ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 1991-1996 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1992 й. 98-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўзгартиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1992 й.

N 98



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗГАРТИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида” ва “Ижара тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритиладиган илова қилинган ўзгартишлар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                              И. Жўрабеков






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 4 мартдаги

98-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Тураржой қурилиши ва дала уй-қурилиши кооперацияси тўғрисида” 1958 йил 3 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган тураржой қурилиши ва дала уй-қурилиши кооперативининг Намунавий уставидаги:

3-банддаги “маҳаллий Совет” сўзлари “халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Кенгаши” сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги “шахсий мулк ҳуқуқида дала уйга эга бўлмаган 18 ёшга етган СССР гражданлари” сўзлари “16 ёшга етган фукаролар” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банднинг “а” кичик бандидаги “муддатсиз фойдаланиш” сўзлари “доимий фойдаланиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банддаги “фақат битта дала уй- қурилиши кооперативида” сўзлари “бир неча дала уй-қурилиши кооперативларида” сўзлари билан алмаштирлсин;

36-банднинг “б” кичик бандидаги “суд қарори билан” сўзлари “халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Кенгаши қарори билан” сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

“Кооперативдан чиқарилганлик юзасидан судга арз қилиниши мумкин”.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзбекистон ССРда рассомлар учун ижодий устахоналар қурилиши кооперативлари ташкил этиш тартиби тўғрисида” 1982 йил 4 майдаги 335-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 5-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССРда рассомлар учун ижодий устахоналар қурилиши кооперативининг Намунавий уставидаги:

3-банднинг бешинчи хат бошидаги “шаҳар, шаҳардаги ноҳия” сўзлари “ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия” сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин: “Кооператив аъзолигидан чиқарилганлик юзасидан судга арз қилиниши мумкин”.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 18 мартдаги 161-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1983 й, 3-сон, 8-модда) билан тасдиқланган уй-жой қурилиши кооперативининг Намунавий уставидаги:

4-банднинг биринчи хат бошидаги "маҳаллий Совет" сўзлари “ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Кенгаши” сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг биринчи хат бошидаги “18 ёшга тўлган СССР гражданлари” сўзлари “16 ёшга тўлган фуқаролар” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг биринчи хат бошидаги ва 16-банднинг “а” кичик бандидаги “муддатсиз фойдаланиш” сўзлари “доимий фойдаланиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банддаги “қоидага кўра туриши мумкин эмас” сўзлари “туриши мумкин” сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хат боши билан тўлдирилсин:

“Кооператив аъзолигидан чиқарилганлик юзасидан судга арз қилиниши мумкин”.

6. СССР Министрлар Советининг “Кооперативлар ва якка тартибдаги Меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи гражданлар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни сотишни ташкил этишни яхшилашта оид чора-тадбирлар тўғрисида” 1987 йил 24 сентябрдаги 1097-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 26 октябрдаги 432-сон қарорининг 5-бандидаги “якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи гражданлар томонидан” сўзлари “ўз фаолиятини юридик шахс бўлмай туриб амалга оширувчи тадбиркорлар билан” сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Аҳолига, кооперативларга ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга ишлаб чиқариш чиқкиндиларини, кондициясиз материалларни ва буюмларни сотишни кенгайтириш, шунингдек, республика корхоналари ва ташкилотларидаги товар-моддий бойликларнинг нормадан ортиқ запасларини қисқартиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1989 йил 20 апрелдаги 147-сон қарори 3-бандининг биринчи хат боши, 13-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хат бошларидаги “меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга” сўзлари “ўз фаолиятини юридик шахс бўлмай туриб амалга оширувчи тадбиркорларга” сўзлари билан алмаштирилсин.


8. СССР Министрлар Советининг “Капитал қурилишдаги ишларнинг аҳволини яхшилашга оид айрим чора-тадбирлар тўғрисида” 1989 йил 30 сентябрдаги 809-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 18 декабрдаги 428-сон қарори 6-банди “в” кичик бандининг учинчи хат бошидаги “фойдаланишга топшириш” сўзларидан сўнг “қурилиш буюртмачиси ижара, коллектив ёки хусусий корхона бўлгандаги ҳоллар бундан мустасно” сўзлари билан тўлдирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 4 мартдаги

98-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. “Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартиби амалда жорий қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 1969 йил 28 февралдаги 106-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 2-сон, 21-модда)нинг 3-банди.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 16 июлдаги 495-сон қарорига илова сифатида берилган давлат пошлиналари Ставкалари 5-бандининг “н” кичик банди.


3. СССР Министрлар Советининг “Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи кишилардан давлат пошлинаси ва солиқлар олиш билан боғлик бўлган масалалар тўғрисида” 1987 йил 17 апрелдаги 466-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 4 майдаги 184-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 5-сон, 26-модда).


4. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг “Республика бошқарув органларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 1987 йил 17 июлдаги 824-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 26 октябрдаги 436-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 10-сон, 53-модда) 36-бандининг якка тартибдаги меҳнат фаолиятига кўмаклашиш қисми.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 3 декабрдаги 590-сон фармойиши.


6. КПСС Марказий Комитети, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг “Аҳолининг иш билан самарали банд бўлишини таъминлаш, ишга жойлаштириш системасини такомиллаштириш ва меҳнаткашлар учун социал гарантияларни кучайтириш тўғрисида” 1987 йил 22 декабрдаги 1457-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1988 йил 10 февралдаги 61-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 2-сон, 5-модда) 5-бандининг охирги хат боши.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Гражданлар патент олиб шуғулланиши мумкин бўлган якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг турларини аниқлаш ва патент учун ҳар йили тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида” 1988 йил 29 сентябрдаги 348-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 9-сон, 32-модда).


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 5 июндаги 164-сон фармойиши.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг ижара ва ижара муносабатлари масалаларига оид қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 1990 йил 13 февралдаги 91-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 2-сон, 5-модда)













































Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск