёки васийсининг (ҳомийсининг) доимий (вақтинча) рўйхатга олинган манзилига доимий (вақтинча) рўйхатга олиниши шарт.


69. Ўзбекистон Республикасида туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ёки ажрашганлиги, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олинади.


70. Яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта алмаштирилганда, доимий рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумотлар Манзил тизимда масъул ходим томонидан янгиланади.


71. Мулкдор ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни доимий рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатга олишда, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалари қўлланилмайди:

эр-хотин - бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

ота-оналар, фарзандлар - бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

бобо-буви, неваралар - бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар - васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар, акаси, укаси, опаси, синглисининг рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

доимий рўйхатга олинган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар - бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар - олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар - олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига.


72. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши ички ишлар органлари томонидан назорат қилинади.


73. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Н изомга

1-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда

бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон

Республикасида доимий яшашга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ


Босқичлар

        


         

Субъектлар

        


        

Тадбирлар

        


       

Ижро муддатлари

         








1-босқич


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс


      

Белгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича ИИО МваФР бўлинмасига мурожаат қилади.

     


Зарурат туғилганда











2-босқич


МваФР бўлинмаси


       

1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни мавжуд маълумотлар тўпламидан текширади.

      

2. ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни электрон кўринишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига электрон тизим орқали юборади.

     


Ўн иш куни

давомида











3-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоят-лар ИИБ МваФР бошқармаси


     

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини олиш учун маълумотларни ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.

      


Уч иш куни

давомида











4-босқич


        

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоят-лар Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси

         


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрини электрон тизим орқали юборади.


Йигирма иш куни давомида











5-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармаси


       

Ижобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига назорат тартибида кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб хатини олиш учун электрон тизим орқали юборади.

         


Ўн беш иш куни

давомида











6-босқич


Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси


     

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хатини ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

        


Ўн беш иш куни

давомида











7-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармаси


       

ИИВ МваФРББдан асослантирилган жавоб хати олингач, ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

         


Икки иш куни

давомида











8-босқич


МваФР бўлинмаси


        

Ҳужжатларни олгач, ариза берувчини доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабардор қилади, идентификация ID-картасини расмийлаштириб бергач, доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантиради.

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади.

Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан тилхат олади.

        


Уч иш куни

давомида




           

Изоҳ. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида доимий яшашга рухсатнома бериш юзасидан ҳужжатларнинг барчасини электрон тизим орқали олиш имконияти яратилгунига қадар МваФРБ томонидан қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органга юбориш анъанавий тарзда амалга оширилади.






Низомга

2-ИЛОВА


(шаҳар-туман номи)

МваФРБ бошлиғига



Расм учун

жой


35X45



дан


(чет эл фуқароси/фуқаролиги бўлмаган шахс)


       


(фамилияси, исми, отасининг исми)



қуйидаги манзилда вақтинча рўйхатдан ўтган:



тел.___________(уй)________________(хизмат)

А Р И З А - А Н К Е Т А


Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришингизни

     

сўрайман


(сабаби кўрсатилади)

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган йил, кун, ой __________________________________________________


2. Туғилган жойи________________________________________________________


3. Миллати ________________________________________________________


4. Сиз муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Сиз қаерда, қачон, қайси давлат фуқароси бўлгансиз, агар йўқотган бўлсангиз нима сабабли, батафсил кўрсатинг.

5. Қачон, қандай сабабга кўра муқаддам Ўзбекистон Республикасида бўлгансиз?

6. q оилалиман, q оиласизман (тегишли катакка белги қўйилади).


7. Ўзингиз билан доимий яшашга илтимоснома бераётган фарзандларингизни (16 ёшгача) фамилияси, туғилган йили, фуқаролиги:

а)

б)

в)

г)

Фарзандлар учун расм

а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат.

Ой ва йили

Ташкилот номи, лавозими

Жойлашган манзили

Кириш

Кетиш

























Изоҳ. Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ёки ўқиётган шахслар учун маълумотлар иш ёки ўқиш жойи бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи, лавозими

Яшаш манзили





























10. Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (жумладан, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган турмуш ўртоғимнинг қариндошлари):

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи, лавозими

Яшаш манзили

















11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

а) миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжат рақами

,


,

муддати 20___йил "___" ___________гача

(қачон, қаерда, ким томондан берилган)




б) виза ____________ рақами_______________ 20___ йил "___" ______________да

(ким томондан, қаерда берилган)

муддати 20___ йил "___" __________________гача.

Ариза-анкетада кўрсатилган маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим ва қариндошларим тўғрисида нотўғри маълумотлар берган тақдиримда, доимий яшашга рухсатнома олишга рад жавоби берилиши ҳақида огоҳлантирилдим.

20__йил "___" _________


(ариза берувчининг имзоси)

12. Ариза-анкетани қабул қилди ва маълумотларни текширди:

20__йил "___" _________


(маъсул ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О. ва имзоси)

Қўшимча маълумотлар




Низомга

3-ИЛОВА



ИЛТИМОСНОМА

(чет эл фуқароси/фуқаролиги бўлмаган шахс)

(фамилияси, исми, отасининг исми)

га

(давлат органи ёки ташкилоти номи)


лавозимга ишга қабул қилинган

(лавозими)


(тайинланган)лиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ

(вилоят номи)

да доимий яшашга рухсатнома беришингизни сўраймиз.

(чет эл фуқароси/фуқаролиги бўлмаган шахс)

нинг

(фамилияси, исми, отасининг исми)


ишончлилигига кафолат берамиз.

Илова: ___ варақда.


(давлат органи ёки ташкилоти раҳбари)


(имзо)

(Ф.И.О)

М.Ў.

20___ йил "___" ___________






Низомга

4-ИЛОВА




____________-сон

20__йил "___" ________



М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Ушбу маълумотнома ______ йил "___"

да


(туғилган жойи)


туғилган

нинг

(фамилияси, исми, отасининг исми)


вақтинча шахсини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Маълумотнома 20__йил "___" ____________гача ҳақиқий.





(шаҳар-туман номи)





МваФРБ бошлиғи




(Ф.И.О. ва имзо)

М.Ў.


ўлчами: 150Х210 мм

Изоҳ. Маълумотнома гербли муҳр билан тасдиқланади.






Низомга

5-ИЛОВА



Доимий рўйхатга олиниш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси ва жойи


5. Миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати (серияси ва рақами)


6. Яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси

(серияси ва рақами)


7.Фуқаролиги:


8. Аввалги яшаган манзили


9. Доимий рўйхатга олинаётган манзил


10. Келишдан мақсади


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди


12. Телефон рақами


13. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)


II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки

уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О.ёки юридик шахс номи


2. Доимий рўйхатга олинаётган манзил ёки юридик манзил


3. Кадастр ёки ордер рақами


III. Вояга етмаган оила аъзолари:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли



Қизи








Низомга

6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш Бош

бошқармаси

Доимий рўйхатга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

ЖШШИР___________________

Қайд варағи рақами________

Ф.И.О______________________

____________________________

Туғилган санаси__________


Доимий рўйхат манзили

________________________

________________________

________________________

Доимий рўйхатга олинган

сана________________________

Ҳужжат рақами

N_______________________________________

(миллий паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати,

яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта, туғилганлик

тўғрисида гувоҳнома)

Қайд варағи берган орган


(МваФРБ)

Изоҳ. Қайд варағи фуқаронинг яшаш жойида доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва миллий паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати, яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда ҳақиқийдир.






Низомга

7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш Бош

бошқармаси

Хорижий инвестор ва унинг оила аъзоларини

доимий рўйхатга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

ЖШШИР___________________

Қайд варағи рақами________

Ф.И.О______________________

____________________________

Туғилган санаси__________


Доимий рўйхат манзили

________________________

________________________

________________________

Доимий рўйхатга олинган

сана________________________

Ҳужжат рақами

N________________________________________

(миллий паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати,

яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта, туғилганлик

тўғрисида гувоҳнома)

Қайд варағи берган орган


(МваФРБ)

Изоҳ. Қайд варағи фуқаронинг яшаш жойида доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва миллий паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати, яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда ҳақиқийдир.






Низомга

8-ИЛОВА



Т И Л Х А Т

Мен

га


(Ф.И.О. ва фуқаролиги / фуқаролиги бўлмаган шахс)


Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиши, яшаши ва ҳаракатланиш қоидалари, уларни бузганлик учун жавобгарлик, хорижий давлатларга вақтинча ва доимий чиқиш тартиблари тушунтирилди.

Мен хорижий давлатларга вақтинча чиқиб, белгиланган муддатда доимий яшаш манзилимга қайтиб келмасам, менга берилган доимий яшашга рухсатнома бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилдим.

Шунингдек, менга ___________________ томондан 20__ йил "___" ___________ да берилган _______ серияли, ________________ рақамли яшаш гувоҳнома ёки ID-картаси 20__ йил "___" ___________ га қадар ҳақиқийлиги эълон қилинди.

Тилхатни олди


(масъул ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.)

20___ йил "___" ______________




(имзо)




Низомга

9-ИЛОВА



Доимий яшашга рухсатнома берилган чет эл

фуқаросининг ва у билан бирга доимий рўйхатга

олинган 16 ёшга тўлмаган фарзандининг

миллий паспортига қўйиладиган

ШТАМП НАМУНАСИ

OZBEKISTON RESPUBLIKASI HUDUDIDA

DOIMIY ROYXATGA OLINGAN

PERMANENTLY REGISTRATED ON THE

TERRITORY OF THE REPUBLIC OF

UZBEKISTAN

M.J.

(imzo)

Штамп ўлчами 60 х 35 мм




Низомга

10-ИЛОВА

(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)







(шаҳар-туман номи)



МваФРБ бошлиғига

Доимий рўйхатга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган санаси

Фуқаролиги

Қаердан келди

(минтақа номи)

Келиш мақсади


(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, оилалар бирлашуви, ишга)

Қуйидаги манзилга доимий рўйхатга олишингизни сўрайман:

___________ туман (шаҳар), ___________ кўча ______ (мавзе) ______ уй, _____ корпус ____ хонадон.

Турар жой

томонидан берилди.


(уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Мен билан қуйидаги оила аъзоларимни доимий рўйхатга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили

ва фуқаролиги

Қаердан келди

















Ариза берувчининг ёки вакилнинг Ф.И.О. ________________________

Имзо ________


20__ йил "___" ___________

Изоҳ. Ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса, ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади.






Низомга

11-ИЛОВА

(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)


(шаҳар-туман номи)


МваФРБ бошлиғига

Доимий яшаш манзилидан рўйхатдан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси ____________________

Исми ____________________________Отасининг исми_______________

Туғилган санаси __________Туғилган жойи __________

Фуқаролиги __________________________________

Кетишдан мақсади


(доимий яшашга, ўқишга, ишлашга ва ҳоказо)

Кетаётган давлати

Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни рўйхатдан чиқаришингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди

















Ариза берувчининг ёки вакилнинг Ф.И.О.

Имзо ________


20__ йил "___" __________

Изоҳ. Ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади.






Низомга

12-ИЛОВА

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш

ҳужжатини расмийлаштириш учун

АНКЕТА

Расм учун жой

(3,5х4,5)

1. Фамилияси


Исми

2. Жинси

Э

А




Отасининг исми


3. Олдин бошқа фамилия, исм, отасининг исмида бўлганмисиз, агар ўзгарган бўлса қуйидагиларни тўлдиринг

ҳа

йўқ

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


4. Туғилган йили, ойи, куни, жойи


йил


кун


ой


жой

5. Маълумот учун

Телефон: (___)-_______________

Эл. почта манзили:______________ (мавжуд бўлса)

6. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (яшаш гувоҳномаси)

Серияси


Рақами


Берилган санаси


7. Сизга иш (ўқиш, хизмат) даврида давлат сирига тааллуқли маълумотлар билан танишиш учун расман рухсатнома расмийлаштирилганми (агар расмийлаштирилган бўлса, ташкилотни ва берилган йилни кўрсатинг) ?



ҳа

йўқ




Ташкилот номи



йил

8. Меҳнат фаолияти ҳақида сўнгги 5 йилдаги маълумот (ўқув юртларидаги ўқиш ҳам киради):

Ой ва йил

Иш жойи ва лавозими, ҳарбий қисм рақами

Ташкилот манзили

Кирган

Бўшаган



















9. Турмуш ўртоғи (мавжуд бўлса)

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган санаси





Охирги иш жойи ва лавозими

Манзили



10. Анкетада ёлғон маълумотларни мавжудлиги ҳаракатланиш ҳужжатини беришда рад этилишига сабаб бўлишидан хабардорман

Анкета тақдим этилган сана


Анкета тақдим этган шахснинг имзоси


Изоҳ. Мазкур анкета ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (маълумотларни йиғиш пункти)нинг масъул ходими томонидан шакллантирилиб, анкета берган шахсга таништирилади ҳамда у томонидан имзоланади. Анкетада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.






Низомга

13-ИЛОВА



16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик

ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун

АНКЕТА


Расм учун жой

(3,5х4,5)

1. Фамилияси






Исми


2. Жинси

Э

А






Отасининг исми


3. Олдин бошқа фамилия, исм, отасининг исмида бўлганмисиз,

агар ўзгарган бўлса қуйидагиларни тўлдиринг

ҳа

йўқ


Фамилияси


Исми


Отасининг исми


4. Туғилган йили, ойи, куни, жойи


йил


кун


ой


жой

5. Маълумот учун

Телефон: (___)-______________

Эл.почта манзили:_________________(мавжуд бўлса)

6. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома)

Серияси:

Рақами:

Берилган санаси:

7. Ота-онаси тўғрисида маълумот

Қариндошлик

даражаси

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган санаси

Отаси:





Онаси:





8. Ҳамроҳлик қилувчи шахс(лар):

Яқинлик даражаси

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган сана:
















9. Анкета берган шахснинг Ф.И.О.


10. Анкетада ёлғон маълумотларни мавжудлиги ҳаракатланиш ҳужжатини беришда рад этилишига сабаб бўлишидан хабардорман.

Анкета тақдим этилган сана


Анкета тақдим этган шахснинг имзоси


Изоҳ. Мазкур анкета ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (маълумотларни йиғиш пункти)нинг масъул ходими томонидан шакллантирилиб, анкета берган шахсга таништирилади ҳамда у томонидан имзоланади. Анкетада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.






Низомга

14-ИЛОВА



Хорижда доимий яшаш учун рухсат берилганлиги

тўғрисида фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик

ҳаракатланиш ҳужжатига киритиладиган

ШТАМП НАМУНАСИ

___________(shahar) viloyati (IIBB) IIB MvaFRB


XORIJGA DOIMIY YASHASHGA CHIQISH

UCHUN RUXSAT BERILGAN


ALLOWED TO GO ABROAD FOR TAKING UP

PERMANENT RESIDENCE

20___yil "___"____________

imzo____________

   Λ

50 mm

   V

<

>

75 mm

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 сентябрь

















































Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск