ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Фаолиятни лицензиялаш /

Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2020 й. 602-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 октябрдаги

602-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда

туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан

хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида

сертификатлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, жисмоний тарбия-спорт объектлари ҳамда туристик хизматларни санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сертификатлаш объектлари - жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва уларда кўрсатилаётган хизматлар, кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, жисмоний тарбия-спорт ҳамда туристларга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар, туристик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, экскурсия хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар мажмуи;


ариза берувчи - сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлашга ариза берган шахс;


сертификат эгаси - сертификат берилган шахс;


сертификатлаш - сертификатлаш объектининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларда белгиланган талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;


санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари - санитария-гигиена жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли идоралар томонидан белгиланган меъёрлар асосида кўриладиган чоралар мажмуи;


"Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган" ("Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED") махсус танитиш белгиси - туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларда санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талабларининг жорий этилгани ва мавжудлигини тасдиқловчи сифат ва хавфсизлик белгиси;


"Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган" ("Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED") тизимининг хавфсиз объектлар ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - барча сертификатлаш объектлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси ўтказиш пунктлари, авиа, темир йўл ва автовокзаллар ва давлат тасарруфидаги моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар ҳамда юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга ошириладиган бошқа маданият объектлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси.

"Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизими бўйича менежер (UzSTG менежери) - сертификатлаш объекти мижозлари ва ходимларининг умумий санитария-гигиена ва эпидемиологияга қарши талаблар ҳамда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш ходимларнинг ўрта ёки юқори таркибидаги масъул ходим.


3. Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади.


4. Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан амалга оширилади.

5. "Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган" ("Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED") махсус танитиш белгисидан фойдаланишга фақатгина ушбу Низомга мувофиқ Реестрга киритилган объектларга рухсат берилади. Ундан бошқа объектлар томонидан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.


6. Сертификатлаш объектларида UzSTG тизимини жорий қилиш учун санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга масъул шахс тайинланган бўлиши лозим



2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШ ТАРТИБИ


7. Сертификатлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

ариза берувчи томонидан ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сертификатлаш учун ариза (кейинги ўринларда - ариза) ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни юбориш;

сертификатлашни ўтказишга шартнома тузиш;

ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни ўрганиб чиқиш;

ўрганишнинг ижобий натижасига кўра сертификатни расмийлаштириш, уни рўйхатдан ўтказиш ва бериш;

сертификатланган объектларни Реестрга киритиш.


8. Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти томонидан берилган ариза берувчи ходимларнинг санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификати нусхаси.

9. Санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлашни амалга ошириш учун ариза берувчи Марказга электрон шаклда Марказнинг расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни юборади.


10. Сертификатлашга ариза қабул қилинган тақдирда у қабул қилинган куннинг ўзида Марказ ва ариза берувчи ўртасида сертификатлашни ўтказиш бўйича шартнома тузилади.

Сертификатлаш бўйича ишларга ҳақ тўлаш шартнома шартларига асосан ариза берувчи томонидан амалга оширилади.

Сертификатлаш бўйича ишлар (хизматлар) нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараварини ташкил қилади.


11. Сертификатлаш бўйича ишларга ҳақ тўлангандан сўнг бир иш куни мобайнида Марказ аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни ўрганиб чиқади ва сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ариза берувчига асосланган рад жавоби юборади.


12. Сертификат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилинганда;

Сертификатлаш аризасига илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилиги аниқланганда.


13. Сертификат бериш рад этилган тақдирда ариза берувчи рад жавобини бериш учун асос бўлган камчиликларни бартараф қилгандан сўнг бир ой муддатда аризани қайта тақдим қилиш ҳуқуқига эга. Қайта кўриб чиқиш вақтида сертификатлаш ишлари учун қайта тўлов тўланмайди.



3-БОБ. СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ВА УНИ

РЕЕСТРГА КИРИТИШ


14. Сертификат бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, бланкалар Марказга бланкаларни зарур миқдорда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги буюртмасига биноан "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади, зарур миқдорда Марказга етказилади ва унда сақланади.

15. Марказ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганишнинг ижобий натижасига асосан қабул қилинган қарорга мувофиқ бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 4-иловага биноан сертификатни расмийлаштиради ва уни рўйхатдан ўтказади.

Марказ ариза берувчининг тегишли тарзда ваколат берилган вакилига сертификатни имзолаб беради.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра сертификат QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда жўнатилиши мумкин.


16. Сертификатнинг амал қилиш муддати у рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 12 ойни ташкил қилади.


17. Марказ сертификатни расмийлаштириб берган куннинг ўзида сертификатлаш объекти тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади ва ариза берувчига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда "Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган" ("Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED") махсус танитиш белгисини тақдим қилади.


18. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:

ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ объектлар тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;

маълумотлар базасини бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида онлайн режимида янгилаб туриш.


19. Реестр электрон шаклда юритилади ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


20. Сертификат эгаси:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларлар ва ушбу Низом талабларига риоя қилиши;

барча манфаатдор шахслар учун сертификат билан бемалол танишиш имкониятини таъминлаши;

ўз сертификатини қўллаш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслиги;

фаолиятни тўхтатиш, қайтадан ташкил этиш ёки жойлашган жойини ёки хизмат кўрсатиш жойини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатнинг асл нусхасини илова қилган ҳолда Марказга ёзма хабар бериши лозим.

Сертификат эгаси фаолияти тугатилган, вақтинча тўхтатилган ва қайтадан ташкил этилган тақдирда сертификатнинг ҳам амал қилиши тўхтатилади.



4-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАНГАН ОБЪЕКТНИНГ

ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ


21. Реестрга киритилган сертификатланган объектнинг (кейинги ўринларда - объект) сертификатлаш вақтида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида инспекция назорати Марказ томонидан 12 ойда 1 марта (режага мувофиқ огоҳлантирган ҳолда) олиб борилади.


22. Марказ инспекция назоратини ўтказиш даврини белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги веб-сайтида инспекция назоратини ўтказиш режасини жойлаштиради. Инспекция назоратини ўтказиш муддати 2 иш кунини ташкил қилади.

23. Режага асосан инспекция назоратини ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби, инспекция назоратини ўтказиш муддати ва дастури тасдиқланади.

Инспекция назоратини ўтказиш комиссияси таркибига соҳага оид нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари киритилиши мажбурийдир.


24. Реестрга киритилган объектлар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларда белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида навбатдан ташқари инспекция назорати:

"яширин харидор" принципи бўйича хизматлардан фойдаланиш орқали;

Реестрга киритилган объектлар хизматидан фойдаланувчиларнинг интернет тармоғида объект тўғрисида қолдирган фикрларини таҳлил қилиш, зарур бўлганда қолдирилган фикрларни кейинчалик қайта текшириш орқали ўтказилади.


25. Комиссия ўтказилган инспекция назорати натижалари бўйича 2 кун муддатда объект маъмуриятига ва Марказга маълумот ва ҳужжатларларни тақдим этади.

Инспекция назорати натижалари салбий бўлганда, бу тўғрисида далолатномада кўрсатиб ўтилади ва Комиссия томонидан Марказга сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида таклиф киритилади.


26. Марказ 1 иш куни мобайнида Комиссия таклифига кўра сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади, бу тўғрисида Реестрга маълумотлар киритади ва сертификат эгасига билдиришнома юборади.


27. Инспекция назорати далолатномасида кўрсатилган камчиликлар объект томонидан бартараф этилган тақдирда Марказ тақдим этилган ҳужжатларлар ва жойида ўрганиш асосида 1 иш куни мобайнида олдин тузилган далолатномага қўшимча далолатнома тузади ва объектга расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Ариза берувчилар ва сертификат эгалари улар томонидан тақдим қилинган аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.


29. Марказ ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган, ариза берувчи ва сертификат эгаси тўғрисидаги махфий маълумотларнинг сақланишини таъминлаши керак.


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари

ҳамда туристик хизматларни техник жиҳатдан тартибга

солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларлар талабларига

мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича сертификатлаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддатилари

Ариза берувчи

Ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ Сертификатлаш учун электрон шаклда Марказ расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни юборади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра






Сертификатлаш органи

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда ариза берувчи ўртасида сертификатлашни ўтказиш бўйича шартнома тузади ва юборади.


1 иш куни мобайнида






Аризачи

Шартнома бўйича сертификатлаш ишларига ҳақ тўлайди.


Шартномада белгиланган муддатда






Сертификатлаш органи

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганиб чиқади, сертификатни расмийлаштиради, уни рўйхатдан ўтказади ва сертификатни беради.

Сертификатланган объектларни ягона реестрга киритади.


1 иш куни мобайнида


       





Низомга

2-ИЛОВА



"ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИ" ДУК



Сертификатлаш учун

АРИЗА

1.


,


(шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан ариза берувчининг тўлиқ номи)



манзил бўйича рўйхатдан ўтган

(манзил, телефон, факс, электрон почта)



,

тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисида гувоҳнома:


,

(рўйхатдан ўтиш рақами, сана, гувоҳномани берган орган номи)



шахс номидан,

(ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)



манзил бўйича туристларга

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


кўрсатиладиган қуйидаги соҳаларда:

а) жойлаштириш воситаси:



(жойлаштириш воситасининг тури ва номи, номер ва жойлар миқдори)

б) автотранспорт хизматлари:



(транспорт воситаси сони, тури ва давлат рақами)

в) умумий овқатланиш объекти:



(овқатланиш объекти тури ва жойлар сони)

г) бошқа туристик объект:



(объект тури)

          

(мулк мақоми тўғрисида ҳужжатлар/ижара шартномаси бўйича фойдаланилади)

хизматлари



(техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларлар)

____________________________________ да белгиланган талабларга мувофиқлигини маълум қилади ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларга ушбу хизматларнинг мувофиқлигини сертификатлашни сўрайди;


2. Сертификатлашни ўтказишда иштирок этадиган ариза берувчининг жавобгар шахси

              

(лавозими, Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта)

3. Ариза берувчи сертификатлашнинг қонунчилик томонидан белгиланган барча шартларини бажариши ва сертификатлашни ўтказиш бўйича барча харажатларни тўлаши лозим.


4. Аризага зарур ҳужжатларлар ва маълумотлар ____ варақда илова қилинади.

       

(ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

20 ___ йил __________

               (сана)






Низомга

3-ИЛОВА



Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан

хавфсиз хизмат кўрсатиш талабларини бажарганлигини

тасдиқловчи маълумотлар

          

(сертификатлаш объектининг номи)

Т/р

Техник жиҳатдан тартибга

солиш соҳасидаги норматив

ҳужжатларлар талаблари


Техник жиҳатдан тартибга солиш

соҳасидаги норматив ҳужжатларларнинг

бажарилганлиги тўғрисида маълумот


Тасдиқловчи хужжат

ва маълумотлар


1.


2.

3.

4





       

Ташкилот раҳбари:





(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил _____ ______________

                    (сана)






Низомга

4-ИЛОВА



(бланканинг босмахона рақами)



Ўзбекистон Республикаси

сертификатлаш миллий тизими Ўзбекистон

Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК

СЕРТИФИКАТИ

(мувофиқлик белгиси)

Рўйхатдан ўтказиш рақами

N:____________________________

рўйхатга олиш санаси:_______________

___________________ гача амал қилади.


манзилда жойлашган,

(сертификат эгасининг номи ва манзили)


           

(сертификатлаш объекти номи ва тури)


томонидан кўрсатилаётган

(сертификат эгасининг номи ва манзили)


меҳмонхона/транспорт/овқатланиш/бошқа туристик хизматларнинг



да белгиланган

(техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатларлар)


талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Сертификат:


га тааллуқли.


(номерлар ва жойлар сони /транспорт воситаси тури/овқатланиш объекти тури ва жойлар сони)


Қўшимча маълумотлар


Сертификат


асосида берилган.


(Марказ қарорининг рақами ва санаси)


Марказ раҳбари





(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

5-ИЛОВА



"Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган"

("Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED")

махсус танитиш белгиси

  





Низомга

6-ИЛОВА



Объектлар ягона реестрига киритиладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Ариза берувчининг номи.


2. Ариза берувчининг почта манзили (жойлашган жойи).


3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


4. Ариза берувчининг вакили тўғрисида маълумот (Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили).


5. Ариза берувчига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати рақами ва берилган сана.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 октябрь












































Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск