ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2020 й. 640-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2020 й.

N 640




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ТАРМОҚЛАРАРО ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, маблағларни шакллантириш, фойдаланиш ҳамда Жамғармани бошқариш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари:

бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш, жисмоний шахсларга тижорат банклари орқали миллий валютада ажратиладиган "яшил" истеъмол кредитларини, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган ҳамда ажратилаётган кредитларнинг асосий ставкадан ошган 5 фоизлик қисмини қоплаш учун уч йил муддатга компенсация ажратиш, шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашни молиялаштириш, шунингдек, энергия аудитини ўтказиш;

энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш йўналишида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш (бино ва иншоотларни қуришдан ташқари) ва семинарлар ўтказиш;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иссиқлик насослари, рекуператорлар, реактив қувватни тикловчи қурилмалар (конденсатор батареялари), реле ҳимояси учун микропроцессор блоклари, частотали ўзгартиргичлар ва бир текис ишга тушириш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш корхоналарининг устав жамғармалари (капиталлари) ҳамда корхоналарнинг лойиҳаларини шакллантиришда иштирок этиш;

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолиятини таъминлаш, унинг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорининг 6-бандида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш;

хўжалик юритувчи субъектларда энергия аудити ўтказиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

шаҳар транспортининг ёқилғи-энергетика самарадорлигини яхшилаш, шунингдек, энергия харажатларини камайтириш учун транспорт оқимларини ахборот ва имитацион моделлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича инновацион тадбирларни ўтказиш учун йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 октябрь

























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск