ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2020 й. 602-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 октябрдаги

602-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш

воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобига субсидиялар ажратишнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


субсидия - туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларининг Жамғармадан тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш учун ажратилган маблағлар;


туроператор - туристик маҳсулотларни шакллантириш, илгари суриш ва реализация қилиш юзасидан туристик фаолият билан шуғулланадиган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


турагент - туристик маҳсулотни илгари суриш ва реализация қилиш учун туризм фаолияти билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;


3. Субсидиялар қуйидагиларга:

туроператорларга - авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;

жойлаштириш воситалари - жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун ажратилади.


4. Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари ҳар ой якуни билан (келгуси ойнинг 10-кунига қадар) субсидиялар ажратилиши учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) маълумотлар тақдим этади.

5. Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари аризани топшириш вақтида қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги керак ва фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги лозим.



2-БОБ. АВИА ВА ТЕМИР ЙЎЛ ЧИПТАЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ

БЎЙИЧА ТУРОПЕРАТОРЛАРГА СУБСИДИЯЛАР

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


6. Субсидия кириш туризмини қайта тиклаш бошланганидан эътиборан 2020 йил 31 декабргача ажратилади.


7. Субсидия қуйидаги шартларда берилади:

а) хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (хорижий туристлар) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунашни ўз ичига олган турни ташкил қилиш;

б) ҳар бир туристик гуруҳ камида 10 нафар хорижий туристлардан иборат бўлиши.


8. Субсидия ҳар бир ташкил қилинган тур учун сотиб олинган авиа ва темир йўл чипталарининг умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида ажратилади.


9. Туроператор субсидия олиш мақсадида Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

10. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) авиа ва темир йўл чипталари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситаларида туристларга кўрсатилган хизматлар учун тузилган шартномалар бўйича ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (касса чеклари, бажарилган ишлар далолатномалари ва бошқалар);

в) туристик ваучерларнинг нусхалари;

г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисобот шакли.



4-БОБ. ЖОЙЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИ (МЕҲМОНХОНА

ХИЗМАТЛАРИ) УЧУН ЖОЙЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИГА

СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ


16. Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига субсидиялар 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабргача ажратилади.

17. Субсидиялар жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида ажратилади.

Бунда жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари)га номер (жой) нархига киритиладиган хизматлар ҳисобга олинади ҳамда жойлаштириш воситаси томонидан кўрсатилган қўшимча хизматлар (бар хизмати, ресторан хизмати ва бошқалар) киритилмайди.

Жойлаштириш воситаси ҳар бир ташриф буюрувчи ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган махсус электрон дастур ("E-MEHMON")га киритиш чоғида у жойлашган номер (жой) нархини қўшимча равишда киритиб бориши шарт.


18. Субсидия олиш учун жойлаштириш воситалари Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда маблағ ажратилиши тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

19. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) жойлаштириш воситасида жойлаштириш хизматлари кўрсатилган ташриф буюрувчилар рўйхати ва уларга кўрсатилган жойлаштириш хизматлари ҳажми тўғрисида маълумот;

б) жойлаштириш хизматлари кўрсатиш шартномалари (инвойс) ва/ёки жойлаштириш хизматларига ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

в) номер (жой) нархини шакллантириш тартибини белгиловчи жойлаштириш воситасининг ички қоидалари нусхаси.


20. Вазирлик жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатилганлигининг ҳаққонийлигини автоматлаштирилган махсус электрон дастур ("E-MEHMON") орқали текширади.


5-БОБ. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


21. Вазирлик ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади.

22. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Вазирлик ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 5 календарь кунга узайтириши мумкин.

Бунда қўшимча ўрганиш ҳудудларга чиқиб ўрганиш зарурати туғилганда амалга оширилади.


23. Аризани ўрганиб чиққандан сўнг, бир иш куни мобайнида субсидияларни ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарорнинг нусхаси қабул қилинган кунда ариза берувчига юборилади.


24. Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қарор ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.

Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан икки ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирликка такроран ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

25. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 10, 15 ва 19-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилинмаган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;

б) тақдим қилинган ҳужжатларнинг нотўғрилиги;

в) ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган туристлар сони лимитининг тугаши;

г) ушбу Низомнинг 6 ва 16-бандларида белгиланган маблағлар ажратиш муддатининг тугаши.

Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.


26. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Вазирлик томонидан қайта кўриб чиқилади.

Бунда янги асослар бўйича субсидия беришни рад этиш мумкин эмас.


27. Ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


28. Ушбу Низомнинг 25-банди "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган сабабларга кўра янгидан тақдим қилинган аризалар кўриб чиқилмайди.


29. Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг якуний муддатлари:

авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туроператорларнинг аризаларини қабул қилиш 2020 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш эса 2020 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади;

жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларининг аризаларини қабул қилиш 2021 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш эса 2021 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади;

олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир турист учун туроператорлар ва турагентларнинг аризаларини қабул қилиш кириш туризми бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристлар сони 500 мингга етганлиги эълон қилинган кунгача, уларни кўриб чиқиш эса кириб келувчи хорижий туристлар сони Вазирлик томонидан 500 мингга етганлиги эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида амалга оширилади.


6-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


30. Субсидия туроператор, турагент ва жойлаштириш воситаларига ҳар ой якуни бўйича, уларнинг ҳар ойда (ой якуни билан кейинги ойнинг 5-кунига қадар) тақдим этадиган аризалари асосида ажратилади.


31. Субсидия ажратиш учун Вазирлик Молия вазирлигига тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.

32. Молия вазирлиги Вазирлик томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Вазирликнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.

Бунда тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш учун Молия вазирлиги томонидан Вазирликка белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

33. Маблағлар ўтказилгандан сўнг уларни Вазирлик уч иш кунида тадбиркорлик субъектларининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига ўтказиб беради.


7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли тадбиркорлик субъектлари масъул ҳисобланади.


35. Вазирлик субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, ажратилган маблағларнинг етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.

36. Субсидия маблағларининг тадбиркорлик субъектларига ўтказилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

37. Тақдим этилган маълумотлар соҳталиги аниқланган ҳолларда Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритилади ва ажратилган субсидия мазкур департамент томонидан белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.

38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Туризм ва маданий мерос вазирлигига


Субсидия (рағбатлантириш субсидия) олиш тўғрисида

АРИЗА


,

(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан сўровчининг тўлиқ номи)


            

(манзил, телефон, факс, электрон почта)


манзил бўйича рўйхатдан ўтган,

(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)



шахс номидан,

(сўровчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


q авиа ва темир йўл чипталари харажатларини қоплаш учун субсидия;

q кирувчи туристлар оқимини таъминловчи туроператор ва туроператорга субсидия;

q жойлаштириш воситалари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига субсидия (танлаш лозим).


манзилда жойлашган

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


Харажатларни қоплашда жами: _________ сўм миқдорида ажратишингизни сўрайман.

Сертификат олинган сана ва рақами:


Корхонанинг жойлашган жойи (почта манзили):


СТИР рақами:


Электрон почта манзили:


Ҳисобрақами:


Илова: ______ варақда

         

(ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил _______________






Низомга

2-ИЛОВА



ҲИСОБОТ ШАКЛИ

Т/р

Турист тўғрисидаги маълумотлар


Хорижий туристнинг Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига саёҳати тўғрисида маълумот


Фамилияси, исми, отасининг

исми (мавжуд бўлса)


Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги

маълумотлар


Хорижий туристнинг кириш ва

чиқиш саналарини кўрсатган

ҳолда мамлакатда бўлиш

давомийлиги


Жойлаштириш

воситасининг номи


1.







Жами





Туристик оқимни таъминлаш учун туристик маҳсулотни амалга ошириш шартномаси доираси _____________ сўм харажат қилинди, шу жумладан, транспорт харажатлари _____________ сўм.

Т/р

Республика ҳудудида кўрсатилан транспорт

хизматлари тўғрисидаги ҳужжатлар номи

(авиа ва темир йўл чиптаси)


Харажатларни

тасдиқловчи ҳужжатлар

(санаси, рақами)


Харажатлар суммаси

(сўм)


1.





Жами:


Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги тасдиқланган.

           


        



(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 октябрь































Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск