ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2020 й. 602-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 октябрдаги

602-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти

билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш

ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш

профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган

харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туризм соҳаси субъектларини рағбатлантирувчи қуйидаги чора-тадбирларнинг вақтинчалик тартибини белгилайди:

жойлаштириш воситаларининг тоифа олиш ёки тоифани ошириш учун реновация, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатларини қисман субсидиялаш;

"Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизими доирасида туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино ва иншоотларида дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактика тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган хўжалик субъектларининг харажатларини қоплаш;

хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига грантлар ажратиш;

гидлар ва туроператорлар учун янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун компенсация ажратиш.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат субсидияси - Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва Қурилиш вазирлигининг намунали лойиҳалари асосида туризм зоналари ва республиканинг қишлоқ жойларида тадбиркорлик субъектлари томонидан тез қуриладиган конструкциялар (ўтов, контейнер, сендвич панеллари) билан жойлаштириш воситаларини қуриш харажатларининг бир қисмини, шунингдек, туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино ва иншоотларида дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ажратиладиган беғараз маблағлар;

субсидия - юридик шахсларнинг жойлаштириш воситаларини (кейинги ўринларда - меҳмонхона) тоифа (юлдуз) олиш ёки тоифани ошириш учун бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қилинган ишлар бўйича харажатларини, шунингдек, дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қисман қоплаш учун Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобига ажратиладиган беғараз маблағлар;

грант - республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига ҳамда гидлар ва туроператорлар учун янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобига ажратиладиган беғараз маблағлар;


хўжалик субъектлари - "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган хўжалик субъектлари.


3. Давлат субсидияси, субсидия ва грант олувчилар уларни олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги ва уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги лозим.



2-БОБ. МЕҲМОНХОНАНИНГ ТОИФА ОЛИШ ЁКИ

ОШИРИШИНИ СУБСИДИЯЛАШ ТАРТИБИ


4. Субсидия қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) кўрсатувчи юридик шахсларга меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки тоифани ошириш учун меҳмонхонани реновация, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қилинган ишларга ажратилади.

Меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки ошириш ишлари учун субсидия ажратиш 2021 йил 1 июнга қадар амалга оширилади.


5. Субсидия бир марта, қуйидаги миқдорларда ажратилади:

3 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 5 миллион сўм;

4 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 10 миллион сўм;

5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 15 миллион сўм.


6. Юридик шахс субсидия ажратилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда субсидия олиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Бунда аризаларни қабул қилиш 2021 йил 15 майга қадар, уларни кўриб чиқиш 2021 йил 1 июнга қадар амалга оширилади.


7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма;

меҳмонхонанинг бинолари ва иншоотларини реновация, реконструкция қилиш ва (ёки) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

Вазирлик ҳузуридаги "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК томонидан тақдим этилган 3, 4 ёки 5 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси.


5-БОБ. ҲЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ДЕЗИНФЕКЦИЯ, ДЕЗИНСЕКЦИЯ, ДЕРАТИЗАЦИЯ ҲАМДА

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШ ВА ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ПРОФИЛАКТИК

ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


17. Давлат субсидияси "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган ҳўжалик субъектларига дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини тўлик қоплаш учун ажратилади.


18. Ҳўжалик субъекти давлат субсидиясини олиш учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда давлат субсидиясини олиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Бунда аризаларни қабул қилиш 2020 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш 2020 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади.


19. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирлари амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома нусхаси, тўлов чеклари/квитанцияси);

санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан тегишли хизмат кўрсатилган объектнинг "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.



6-БОБ. ХОРИЖИЙ ОШХОНА ЁКИ АЛОҲИДА

ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШГАН ТЕМАТИК

ОВҚАТЛАНИШ ШОХОБЧАЛАРИ, ОВҚАТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ, ШУНИНГДЕК, СУВЕНИР МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРЛАРИГА ГРАНТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


20. 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун грант шаклида пул маблағлари ажратилади:

республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) овқат етказиб бериш хизматига эга хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчаларини ташкил қилиш;

овқат ва озиқ-овқат ёки сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш.


21. Грант битта лойиҳа учун 100 млн сўмгача бўлган миқдорда ажратилади, бунда грант миқдори лойиҳа қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим.


22. Тадбиркорлик субъектлари грант ажратилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Бунда аризаларни қабул қилиш 2021 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш 2021 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади.


23. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ариза берувчининг номи, СТИР, ҳисоб рақами ва банк реквизитлари кўрсатиб ўтилган ҳолда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома нусхаси;

б) санитария ва ёнғин хавфсизлиги устидан масъул ваколатли органлар томонидан берилган хулоса ва далолатнома нусхаси (овқатланиш шохобчалари учун);

в) ходимларнинг (ошхона ишчилари, официант ва бошқалар) тиббиёт дафтарчалари (овқатланиш шохобчалари учун).


24. Грант маблағларини олиш учун тематик овқатланиш шохобчалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналишга ихтисослашган бўлиши;

б) камида битта ҳудуд (туман ёки вилоят маркази) доирасида овқатни етказиб бериш хизматига эга бўлиши;

в) бинога қулай автомобиль ва пиёда кириш йўлларига, зарур ахборот кўрсаткичларига эга бўлиши;

г) бинога ёндош ҳудуд ободонлаштирилганлиги ва тунги вақтда ёритилиши;

д) бинонинг ва унда қўлланилаётган техник жиҳоз ва ускуналар мос равишда архитектура-қурилиш нормалари ва техник меъёрларга жавоб бериши;

е) камида икки хорижий тилдаги турли дизайндаги овқат таомномаси (менюси) ва вино (ва/ёки чой, кофе, десерт) карталарига эга бўлиши.


25. Ҳар бир объектга грант олиш учун алоҳида ариза топширилади.


26. Грант маблағларини олиш учун етказиб бериш хизматлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) овқат ва озиқ-овқат ёки сувенир маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослашган бўлиши (бунда бошқа турдаги товарларни ҳам етказиш билан шуғулланиш мумкин);

б) товарларни буюртма қилиш ва сотиб олиш учун фаолият юритувчи онлайн портал ва унинг мобил иловасига эга бўлиши;

в) камида битта ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоят) товарларни етказиб бериши.



7-БОБ. ЯНГИ ТУРИЗМ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАРҒИБ

ҚИЛИШ УЧУН ГИДЛАР ВА ТУРОПЕРАТОРЛАРГА

ГРАНТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


27. 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар грантлар гидлар (гид-таржимон) (кейинги ўринларда - гид) ва туроператорларга янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилишга йўналтирилган харажатларини қоплаш учун қуйидаги ҳажмларда ажратилади:

гидларга -ишлаб чиқиш учун 5 миллион сўм,

туроператорларга - турларни реклама ва сотиш учун 10 миллион сўм.


28. Туроператор ва гидлар грант ажратилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Бунда аризаларни қабул қилиш 2021 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш 2021 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади.


29. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) туроператор фаолияти хизматларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки гиднинг малакасини тасдиқловчи малака сертификати ёхуд вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси;

б) тур ёки экскурсиянинг асосланган харажатларни ўз ичига олган технологик харитаси;

в) янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини, шу жумладан, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали тарғиб қилиш режаси (туроператорлар учун).


30. Лойиҳалар қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши лозим:

а) янги туризм хизматлари (маҳсулотлари) турларини диверсификация қилиш;

б) янги туризм турларини ривожлантириш доирасида аввал фойдаланилмаган туризм объектлари (жойлаштириш воситаларидан ташқари) ва ресурсларини монетизация қилиш;

в) янги туризм объектида сервис хизматлари ва инфратузилмани ривожлантириш;

г) туризм хизматларини кўрсатиш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш;

д) янги туризм объектларига туристларнинг ташрифини таъминлаш;

е) қўшимча (янги) иш жойларини яратиш.


31. Вазирлик туроператор ва гидлар томонидан ишлаб чиқилган янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш ҳуқуқига эга.


8-БОБ. ДАВЛАТ СУБСИДИЯСИ ВА СУБСИДИЯ

ОЛИШГА АРИЗА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


32. Давлат субсидияси ва субсидия олиш учун ариза берувчилар Вазирликка мурожаат қилади.

33. Вазирлик ариза тушган кундан бошлаб, 10 иш куни мобайнида унинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

34. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Вазирлик ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 10 иш кунига узайтириши мумкин.

Бунда қўшимча ўрганиш ҳудудларга чиқиб ўрганиш зарурати туғилганда амалга оширилади.


35. Вазирлик аризани ўрганиб чиқиб бир иш кунида давлат субсидияси ва субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарор нусхасини ариза берувчига қарор қабул қилинган куни юборади.

36. Давлат субсидияси ва субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.

Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан бир ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирликка такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

37. Давлат субсидияси ва субсидия бериш ушбу Низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги, шунингдек ариза берувчининг кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги сабабларига кўра рад этилиши мумкин.

Давлат субсидияси ва субсидия беришни ушбу Низомда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.


38. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Вазирлик томонидан қайта кўриб чиқилади.

Бунда, янги асослар бўйича давлат субсидияси ва субсидия беришни рад этиш мумкин эмас.


39. Ушбу Низомнинг 36-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



9-БОБ. ГРАНТЛАР УЧУН БЕРИЛГАН АРИЗАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


40. Грант олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш ва маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида Комиссия шакллантирилади. Комиссия таркиби Вазирлик раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

41. Комиссия таркибига Вазирлик ходимлари билан бир қаторда тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари киритилиши мумкин.

42. Комиссия фаолияти очиқлик, холис баҳолаш, талабларнинг умумийлиги ва тенглик тамойиллари, масалаларни коллегиал муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш асосида олиб борилади.


43. Комиссия қарори Комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори кўпчилик овоз олиш йўли қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Комиссиянинг ишчи органи Вазирлик ҳисобланади.

44. Комиссия фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида унинг йиғилишларида оммавий ахборот воситалари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа давлат органлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.


45. Комиссия ишчи органи:

Комиссия аъзоларини зарур маълумотлар билан таъминлайди;

грант олиш учун аризалар, лойиҳалар ва бошқа тегишли материалларни қабул қилади;

комиссия йиғилиши баённомалари ва қарорларини тайёрлайди;

грант олиш учун ариза берувчиларнинг йиғилишларда иштирокини ва тақдимотларини ташкил қилади.


46. Комиссия:

тушган аризаларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

Вазирликнинг Молия-иқтисодиёт бошқармаси билан келишган ҳолда лойиҳанинг қийматини белгилайди;

маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Вазирликка тақдим қилади.

47. Комиссия йиғилишлари ва қабул қилган қарорлари барча йиғилиш аъзолари имзолаган баённома билан тасдиқланади.


48. Комиссия йиғилишларида зарур ҳолларда грант маблағи ажратилиши кўриб чиқилаётган лойиҳа ташаббускорлари иштирок этишлари мумкин.


49. Комиссия ариза тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида маблағ ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарор нусхасини ариза берувчига қарор қабул қилинган куни юборади.


50. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Комиссия ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 10 иш кунига узайтириши мумкин.

Бунда қўшимча ўрганиш лойиҳани ҳудудларга чиқиб ўрганиш зарурати туғилганда амалга оширилади.


51. Грант ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.

Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан бир ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Комиссияга такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


52. Грант бериш ушбу Низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги, шунингдек, ариза берувчининг кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги сабабларига кўра рад этилиши мумкин.

Грант беришни ушбу Низомда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.


53. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.

Бунда янги асослар бўйича грант беришни рад этиш мумкин эмас.



10-БОБ. ДАВЛАТ СУБСИДИЯСИ, СУБСИДИЯ

ВА ГРАНТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


54. Давлат субсидиясини ажратиш учун Вазирлик қарор қабул қилгандан сўнг бир иш кунида Молия вазирлигига юридик шахс ва хўжалик субъекти тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.

55. Молия вазирлиги Вазирлик томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Вазирликнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.

Бунда юридик шахслар ва хўжалик субъектларига субсидия ажратиш учун Молия вазирлиги томонидан Вазирликка белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

56. Маблағлар тушганидан сўнг Вазирлик беш иш кунида юридик шахслар ва хўжалик субъектларининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига маблағларни ўтказади.

57. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши ҳамда юридик шахслар ва хўжалик субъектларига етказилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси назорат қилади.

58. Субсидия ва грант Жамғармадан ажратилади ва Вазирлик томонидан ариза берувчиларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига ўтказилади.

Бунда грант маблағларини ариза берувчилар ҳисобрақамларига ўтказиб бериш Комиссия қарорлари асосида амалга оширилади.


59. 3, 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия ажратилган даврдан бошлаб 3 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Давлат бюджетига қайтарилади.

Ушбу талабга меҳмонхона томонидан риоя этилиш устидан мониторинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Вазирлик томонидан амалга оширилади. Ушбу талаб таъминланмаган тақдирда, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритилади ва ажратилган субсидия ушбу департамент томонидан белгиланган тартибда меҳмонхонадан Давлат бюджетига қайтарилади.

Бунда меҳмонхона 5 юлдузли тоифадан 4 юлдузли тоифага ҳамда 4 юлдузли тоифадан 3 юлдузли тоифага ўтганда ажратилган субсидия тўлиқ эмас, балки икки тоифа учун белгиланган маблағлар ўртасидаги фарқ Жамғармага қайтарилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


60. Давлат субсидияси, субсидия ва грант олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.


61. Вазирлик давлат субсидияси, субсидия ва грант тақдим этиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, Давлат бюджети ва Жамғармадан ажратилган маблағларнинг етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.

62. Давлат субсидияси, субсидия ва грант маблағлари тадбиркорлик субъектларига ўтказилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

63. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Туризм ва маданий мерос вазирлигига


Субсидия олиш учун

АРИЗА

         

,

(юридик шахснинг рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномага кўра ариза берувчининг тўлиқ номи)


           

(манзил, телефон, факс, электрон почта)


манзили бўйича рўйхатга олинган,


,

(рўйхатга олиш рақами, санаси, гувоҳномани берган орган)



номидан

(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)


тез қуриладиган конструкциялар билан жойлаштириш воситаларини қуриш/дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга ошириш/меҳмонхона биноси ва иншоотларини реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини янгилаш бўйича амалга оширилган ишлар/янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети/Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан субсидия ажратилишини сўрайман.

              

(вилоят, туман, шаҳар, (кўча, бино рақами)

манзили бўйича жойлашган.


Жой сони/меҳмонхона номери/дор йўли узунлиги:

              

Мувофиқлик сертификати рақами ва берилган санаси:

             

Ташкилотнинг почта манзили:

          

СТИР:

           

Электрон почта манзили:

         

Ҳисоб рақами / банк реквизитлари:

            

Илова: ______ варақда.

           

(ариза берувчи лавозими, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил ___ ____________






Низомга

2-ИЛОВА



АРИЗА

____________ (ариза берувчининг номи)

грант олиш учун


20___й. "___"_______


1. Сўралаётган молиявий маблағлар орқали эришиш кўзда тутилган мақсадлар.


2. Сўралаётган грант миқдори:


3. Сўралаётган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китоби, жорий йил учун тадбирлар режаси ва молиявий режа;


4. Олинган грантдан фойдаланиш орқали олинадиган иқтисодий самара.

         

Имзо, сана


Ф.И.О.

*) Аризага грант ажратиш масаласини кўриб чиқиш зарур бўлган тегишли ҳисоб-китоблар, материаллар ва ҳужжатлар илова қилинади (мақсадардан келиб чиқиб: шартномалар, лойиҳалар ва сметалар, сертификат ва лицензиялар)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 октябрь















































Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск