ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Почта алоқаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2020 й. 637-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2020 й.

N 637




ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ТОМОНИДАН ЙЎЛЛАНУВЧИ ХАТ-ХАБАРЛАРНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ, ЕТКАЗИЛГАНЛИГИНИ ТАСДИҚЛАШ,

МАЪЛУМОТЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ

ЯГОНА МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) томонидан юридик ва жисмоний шахслар номига йўлланувчи хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб бериш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими (кейинги ўринларда - Ягона миллий тизим) яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими бўйича умумий қоидалар;

ягона миллий тизим орқали почта жўнатмаларини юбориш тартиби;

ягона миллий тизим орқали почта жўнатмаларини етказиш тартиби;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш тартиби.


3. "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти Ягона миллий тизим оператори этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда Ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта жўнатмаларини етказиб бериш назорат муддатларини тасдиқласин;

доимий равишда почта жўнатмаларининг хавфсизлиги ва ёзишмалар сири таъминланган ҳолда кабул қилувчиларга белгиланган муддатларида етказиб берилишини назоратга олсин.


5. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда идоравий ахборот тизимларини Ягона миллий тизим билан интеграция қилиш орқали жисмоний ва юридик шахслар номига почта жўнатмаларини ушбу тизимдан фойдаланилган ҳолда юборишни жорий этсин;

ҳар йили келгуси йил учун харажатлар сметасини шакллантиришда почта жўнатмаларини Ягона миллий тизимдан фойдаланган ҳолда юбориш учун маблағлар назарда тутилишини таъминласин;

юридик ва жисмоний шахслар номига йўлланувчи ҳуқуқий жиҳатдан аҳамиятли бўлмаган хат-хабарларни етказиб бериш жараёнини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 октябрь
































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск