ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.10.2020 й. ПҚ-4847-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2020 й.

N ПҚ-4847



СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, соҳага илғор ва рақамли технологиялар ҳамда сифат менежментини жорий этиш, тиббиёт муассасалари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида:

3. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилсин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;

ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош шифокорлари, ҳудудий тиббий диагностика марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари соғлиқни сақлаш вазири ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига 2021 йил 1 июндан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 1 йилдан 3 йилгача - 0,3, 3 йилдан 5 йилгача - 0,6, 5 йилдан 10 йилгача - 0,8, 10 йилдан 15 йилгача - 1,0, 15 йилдан 20 йилгача - 1,2, 20 йилдан юқори - 1,5. Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳолига кенг кўламда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, тиббий профилактика ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш, соғлиқни сақлаш соҳасида молиялаштириш тизимининг самарадорлигини ошириш ва бозор механизмларини кенгайтириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 октябрдаги

ПҚ-4847-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон Фармонига мувофиқ 1-илова ўз кучини йўқотган


ЎзР Президентининг 24.02.2022 й. ПФ-78-сон Фармони таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

















Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги





























































































































Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги



















Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати





































































































































"IT Med" МЧЖ


"O`ztibloyiha" МЧЖ


Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази



"O`zmedimpeks" ДУК


"Тиббиёт курилиш инжиниринг" ДУК



Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси





































































































































































Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қарашли республика ташкилотлари



Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари



Республика тиббий ва ёрдамчи ташкилотлари




Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли республика ташкилотлари





























































































Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари






Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси





















































































































































































Фармацевтика тармоғи ташкилотлари



Илмий-тадқиқот муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари (филиаллари)



Ҳудудий тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар




Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли ҳудудий ташкилотлар



































































































Хусусий ва идоравий тиббиёт ташкилотлари




Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари




Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли туман (шаҳар) ташкилотлари









































































Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туғруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар




















































































































".

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 октябрдаги

ПҚ-4847-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон Фармонига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ









Маслаҳатчи(лар)































































































Вазир



Ёрдамчи

















































Ҳайъат

















































































































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари




Вазир ўринбосари




Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари




Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари - Санитария-

эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи*



Вазир ўринбосари - Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи*






















































































Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси

1




Ихтисослашган тиббий хизматни ривожлантириш бошқармаси

5




Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси

1



Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўлими

4




Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

1











































Кадрлар бошқармаси

4



Бухгалтерия ҳисоби

ва ҳисоботи бошқармаси

5



























































































Бирламчи, тез-тиббий, шошилинч ва стационар ёрдамни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

5




Тиббиётга янги технологияларни жорий этиш бўлими

3




Оналик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бўлими

3



Давлат-

хусусий шерикликни ривожлан-

тириш бошқармаси

5




Молия-

лаштириш ва режалаштириш бошқармаси

4



Биринчи бўлим

1























Ташкилий-

назорат, девонхона бошқармаси

5
































































Иккинчи бошқарма

5














































Лицензиялаш ва аккредита-

циялаш бошқармаси

6




Болаликни муҳофаза қилиш бўлими

3



Тиббий суғурта тизимини жорий қилиш бошқармаси

  3




Иқтисодий таҳлил, меҳнатни меъёрлаштириш ва тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини шакллантириш бошқармаси

5





Хўжалик фаолияти бўлими

2





















Тиббий ёрдамнинг стандартларини ишлаб чиқиш бўлими

5


































Комплаенс, ички аудит ва молиявий назорат хизмати

5











































Йиғма ахборот-

таҳлил бошқармаси

3












Мурожаатлар билан ишлаш сектори

3


















Соғлиқни сақлаш тизими инфратузил-

масини ривож-

лантириш ва қурилишини ташкиллаш-

тириш бошқармаси

4






Халқаро бўлим

4




























Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бошқармаси

4






























































Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаш-

тириш бош бошқармаси

1










Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлили ва истиқболни аниқлаш бўлими

5














"IT-Med" масъулияти чекланган жамияти (ЎзР Президентининг 23.02.2021 й. ПҚ-5000-сон Қарори таҳриридаги блок)







Юридик бўлим

3






























































































































"Тиббиёт қурилиш инжиниринг" ДУК














Инвестиция-

ларни жалб қилиш бўлими

6













































Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси

4































Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3





























































































































































Тўғридан-

тўғри инвестиция ва мурувват ёрдамини мувофиқ-

лаштириш бўлими

3




























































Фан ва таълим бошқармаси

1














































































































































































































Фанни ривожлантириш бўлими

3


































































































































































































































Узлуксиз, олий ва ўрта махсус таълимни ривожлан-

тириш бўлими

4























































































































































































Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган сони - 139 нафар.









































        

*) Марказий аппаратнинг умумий штатлари сонига кирмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 октябрдаги

ПҚ-4847-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон Фармонига мувофиқ 3-илова ўз кучини йўқотган


ЎзР Президентининг 25.05.2021 й. ПҚ-5124-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Қорақалпоғистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ТУЗИЛМАСИ














Вазир



Ички аудит ва молиявий назорат хизмати

2





















































































Вазирнинг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари



Вазирнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари




Вазирнинг рақамлаштириш ва давлат-ҳусусий шериклик бўйича ўринбосари



Қорақалпоғистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси














































Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими

3




















Даволаш-

профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими

5






Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш сектори

2


















Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими

3























Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишни ташкиллаштириш бўлими

3



















Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1














































Лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори

1

Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича бош мутахассис

1



Нодавлат тиббиёт ташкилотлари
























































Кадрлар бўйича бош мутахассис

1












Молиявий ва иқтисодий хизмат

2



















































































Бош юрисконсульт

1


































































































































Иккинчи бўлим

2






































































































Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

























































































           

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 31 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 октябрдаги

ПҚ-4847-сон қарорига

4-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон Фармонига мувофиқ 4-илова ўз кучини йўқотган


ЎзР Президентининг 25.05.2021 й. ПҚ-5124-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ














Бошлиқ



Ички аудит ва молиявий назорат хизмати

1-3





















































































Бошлиқнинг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари



Бошлиқнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари




Бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат ҳусусий шериклик бўйича ўринбосари



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари














































Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими

3




















Даволаш-профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими

4-5






Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш сектори

2


















Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими

1-2























Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишни ташкиллаштириш бўлими

2-4



















Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис


1














































Лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори

1

Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича бош мутахассис

1



Нодавлат тиббиёт ташкилотлари
























































Кадрлар бўйича бош мутахассис

1












Молиявий ва иқтисодий хизмат

2













































































Бош юрисконсульт

1


































































































































Иккинчи бўлим

2






































































































Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари





























































































































   

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 26-32 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 октябрдаги

ПҚ-4847-сон қарорига

5-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон Фармонига мувофиқ 5-илова ўз кучини йўқотган


ЎзР Президентининг 25.05.2021 й. ПҚ-5124-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг

ТУЗИЛМАСИ














Бошлиқ



Ички аудит ва молиявий назорат хизмати

1-3





















































































Бошлиқнинг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари



Бошлиқнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари




Бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат ҳусусий шериклик бўйича ўринбосари



Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси














































Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими

3




















Даволаш-профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими

6






Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш сектори

2


















Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими

3























Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишни ташкиллаштириш бўлими

3



















Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис


1














































Лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори

1

Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича бош мутахассис

1



Нодавлат тиббиёт ташкилотлари
























































Кадрлар бўйича бош мутахассис

1












Молиявий ва иқтисодий хизмат

2













































































Бош юрисконсульт

1


































































































































Иккинчи бўлим

2






































































































Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари





























































































































           

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 32 нафар.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 октябрдаги

ПҚ-4847-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги "Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2838-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси аппарати тузилмасида бошқарма раҳбарининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалининг директори лавозими жорий этилсин";


б) 2-иловадаги "Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Бош директор" сўзлари "Бош директор" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4007-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Жамғарманинг маблағларидан:

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловларнинг бошқа турлари тарзида моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, уларга санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатилишига ҳақ тўлаш;

уй-жой билан таъминлашни яхшилашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимлари ва ташкилотлари тиббиёт ходимлари учун уй-жойлар қуришни ташкил этиш орқали молиялаштириш;

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўтказишини ташкил этиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар харид қилиш ва ахборот-коммуникация тармоқларини сақлаб туриш;

хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;

олий тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;

соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли давлат тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлари учун тушумлар миқдоридан Жамғармага ажратиладиган маблағларнинг 37,5 фоизи тегишлиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига йўналтирилади ҳамда ушбу маблағлардан мазкур банднинг "а" кичик бандида белгиланган тадбирлар учун фойдаланилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарорида:


а) 3-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Вазирлик тузилмасида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ҳамда давлат унитар корхонаси шаклида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш";


б) 4-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Марказ директори Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";


в) 6-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб:

вазирлик ва унинг ҳудудий органлари таркибий бўлинмалари билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

тиббиёт ташкилотларининг мол-мулкини, шу жумладан ер участкаларини муомалага киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик асосида инвестицияларни жалб этиш";


г) 7-банд ва 1-5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги ПҚ-4685-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозими киритилсин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4790-сон қарорида:


а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "биринчи" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 3-илованинг 13-банди биринчи хатбошисидаги "биринчи" сўзи чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 12 октябрь, 40-сон, 444-модда









































Время: 0.2450
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск