ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 05.10.2020 й. ЎРҚ-640-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 05.08.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 11.09.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.10.2020 й.

N ЎРҚ-640



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 5 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги 1060-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 74-модда, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги 1062-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 355-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг номи ва биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 4-модданинг номи ва биринчи қисмидаги "Агентликнинг" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Патент бериш ҳақидаги талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан давлат ахборот тизимлари орқали Агентликка берилади";


4) 30-модданинг биринчи қисмидаги "ихтиро патенти" деган сўзлар "ихтиро ёки фойдали модел патенти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда) 148-моддаси иккинчи қисмининг диспозициясидаги "Аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини" деган сўзлар "Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 125-1-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш";


2) қуйидаги мазмундаги 125-2-модда билан тўлдирилсин:


"125-2-модда. Бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган

юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган

автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф

фойдаланиш


Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж), агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


3) қуйидаги мазмундаги 197-6-модда билан тўлдирилсин:


"197-6-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик

қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаслик


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шу жумладан унинг текшириш ўтказишига тўсқинликларни юзага келтирганлик, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечириш учун уларга киритишни рад этганлик, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаслик, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) қуйидаги мазмундаги 206-1-модда билан тўлдирилсин:


"206-1-модда. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик

содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс

томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик


Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


5) 245-модданинг биринчи қисми:

"197-5" рақамидан кейин "197-6" рақами билан тўлдирилсин;

"206" рақамидан кейин "206-1" рақами билан тўлдирилсин;


6) қуйидаги мазмундаги 254-1-модда билан тўлдирилсин:


"254-1-модда. Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги органлари


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 125-2-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Автомобилда ташишларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш бўлимларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари";


7) 261-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг" деган сўзлардан кейин "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1082-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг" деган сўзлар "ваколатли давлат органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 1088-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида" деган сўзлар "ваколатли давлат органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 1089-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида" деган сўзлар "ваколатли давлат органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 1104-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товар белгисидан охирги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узрли сабабсиз узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича суднинг қарорига асосан бекор қилиниши мумкин";


5) 1105-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида" деган сўзлар "ваколатли давлат органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 1106-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида" деган сўзлар "ваколатли давлат органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 1108-модданинг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар "ваколатли давлат органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 1110-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида" деган сўзлар "ваколатли давлат органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 81-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд жамиятнинг кузатув кенгаши аъзосини, бошқарув директорини ёки аъзосини, шунингдек ишончли бошқарувчини жамиятга мулкий зарар етказганликда айбдор деб топган тақдирда, суд қарорига кўра уларнинг ваколатлари хўжалик жамиятларида раҳбарлик лавозимини эгаллаш тақиқланган ҳолда камида бир йил муддатга тугатилиши мумкин.

Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси, бошқарув директори ёки аъзоси, шунингдек ишончли бошқарувчи қуйидагилар натижасида жамиятга етказилган зарар учун жавобгар бўлади:

чалғитувчи ахборот ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этганлик;

ушбу Қонунда белгиланган ахборот тақдим этиш тартибини бузганлик;

жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган йирик битимларни ва (ёки) амалга оширилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган битимларни тузишни таклиф этганлик, шу жумладан жамият билан бундай битимлар тузилиши натижасида ўзлари ёки ўз аффилланган шахслари томонидан фойда (даромад) олиш мақсадида битимлар тузишни таклиф этганлик";


2) 86-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот, шу жумладан аффилланган шахсларнинг ёзма билдиришлари ва битимлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ таърифлари, қарор қабул қилган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳамда аффилланган шахслар билан битимлар тузиш чоғидаги манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар жамият йиллик ҳисоботининг бир қисмидир";


3) 88-модда бешинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда аффилланган шахс билан тузилаётган, қиймати жамият соф активлари қийматининг ўн ёки ундан кўп фоизини ташкил этадиган битим тузиш тўғрисидаги қарор мол-мулкнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати ҳисобга олинган, мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан битимнинг шартлари ўрганилган ҳолда мажбурий тартибда қабул қилинади";


4) 104-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядор (акциядорлар) даъво аризасини судда кўриб чиқиш чоғида жамиятдан ва гувоҳлардан суд томонидан кўриб чиқилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни олишга ҳақли, бундан давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно";


5) 106-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жамият ўзи ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битим ҳақидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ҳамда жамиятнинг расмий веб-сайтида ошкор этиши шарт".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги 270-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 395-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 791-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 20-модданинг еттинчи қисмидаги "Агентликнинг Апелляция кенгашига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 8, 469-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 199-модда) қуйидаги мазмундаги 4-1-модда билан тўлдирилсин:


"4-1-модда. Кўп болали оилаларни ижтимоий

муҳофаза қилиш


Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди".


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 218-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 87-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-модданинг биринчи қисмидаги "Агентликнинг" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги 267-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 178-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 418-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 9, 510-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 7-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-модданинг биринчи қисми "Агентликка" деган сўздан кейин "давлат ахборот тизимлари орқали" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 16-модданинг:

биринчи қисмидаги "Агентликнинг" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Агентлик" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 25-модданинг учинчи қисмидаги "беш йил" деган сўзлар "уч йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги 660-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 160-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 167-модда; 2009 йил, N 4, 139-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда) 12-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 227-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 3, 166-модда, N 4, 199-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 7, 449-модда) 44-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

бешинчи қисмнинг ўн иккинчи хатбошиси "манфаатдор шахслар" деган сўзлардан кейин "ва (ёки) аффиланган шахслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисмнинг "б" кичик банди:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"эминтент ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида жойлаштириш йўли билан";

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисидаги "муҳим факт юзага келган пайтдан эътиборан 72 соат ичида ошкор этиладиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 670-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 589-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880-модда) 387-моддаси учинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда) 42-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Корпоратив низода иштирок этаётган тарафлар бир-биридан ва гувоҳлардан судда кўрилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно".


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган "Қурол тўғрисида"ги ЎРҚ-550-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 388-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 13-модданинг:

тўққизинчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этганларга - ҳимоя ордерида қурол олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқни тақиқлаш назарда тутилган ҳолларда (ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида)";

ўн биринчи хатбошиси ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 28-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган шахснинг фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чекланганда";

саккизинчи хатбошиси тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) 35-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "учинчи - ўн биринчи" деган сўзлар "учинчи - ўнинчи ва ўн иккинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда) 436-моддаси биринчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда) 8-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1) даъвогарлар - тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан".


19-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


20-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 4-моддасининг 1, 2, 3-бандлари, 5-бандининг иккинчи хатбошиси, 6 ва 7-бандлари мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 17-моддаси 2021 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 октябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 6 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 12 октябрь, 40-сон, 442-модда











































Время: 0.1828
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск