ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Фаолиятни лицензиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2020 й. 602-сон "Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2020 й.

N 602




КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ

ТУФАЙЛИ ЮЗАГА КЕЛГАН ИҚТИСОДИЙ

ВАЗИЯТДА ТУРИЗМ СОҲАСИ СУБЪЕКТЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга автотранспорт воситалари билан кириш учун йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги:

а) ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарори ҳамда мазкур қарорга мувофиқ тадбиркорлик субъектларига ажратилган маблағлар ҳисоб-китоби асосида кейинги ой учун ажратилиши режалаштирилаётган маблағлар бўйича буюртманомани Молия вазирлигига тақдим қилиб борсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буюртманомасига биноан ҳар ойнинг якунига қадар буюртманомада келтирилган маблағларни Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳисобига ўтказсин;

б) бир ой муддатда ўзининг расмий веб-саҳифасида субсидия, давлат субсидияси ва грант олганлар сони ҳамда тақдим этилган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар янгилаб борилишини таъминласин.


4. Белгилансинки:

а) туристик зонада замонавий автотураргоҳ ташкил этиш, унга киришда тўлов операцияларини амалга ошириш ва текшириб бориш учун мўлжалланган дастурий-аппаратли таъминот мажмуаси ва унинг тўлиқ жорий қилиниши ва ишлаши учун зарур бўлган ускуналарни ўрнатиш маҳаллий бюджет манбалари ҳисобига қопланади;

б) туристик зонага киришдан тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

80 фоизи - Туристик зона дирекцияси махсус ҳисобрақамига;

20 фоизи - маҳаллий бюджет ҳисобрақамига ўтказилади.

Бунда, туристик зонада замонавий автотураргоҳ ташкил этиш ва унга киришда тўлов операцияларини амалга ошириш учун мўлжалланган дастурий-аппаратли таъминот мажмуасини ўрнатишга оид харажатлар қоплангандан сўнг туристик зонага киришда тушадиган маблағларнинг 100 фоизи Туристик зона дирекцияси махсус ҳисобига йўналтирилади.

в) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК, истисно тариқасида, туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиеник хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш фаолияти билан шуғулланишга аккредитация қилинмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 октябрь



































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск