ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.10.2020 й. ПҚ-4850-сон "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2020 й.

N ПҚ-4850



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш, унинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, соҳага бозор механизмларини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳисобига илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда ўрмон хўжалигини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги "Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4424-сон қарорига асосан:

2020 йил 1 январдан бошлаб ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерларини ижарага бериш тизими йўлга қўйилганлиги;

2020 йилнинг январь - сентябрь ойларида ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган 29 минг гектардан ортиқ ерлари 1 561 та жисмоний ва юридик шахсларга 275 млрд сўм ва 7 млн доллардан ортиқ инвестиция киритиш, 4300 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 49 йилгача муддатга ижарага берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат ўрмон фонди участкалари фақат "E-auksion" платформаси орқали ижарага берилади.

2. Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шу жумладан янги ўрмонзорлар барпо этиш, иш ўринларини ташкил этиш, ўрмонлардан қўшимча фойдаланишни рағбатлантириш, илмий тадқиқот фаолиятини кучайтириш мақсадида ўрмон фонди ерлари фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги шакллари жорий этилсин:

а) 2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қуйидаги шартларда ижара тўловининг "ноль" ставкасини қўллаш:

ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан барпо этилган ва ижарага берилган ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) ва тез ўсувчи дарахтлар (павловния, терак) плантациялари эгаллаган майдонларга - беш йил давомида;

ўрмон фондининг чўл ҳудудларида жойлашган, сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, чўл ўсимликлари (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ) плантациялари барпо этилганда - ўн йил давомида;

ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат экинлари (дуккакли, мойли, бошоқли экинлар, сабзавот, полиз) ва доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилганда - тегишлича бир йил ва уч йил давомида;

б) 2021 йил 1 январдан бошлаб:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун - 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда субсидия тўлаш;

қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ҳамда янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибларини ўрмон хўжаликлари ва ўрмон фонди ерлари ижарачиларига тўлиқ татбиқ этиш;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан - Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг мурожаатига асосан ўрмон фондининг ижарага берилган ерларидаги ер ости сувлари конларининг шаклланиш зоналари бўйича маълумотларни ўн беш кундан ошмаган муддатда ва бепул тақдим этиш;

в) ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини янгилаш, ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда олимлар корпусини ёшартириш чораларини кўриш, шунингдек, соҳадаги илмий муаммоларни аниқлаш, улар бўйича Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасалар билан ҳамкорликни кучайтириш;

г) Тошкент давлат аграр университетининг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультетида кадрлар тайёрлашни мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш, илғор хорижий тажрибалар асосида факультет таркибидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларини таълимнинг кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтказиш, соҳа ва ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиқиб, келгусида янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини очиш;

д) ўрмон хўжалигида экотуризмни жадал ривожлантириш, жумладан:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ўрмон фонди ерларида экотуризм лойиҳаларини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини жорий этиш;

ўрмон фонди ерларининг имкониятларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва баҳолаш, салоҳиятли ўрмон фонди ерларини сайёҳлар ташрифи учун мослаштириш чораларини кўриш;

ўрмон фонди ерларида ташкил этилган туристик масканлар ҳамда хизматлар тўғрисида ахборот берувчи материалларни тайёрлаш, кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ўрмон плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш учун карбон-кредитларини жалб қилиш чораларини кўрсин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида 2020 йил ва 2021 йил якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


4. Қуйидагилар:

a) қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўрмонга оид давлат сиёсатини ривожлантириш ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

2030 йилга келиб ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга, уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага, доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш;

ўрмон фонди ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;

ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмонлар экиш ва уларни қўриқлаш ишларини амалга ошириш;

ўрмонлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, иҳотазорлар ва ўрмон плантацияларини барпо этишни жадаллаштириш;

ўрмон фонди ерларини ижарага бериш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишда давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомилларини кенг қўллаш;

ўрмонларни барқарор бошқариш учун молиявий механизмларни мақбуллаштириш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

соҳага маҳаллий ва халқаро молия институтлари маблағлари, шу жумладан уларнинг грантларини жалб этиш ишларини жадаллаштириш, экологик туризмни кенг кўламда ривожлантириш;

ўрмон фонди, унинг фауна ва флорасини ўрганиш, ҳисобини юритиш, кўпайтириш ва сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўрмонларни ёнғинлар, зараркунанда ва касалликлар, ноқонуний дарахт кесилишларидан ва бошқа ўрмон хўжалигига оид қонун ҳужжатларининг бузилишларидан муҳофаза қилиш;

ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш;

ўрмонларда кўчат етиштириш, доривор ўсимликлар тўплаш, чорвачилик, балиқчилик ва асаларичилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни қайта ишлашни ташкил этиш;

ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш;

б) Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Концепцияни 2022-2030 йилларда босқичма-босқич амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар икки йилда алоҳида-алоҳида "йўл хариталари" тасдиқланади.


5. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 1 декабрга қадар кейинги даврга мўлжалланган "йўл харитаси" лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини;

мазкур қарор ва "йўл хариталари"да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар йили январь ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6061-сон Фармонининг 8-бандида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлишига асос бўлган барча ҳужжатларни 2021 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда 2021 йил якунига қадар ўрмон хўжаликларининг ўрмон фонди ерларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


7. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан бирга 2020 йил 1 декабрга қадар "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўрмончи" фахрий унвонини таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги "Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4424-сон қарорининг 7 ва 8-бандлари, шунингдек, ушбу қарорга 1-7-иловалар 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 6 октябрдаги

ПҚ-4850-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини

2030  йилгача  ривожлантириш  концепциясини

2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


I. ЎРМОНГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ЎРМОНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КУЧАЙТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўрмон хўжалиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш.


1. Ўрмон хўжалиги соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.


2020 йил

1 декабрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2. Хатлов натижасига кўра ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган йўналишлар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

1 январь

3. Ўрмон хўжалиги соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2021 йил

1 март

2.

Ўзбекистон Республикасининг Ўрмон кодексини ишлаб чиқиш.


1. Кодексни ишлаб чиқиш бўйича вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳни тузиш.


2020 йил

1 декабрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2. Ишчи гуруҳ томонидан Кодекснинг концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокамага қўйиш.



3. Ишчи гуруҳ томонидан Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида якуний хулоса қабул қилиш.


2021 йил

1 март

4. Ишчи гуруҳ томонидан Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокамага қўйиш.


2021 йил

1 декабрь

5. Кодекс лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.



6. Кодекс лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 февраль


3.

Ўрмон соҳасида уруғчиликни ривожлантириш.


1. Ўрмон уруғчилиги соҳасини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида муаммоларни аниқлаш.


2020 йил

1 декабрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2. Ўрмон уруғчилиги соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2021 йил

1 февраль

3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

1 март


4.

Ўсимлик ва ҳайвонот олами хилма-хиллигини сақлаш.


1. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро конвенциялар талабларини амалга ошириш мақсадида атроф муҳит, ҳайвонот олами ва ўсимликлар хилма-хиллигини сақлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

20 февраль


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


2. Ўрмон хўжаликлари ҳудудида яшовчи ҳайвонот оламини сақлаш, уларга ветеринария хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2021 йил

1 март

II. МАВЖУД ЎРМОНЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ЎРМОНЛАРНИ ҚАЙТА

ТИКЛАШ, ИҲОТАЗОРЛАР ВА ЎРМОН ПЛАНТАЦИЯЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ

5.

Ўрмонларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва ўрмон дарахтзорлари тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини шакллантириш.


1. Ўрмонларни босқичма-босқич хатловдан ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


2021 йил

1 июль


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги


2. Хатлов натижаларининг электрон базасини шакллантириш.


2021 йил

1 ноябрь

3. Хатлов натижалари бўйича ўрмон фонди ер участкаларининг маълумотларини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштириш.


2021 йил

1 декабрь

6.

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш.


1. Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш мумкин бўлган ер участкаларини аниқлаб, харитасини тузиш.


Ҳар йили

август-сентябрь

ойларида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги


2. Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш учун талаб этиладиган уруғлик материаллари ва кўчатлар ҳажмини аниқлаш.


Ҳар йили

октябрь ойида

3. Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ҳар йили

ноябрь ойида

7.

Ўрмонларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш.


1. Ўрмонларни зараркунанда ва касалликлардан самарали муҳофаза қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида ўрмон ўсимликларини ҳимоя қилиш, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашишни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Ҳар йили

1 апрелгача

8.

Ўрмонларни қайта тиклаш ва ўрмонлаштириш ишларини амалга ошириш.


1. Ўрмонларнинг дарахтлар билан қопланганлик даражасини хатлов ўтказиш орқали ўрганиб бориш.


Ҳар йили

ноябрь ойида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2. Хатлов натижаси бўйича ҳар бир ўрмон хўжалиги бўйича ўрмон дарахтларини қўшимча экиш, қайта тиклаш ва ўрмонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.


Ҳар йили

баҳор ва куз

мавсумлари

3. Ўрмонлар ҳолатини яхшилаш, муҳофаза қилиш ва уларнинг майдонларини кўпайтириш, ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш бўйича ўрмон хўжаликлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 августгача

9.

Кўчат ва ниҳолларга бўлган талабни қондириш чораларини кўриш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мавжуд ўрмон хўжаликлари, аҳоли хонадонлари, ташкилот ва муассасаларнинг кўчат ва ниҳолларга бўлган талабини ўрганиш.


Ҳар йили

1 февралгача


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2. Ўрмон хўжаликлари ер фонди участкаларида 2021-2030 йилларда кўчат ва ниҳоллар етиштириш дислокацияларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.


Ҳар йили

1 мартгача

3. 2021-2030 йилларда кўчат ва ниҳолларга бўлган талабни қондириш мақсадида кўчатхона ва ниҳолхоналарда ҳар йили 100 млн тупдан кам бўлмаган кўчат ва ниҳоллар етиштиришни ташкил этиш.


Ҳар йили

10 декабргача

10.

Ўрмонларнинг ҳолати ва ўрмонлардан фойдаланиш бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш.

1. Аҳолининг хабардорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш.


2. Мамлакатимиз ўрмон хўжалигидаги ишлар ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотлар базасини яратиш.


3. Оммавий ахборот воситаларида маълумотларни эълон қилиш ва нашр қилиш.


4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар расмий веб-сайтларидаги маълумотларни доимий янгилаш ва такомиллаштириш.


5. Халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа анжуманларда маърузалар, чиқишлар ва тақдимотлар билан иштирок этишни ташкил этиш.


Ҳар йили

баҳор ва куз

ойлари

давомида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

III. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА ХОДИМЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

11.

Ўрмон хўжалиги соҳасини ёш ва замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан таъминлаш.


1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ходимлари ҳамда ўрмон бошқармалари ва хўжаликлари бошлиқларининг ҳуқуқий, иқтисодий ва касбий билимларини баҳолаш бўйича аттестация ўтказиш.


Тасдиқланган

график асосида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


2. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича вакант лавозимларни ёш ва замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Заруратдан

келиб чиқиб

3. Ўрмон хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва касбий билимларини ошириш бўйича ўқув-семинарлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Ҳар йили

тасдиқланган

график асосида


12.

Ўрмон хўжалиги ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари ва иш шароитларини яхшилаш.


1. Ўрмон хўжаликларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан автотранспорт воситалари, техникалар, замонавий иш жиҳозлари ва материаллари билан тўлиқ таъминлаш.


Эҳтиёжга

қараб смета

доирасида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги


2. Ўрмон хўжалиги ходимлари янада самарали ишлаши учун уларнинг иш шароитларини яхшилаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

ноябрь ойида


13.

Ўрмончилик соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўрмончи" фахрий унвонини таъсис этиш бўйича таклиф тайёрлаш.


1. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўрмончи" фахрий унвонини таъсис этиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

1 декабрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги


14.

Ўрмон хўжалиги соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш.


Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, соҳада янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини очиш, ўқув-фан дастурларини доимий янгилаб бориш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети


15.

Ўрмон хўжалиги соҳаси ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тегишли таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича салоҳиятли кадрлар тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш.


1. Ўрмон хўжалиги соҳаси ва иқтисодиёт тармоқларининг ўрмончилик йўналишидаги кадрларга бўлган эҳтиёжларини доимий ўрганиб бориш.


2. Тайёрланадиган кадрларни иш билан бандлигини таъминлашда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган меъёрий ҳужжатларни ўрганиб бориш ва шу асосда битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмалар портфелини шакллантириб бориш.


2021 йилдан

бошлаб


Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети


16.

Ҳудуднинг ўрмончилик соҳасидаги кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, алоҳида квоталарни шакллантириш.


Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудлардаги ўрмон хўжаликларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тавсияномасига асосан ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган қабул квотасига қўшимча 20 фоиз ажратиш чораларини кўриш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Олий таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети


17.

Ўрмончилик соҳасида тайёрланадиган кадрлар учун муносиб таълим олиш шароитларини яратиш.


Университетнинг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайни факультети жойлаштириладиган ўқув биносини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан мукаммал таъмирлаш ишларини 2021 йил 1 августга қадар якунига етказиш.


2021 йил

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги


18.

Ўрмон хўжалиги соҳаси ва иқтисодиёт тармоқлари учун ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.


1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Ўрмон хўжалиги техникуми фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда киритиш.


2020 йил

октябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Олий таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


2. Ўрмон хўжалиги соҳасида таълимнинг халқаро таснифлагичи 5-даражаси билан уйғунлашган миллий профессионал стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2021 йил

I чоракда

3. Соҳанинг ўрта маълумотли кадрларга бўлган талабини касблар кесимида ўрганиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қиладиган янги касблар ва мутахассисликларни очиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2021 йил

I чоракда

19.

Педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириб бориш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш.


1. Тизимда фаолият олиб бораётган педагог ходимларни хорижий ва маҳаллий илмий-тадқиқот ҳамда олий таълим муассасаларида, илғор тажриба ва технологияларга эга ишлаб чиқариш корхоналарида малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш.


2. Доимий равишда салоҳиятли педагог кадрларни танлаш ва саралаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.


2021 йилдан

бошлаб,

доимий.


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Олий таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети


20.

Ўрмон хўжалиги техникумининг ўқув ва маъмурий биноларини капитал таъмирлаш.


Ўрмон хўжалиги техникумининг 1962 йилда қурилган 1-биносини капитал таъмирлаш ва 2007 йилда қурилган 2-биносини жорий таъмирлаш учун тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 2021 йилги инвестиция дастурига киритиш.


2020 йил

якунигача


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги


21.

Ўрмончилик соҳаси бўйича олий ва ўрта маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида ўқув-моддий техника базасини мустаҳкамлаш.


Ўрмончилик соҳаси бўйича олий ва ўрта маълумотли кадрларни тайёрлаш учун дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни, кўргазмали қуролларнинг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилишини йўлга қўйиш.


2020-2021

йиллар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети


IV. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

22.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибидаги "Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилиги таҳлил маркази"ни тугатиб, марказни Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти таркибий тузилмасига бўлим сифатида бириктириш.


1. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2020 йил

ноябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


2. Олимларни жалб этган ҳолда ўрмон уруғчилигини яхшилаш бўйича услубий кўрсатмалар тайёрлаш, ҳудудий лабораторияларни босқичма-босқич такомиллаштириш чораларини кўриш.


2021 йилдан

бошлаб,

доимий

23.

Пистачиликни ривожлантириш, янги ва серҳосил нав ҳамда шаклларини танлаш, районлаштириш, пистачилик бўйича ўрмончилар, фермер ва деҳқонлар учун семинарлар ташкил этиш мақсадида Жиззах вилояти давлат ўрмон хўжалиги Ғаллаорол бўлими "Оқтош" участкасида Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтининг "Пистачилик тажриба хўжалиги"ни ташкил этиш.


1. Пистачилик тажриба хўжалигини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш.


2. Пистачилик тажриба хўжалигининг фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган штат бирликлари ва моддий-техника воситаларини 2021 йилдан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ташкил этиш чораларини кўриш.


2020 йил

ноябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Жиззах вилоят ҳокимлиги


24.

Тоғли ҳудудларда кучли сел оқимларининг олдини олиш, ўрмон мелиорацияси соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш.

1. Бурчмулла ва Сўқоқ ўрмончилик бўлимларида ўрмон хўжалиги соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи илмий ходимлар учун шароитлар яратиш.


2. Олиб борилган тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этишда кўмаклашиш.


2020-2025

йиллар


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


25.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги илмий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш, инновацияларни амалиётга жорий этиш.


1. Соҳада кадрлар тайёрлаш, фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш, хорижий стажировкаларни тизимли ташкил этиш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш мақсадида қўмита марказий аппаратида 2021 йил 1 январдан "Илмий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва инновацион ишланмаларни жорий этиш" бошқармасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли қарор лойиҳасини киритиш.


2. Бошқарма фаолиятини йўлга қўйишда илмий даражали ходимларни жалб қилиш чораларини кўриш.


2020 йил

ноябрь



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


26.

Ўрмон тадбирларининг норматив ҳамда ишчи ҳисоб технологик хариталарини ишлаб чиқиш ва ўрмон амалиётига жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти таркибий тузилмасида "Ўрмон иқтисодиёти" бўлимини ташкил этиш.


1. Ўрмон хўжаликлари фаолиятини баҳолаш, иқтисодий таҳлил қилиш.


2. Ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, хўжаликлар даромадларини ошириш, ресурсларни тежаш ва иқтисодий барқарорлигини таъминловчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва технологик хариталар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2021 йилдан

бошлаб


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


27.

Ўрмончилик соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун давлат ўрмон хўжаликларидан ер майдонлари ажратиш механизмини йўлга қўйиш.


1. Муаммоларни ечишга қаратилган тадқиқотлар олиб бориш учун ўрмон фонди ер майдонларидан илмий мақсадларда фойдаланиш тартибига мувофиқ ер майдонлари ажратиш.


2. Ажратилган ер майдонларида ўрнатилган услублар бўйича дала тажрибаларини сифатли ўтказишни ташкил этиш.


3. Тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этишга кўмаклашиш.


2021 йилдан

бошлаб


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


28.

Институт ва унинг таркибидаги илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини жалб қилиш.


Институт ва унинг таркибидаги илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига тушадиган тушумдан 2021 йилдан бошлаб, ҳар йили камида 5 фоизини ажратиш ва тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


2020 йил

ноябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


29.

Ўрмон хўжалиги соҳасига ёш ва иқтидорли кадрларни жалб қилиш, фаолият юритаётган олимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш чораларини кўриш.


Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий муассасаларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштиришни 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги институтларнинг бошқарув ва бошқа ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2020 йил

ноябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


30.

Ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган малакали, ёш илмий ва илмий-педагогик кадрларни салоҳиятини кўтариш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан ўрмон хўжалиги ривожланган хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва ўрмон хўжаликларида буюртмачининг тўғридан-тўғри буюртмалари ҳамда давлат грантлари асосида ҳар йили ўрмон хўжалиги соҳасидаги ходим ва мутахассислар малака оширишга юборилишини, шу билан бирга белгиланган тартибда квота ажратилишини таъминлаш.

2021 йилдан

бошлаб,

ҳар йили


Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


31.

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтининг эски лаборатория биносини қайта қуриш.


1. Институтнинг 1956 йилда қурилган ва авария ҳолатидаги эски лаборатория биносини қайта қуриш лойиҳасини 2021 йилда шакллантириладиган инвестиция дастурига киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги "2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4565-сон қарорига ушбу масала юзасидан тегишли қўшимчаларни киритиш.


2020 йил

ноябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


32.

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтининг лаборатория моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига асосан институт лабораторияларини жиҳозлаш ва реактивлар харид қилиш учун 213,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги асбоб-ускуна ва зарур реактивлар харид қилинишини таъминлаш.


2020 йил

декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


33.

Институт олимлари томонидан ишлаб чиқилган янги ишланмаларни хорижий давлатларнинг нуфузли илмий нашрларида мунтазам чоп эттиришни йўлга қўйиш.


1. Юқори рейтингли ҳамда Scopus ва Web of Science базаларига киритилган илмий нашрларга мақоллар тайёрлаш бўйича семинар ташкил этиш.


2. 2020 йил якунига қадар ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтида камида 10 та, 2021 йилдан бошлаб, ҳар бир кичик ва катта илмий ходимлар ҳамда юқори курс докторантлари камида 2 тадан, етакчи илмий ходим ва профессорлар 3 тадан мақолалар чоп эттиришини ташкил этиш.


Ҳар йили

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


34.

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган хандон пистанинг янги навларини 2020 йил якунига қадар давлат рўйхатидан ўтказиш.

1. Институт олимлари томонидан яратилган пистанинг 13 та навини 2020 йил якунига қадар ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2. Мазкур янги навларга тегишли тартибда патент олиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига йиғма ҳужжатларни тақдим этиш.


2020 йил

декабрь

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

35.

Ўрмон соҳасида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш.


Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтида мақсадли илмий даражали кадрлар тайёрлаш учун 2021-2025 йиллар давомида таянч докторантура ва докторантура учун камида 5 тадан квоталар ажратиш.


2020-2025

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


36.

Соҳага оид хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларни ўрганиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Соҳа бўйича ҳамкорликни кучайтириш мақсадида хорижий давлатларнинг нуфузли илмий муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.


2. Ҳамкорликда халқаро илмий-анжуманларни ташкил этиш.


3. Ўзаро тажриба алмашиш мақсадида узоқ ва қисқа муддатли стажировкаларни йўлга қўйиш.


2020 йил

IV чорагидан

бошлаб,

мунтазам


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


37.

Давлат буюртмалари ва хўжалик шартномалари асосида олиб бориладиган, ўрмон хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар ечимига қаратилган тадқиқотларни кенгайтириш.

1. Ўрмон соҳасидаги илмий муаммолар бўйича давлат буюртмалари портфелини шакллантириш ва турдош илмий муассасаларнинг йўналишларидан келиб чиқиб, уларнинг илмий салоҳиятини жалб этиш.


2. Ҳудудий ўрмон хўжаликларидаги долзарб муаммолар бўйича Фанлар академиясининг институтлари билан хўжалик шартномалари асосида тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.


мунтазам

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги


38.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси таркибидаги институтлар ва соҳага тааллуқли илмий муассасалар билан ҳамкорликда ўрмон хўжалиги соҳасининг устувор йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ишларини кучайтириш.

1. Фанлар академияси таркибидаги институтлар ва соҳага тааллуқли илмий муассасалар билан ҳамкорликда илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.


2. Илмий тадқиқот ишларини олиб боришда институтларнинг илмий салоҳиятидан кенг фойдаланиш.


3. Фанлар академияси тизимидаги илмий муассасаларнинг мавжуд лаборатория ва моддий-техника базасидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш.


доимий

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси.

39.

Турдош соҳалар олимлари билан ҳамкорликда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда босқичма-босқич амалга ошириш.


1. Ўрмончилик соҳасида долзарб муаммоларни ҳал этиш мақсадида илмий ечимини топиш зарур бўлган устувор йўналишларни белгилаш ва грант лойиҳалар базасини шакллантириш.


2. Шакллантирилган илмий лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.


2020 йил

октябрь


Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


3. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўрмончилик соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича мақсадли грантларни босқичма-босқич ажратиш.


2021-2023

йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги

инновация марказлари билан ҳамкорлик

40.

Соҳада инновацион фаолиятни ривожлантириш ва юқори технологик ишланмалардан фойдаланган ҳолда жаҳон стандартлари даражасида илмий маҳсулотлар (турли препаратлар, полимер маҳсулотлар ва бошқалар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


1. Дунё талаблари ва стандартлари даражасида мақсадли илмий-техник ва инновацион дастурлар асосида ишлаб чиқариш корхоналарида тадқиқот-синов ишларини олиб боришни йўлга қўйиш.


2. Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий ва хорижий илмий, олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятни ташкил этиш, технологиялар трансфери ва интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш тизимини йўлга қўйиш.


2020-2025

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси институтлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


41.

Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш, яхшилаш, яшил қопламалар барпо этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.


1. Оролбўйи ҳудудида экологик муаммоларни барқарорлаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш.


2. Оролбўйининг турли тупроққлим шароитларида яшил қопламалар барпо этиш, қум-туз бўронларига қарши инновацион технологияларни жорий этиш.


2020-2025

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси институтлари, Оролбўйи халқаро инновацион маркази, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Ботаника институти билан ҳамкорлик

42.

Ноёб турдаги ўрмон ва доривор ўсимликларнинг ҳолатини ўрганиш, маданийлаштириш, уруғлик ҳамда генетик банкларини яратиш ва хариталаш йўналишларида тадқиқотлар олиб бориш.

1. Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўрмон ва доривор ўсимликларнинг тури ва таркибини аниқлаш ва уларнинг тарқалиш ареалларини ўрганиш, хариталаш.


2. Ёввойи ҳолда ўсадиган ноёб доривор ўсимликлар биоэкологиясини ўрганиш ва уларни маданийлаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Ноёб турдаги ўрмон ва доривор ўсимликларнинг генбанкини яратиш бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш.


2021-2023

йиллар

давомида


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


43.

Истиқболли доривор ўсимликларни "in-vitro" усулида кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Истиқболли доривор ўсимликлар турларини жадал кўпайтириш бўйича илмий лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. "In-vitro" усулида кўпайтирилган истиқболли доривор ўсимликлардан маданий плантациялар барпо этиш.


2021-2023

йиллар

давомида


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


44.

Тошкент Ботаника боғига интродукция қилинган ноёб турдаги дарахт ва бута ассортиментларининг уруғчилик генофондини яратиш.

1. Ботаника боғида мавжуд ва интродукция қилинган ноёб турдаги манзарали, ўрмон дарахт-бута турларини уруғларини жамғариш, ниҳолларини етиштириш.


2. Мазкур турларнинг кўчатларини ўрмон хўжаликларида экиш, кўпайтириш, кўчатчилигини йўлга қўйиш ва доимий уруғчилик майдонларини ташкил этиш.


2020-2025

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти, Ботаника боғи, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Ўрмон хўжаликлари


Зоология институти билан ҳамкорлик

45.


Ўрмонзорларда биохилма-хилликни тиклашнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш, ёввойи ҳайвон ва қушларни турли вирусли касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш.


1. Ўрмонзорларда ёввойи ҳайвонлар ва қушларда учрайдиган, тарқалиш хавфи бўлган вирусли ҳамда бошқа патоген касалликларни аниқлаш ва олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш чоралари бўйича тадқиқотлар олиб бориш.


2. Тадқиқот натижаларини ўрмон ов хўжаликларига татбиқ этиш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


46.

Ўрмон ов хўжаликларида ов ҳайвон ва қушларини жадал кўпайтириш, парваришлаш, янги турларини интродукция қилиш бўйича ҳамкорликда амалий лойиҳаларни бажариш.

1. Ўрмон ов хўжаликларидаги ҳайвон ва қуш турлари ҳисобини юритишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш.


2. Ов ҳайвон ва қушларини жадал кўпайтириш, парваришлаш, янги турларни интродукция қилиш бўйича амалий лойиҳаларни бажариш.


2021-2023

йиллар


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти


Микробиология институти билан ҳамкорлик

47.

Ўрмонзорларда зараркунандалар ва касалликларга қарши биологик штаммлар яратиш ва фойдали энтомофаг турларини кўпайтириш.


Табиий ва маданий ҳолдаги ўрмонзорлар ҳамда плантацияларда тарқалган турли касаллик ва зараркунандаларга қарши атроф муҳитга безарар бўлган биологик препарат ва штамм турларини ишлаб чиқиш ҳамда ўрмон амалиётига жорий этиш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Микробиология институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


Биоорганика кимёси институти билан ҳамкорлик

48.

Истиқболли доривор ўсимликларнинг биокимёвий таркибини ўрганиш, етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш.

1. Фармацевтика саноати учун зарур бўлган доривор ўсимлик турларини аниқлаш, биокимёвий таркибини таҳлил қилиш, кўпайтириш технологияларини ишлаб чиқиш.


2. Ўсимликларнинг дориворлик хусусияти юқори бўлган фазаларида хом ашёсини тайёрлаш юзасидан илмий асосланган йўриқномаларни ишлаб чиқиш.


3. Тадқиқот ва таҳлиллар натижалари асосида фармацевтика саноати учун зарур бўлган доривор ўсимликлар хом ашёсини тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганика кимёси институти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


49.

Орол денгизининг қуриган тубида кучли шўрланган ва шўрхок тупроқларнинг агрокимёвий хусусиятларини яхшилаш учун полимер композициялар яратиш.


1. Орол денгизи қуриган тубининг тупроқ ҳосил қилувчи қатламини ўрганиш ва харитасини тайёрлаш.


2. Кучли шўрланган ва шўрхок тупроқларнинг агрокимёвий хусусиятларини яхшилаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, полимер композициялар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганика кимёси институти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик

50.

Аҳоли яшаш пунктлари атрофидаги турли заҳарли газ чиқиндиларига чидамли бўлган манзарали дарахт-бута турларини танлаш, кўчатларини жадал етиштириш, катта ёшдаги дарахтларнинг QR-cod маълумотлар базасини яратиш.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси таркибидаги илмий-тадқиқот институти олимлари билан биргаликда шаҳар ва туман марказлари, автомобиль йўллари атрофида дарахтзорлар барпо этиш, мос дарахт турларини танлаш ва интенсив етиштириш, катта ёшдаги дарахтларнинг электрон базаларини яратиш бўйича ҳамкорликда илмий ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш.


2020-2025

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари

институти" миллий тадқиқот университети билан ҳамкорлик

51.

Ўрмон фонди ерларининг ҳолатини ўрганиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, GIS дастурлари асосида ўрмон майдонлари хариталарини ишлаб чиқиш

1. Ўрмон фонди ер майдонларини тоифалар бўйича таҳлил қилиш орқали ўрмон билан қопланганлик даражасини хатловдан ўтказиш.


2. Ерларнинг ҳолатини ўрганиш, GIS дастурлари асосида ўрмон майдонлари хариталарини ишлаб чиқиш бўйича илмий ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти билан ҳамкорлик

52.

Тупроқ маълумотлари асосида янгидан ташкил этилаётган ўрмонзорлар ўсимликларининг мақбул ўсиш ва ривожланишини таъминловчи агротехнологияларни яратиш.


1. Янгидан ташкил қилинаётган ўрмонзорлар тупроқларини ўрганиш.


2. Барпо этилаётган ўрмонзорларда дарахтларнинг жадал ўсиб, ривожланишини таъминлайдиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


53.

Орол денгизининг қуриган тубидаги ботқоқлашган ерларда иҳота ўрмонларини барпо этиш учун зах қочиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш.

1. Орол денгизи қуриган тубида ҳосил бўлган кучли шўрланган ва ботқоқлашган ҳудудларда ўсимлик ўсиш имкониятларини ўрганиш.


2. Илмий лойиҳаларни амалга ошириш орқали бундай ҳудудларда яшил қопламалар ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


Ёнғоқ етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси билан ҳамкорлик

54.

Ёнғоқмевали ўрмон ўсимликларининг генетик ресурсларини ўрганиш, қурғоқчилик ва сувсизликка бардошли дурагай навларини яратиш, янги яратилган навларни "in-vitro" усулида жадал кўпайтириш ҳамда генетик ресурсларини ташкил этиш бўйича селекцион-генетик тадқиқотларни йўлга қуйиш.

1. Ўрмон фонди майдонларида тарқалган ёввойи ва маданий ҳолдаги ёнғоқмевали (писта, бодом, грек ёнғоғи, фундук, пекан ва бошқалар) ўсимликларнинг генетик ресурсларини ўрганиш, сақлаш ва биохилма-хиллигини кўпайтириш бўйича ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш.


2. Ёнғоқ мевали дарахтларнинг пайвандтаг кўчатларини "in-vitro" лабораториясида етиштириш;


3. Сувсизликка бардошли дурагай навларни яратиш, серҳосил навларнинг кўчатларини кўпайтириш ҳамда генетик ресурсларини ташкил этиш.


2020-2025

йиллар


Ёнғоқ етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги


V. МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

55.

Соҳага чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш орқали ўрмонларда экологияга зарарсиз, чиқиндилардан ҳоли ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш.


Қўшимча даромадларни ошириш учун маҳаллий ва чет эл инвесторлари ҳамда имтиёзли кредитларни жалб этиш орқали янги даромадли йўналишлар сонини ошириш, экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулот, товар ва хизматлар турларини ташкил этиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

май ойида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


56.

Ўрмон плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш учун карбон-кредитларини жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш.


1. Соҳага карбон-кредитларини жалб қилиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2. Карбон-кредитларини жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2020 йил

1 декабрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


57.

Ўрмон хўжаликларининг дориворчилик, овчилик, экотуризм йўналишларидаги қўшимча даромадларини ошириш.


1. Ўрмон фонди ерларида дориворчилик, овчилик, экотуризм йўналишларида олинаётган даромадларни 2030 йилгача камида 3 бараварга ошириш бўйича келгуси йилларга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

декабрь ойи


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


2. Ўрмон хўжалиги кесимида тасдиқланган дастурларда белгиланган кўрсаткичлар бажарилишини ой якуни билан мониторинг қилиш ҳамда ҳар чорак якунида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ҳайъат йиғилишида муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.


Ҳар чорак

якунида

58.

Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.


1. Фойдаланиш мумкин бўлган ўрмон фонди ерларини хатловдан ўтказиш ва унинг натижасига кўра ўрмон фонди ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш чора-тадбирларини амалга ошириш.


Ҳар йили

декабрь ойида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Ўрмон фонди ер участкаларидан самарали фойдаланишда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

февраль ойида

VI. МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

59.

Ўрмон хўжаликлари моддий-техника базасини такомиллаштириш, жумладан механизациялашганлик даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш, талаб этиладиган техникаларнинг турлари, русумлари кесимида эҳтиёжни ўрганиб чиқиш.


Ҳар йили

январь-март

ойлари


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


2. Ўрмон хўжалигининг машина-трактор паркини республика ва хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ўрмончилик техникалари билан бутлаш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

май ойида

60.

Ўрмон хўжаликлари ходимлари учун уларнинг асосий фаолиятига доир шарт-шароитларни яратиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


1. Ходимларни зарур махсус кийим, табель қурол-яроғи, алоқа ва ўрнатилган меъёрлар доирасида транспорт воситалари билан таъминлаш.


Ҳар йили

май ойида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


2. Ҳар йили бюджет маблағлари ҳисобидан камида 50 тадан ўрмончилар уйлари ва кузатув миноралари қуриш масалаларини 2030 йилгача бўлган даврда Инвестиция дастурларига киритиб бориш.


Ҳар йили

61.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг филиали, илмий марказлар ҳамда тажриба хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


1. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти лаборатория биносини қайта қуриш, институтда ва унинг филиали ҳамда 2 та илмий марказида 8 та илмий лаборатория ташкил этиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.


2. 4 та тажриба хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


2020-2021

йиллар


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 6 октябрдаги

ПҚ-4850-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги ПҚ-4227-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўрмон фонди ерлари ижарачиларига - аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун - 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда ҳақ тўлаш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги "Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4499-сон қарорининг 4-банди қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) мазкур қарорга асосан жорий этилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрмон хўжаликлари ва ўрмон фонди ерлари ижарачиларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон қарорининг 9-бандида:


а) биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 98-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги "д" кичик банди билан тўлдирилсин:

"д) мазкур қарорга асосан жорий этилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрмон хўжаликлари ва ўрмон фонди ерлари ижарачиларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси "суғориладиган ерларга" сўзларидан кейин ", ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ва сув билан таъминланмаган ерларига" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 12 октябрь, 40-сон, 445-модда





















































Время: 0.1882
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск