ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш Регламенти (ЎзР ВМ 09.10.2020 й. 641-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 октябрдаги

641-сон қарорига

2-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш

РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумига (кейинги ўринларда - Самарқанд форуми) тайёргарлик кўриш ва уни ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Самарқанд форуми ҳар икки йилда йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ёки Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таклифига асосан бошқа вақтларда ҳам ўтказилиши мумкин.


3. Самарқанд форуми, қоида тариқасида, Самарқанд шаҳрида ёки Ташкилий қўмита таклифига асосан бошқа шаҳарда ўтказилади.


4. Самарқанд форумининг ишчи органи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ҳисобланади.



2-БОБ. ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА


5. Самарқанд форумини юксак даражада ўтказишга қаратилган барча тайёргарлик ва ташкилий тадбирлар комплексини таъминловчи чора-тадбирларни тайёрлаш ва ўз вақтида амалга ошириш Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.


6. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Самарқанд форумини юқори савияда ўтказишга қаратилган барча тайёргарлик ва ташкилий тадбирлар комплексини таъминловчи чора-тадбирлар режасини ("йўл харитаси") тайёрлаш ва ўз вақтида амалга ошириш;

Самарқанд форуми иштирокчиларининг келиб-кетиши, визаларининг расмийлаштирилиши, транспорт билан таъминланиши ва уларга тиббий хизматлар кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминлаш, тадбирнинг ахборот ҳамкорлигини ташкиллаштирнш бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш;

тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникациялар билан таъминланишини, ободонлаштириш ва йўл-таъмирлаш ишларини олиб боришни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд (ёки бошқа) шаҳарларида зарур меҳмонхоналарнинг тайёр бўлиши ва банд (бронь) қилинишини таъминлаш;

Самарқанд форуми ўтказиладиган жойларда қатъий санитария-эпидемиологик назорат ўрнатиш чораларини кўриш;

чора-тадбирлар режасини ("йўл харитаси") ўз вақтида ва сифатли ижро этиш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Самарқанд форумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш.


7. Ташкилий қўмита таклифига асосан Самарқанд форумини ўтказиш билан ташкилий ишларга халқаро ташкилотлар, хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.



3-БОБ. САМАРҚАНД ФОРУМИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


8. Самарқанд форуми ўтказиладиган йилнинг июль ойида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Самарқанд (ёки бошқа) вилояти ҳокимлигининг таклифлари асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ташкилий чора-тадбирларни ва Самарқанд форумининг харажатлар сметасини назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланади.


9. Ташкилий қўмита Самарқанд форумини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга муносиб тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини ("йўл харитаси") тегишли йил февраль ойида ишлаб чиқиб, амалга ошириш тизимини жорий этади.


10. Самарқанд форумини ўтказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига қуйидаги вазифалар юкланади:


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - Марказнинг виза талабномаларига биноан келишилган рўйхатларга мувофиқ Самарқанд форумида иштирок этадиган хорижий мутахассислар учун белгиланган тартибда кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакилларининг онлайн форматдаги иштирокини таъминлаш;


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - Самарқанд форумида иштирок этиши учун Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи делегация ва делегатларнинг божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ўтишини таъминлаш;


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия - Ўзбекистон Республикасида делегация ва делегатларнинг хавфсизлиги ҳамда Тошкент ва Самарқанд (ёки бошқа) шаҳарларида тадбирлар ўтказиладиган жойларда хавфсизликни таъминлаш;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - Самарқанд форумини ўтказиш даврида тадбирлар ўтказилиши ва меҳмонлар яшаши керак бўлган жойларда самарали санитария-эпидемиологик назорат ўрнатиш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Тошкент Халқаро Вестминстер Университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллари институти - Самарқанд форуми ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнига юқори курс талабалари, магистрант ва докторантларни волонтёрлар сифатида жалб қилинишини таъминлаш;


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан биргаликда - Самарқанд форумининг очилиш тадбирида, танаффус ва тушлик вақтида миллий фон (жонли), тадбир иштирокчилари учун Ҳукумат номидан ташкил этиладиган расмий қабулда концерт дастури ва мультимедиа тақдимотини ташкил этищда юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган ёш санъаткорларни ўрнатилган тартибда шартнома асосида кенг жалб этишни таъминлаш;

Марказ - Самарқанд форумига бағишланган www.asianforum.uz сайтининг доимий фаолиятини таъминлаш;


Тошкент шаҳар ва Самарқанд (ёки бошқа) вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси - Самарқанд форуми қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жой ажратиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги - Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти, Самарқанд халқаро аэропорти, Тошкент ва Самарқанд темир йўл вокзалларини ва улардаги VIP-залларни делегацияларни кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш;


Самарқанд (ёки бошқа) вилояти ҳокимлиги - Самарқанд (ёки бошқа) шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, Самарқанд форуми ўтказиладиган бино ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлаш;


"Ўзбеккино" миллий агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси - Самарқанд форумини тарғиб қиладиган қисқа метражли ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқиш ва уларнинг намойиш этилишини ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия ва "Ҳунарманд" уюшмасига Самарқанд форумини хорижий иштирокчилари учун эсдалик совғалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ташкилий қўмитага киритиш тавсия этилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Самарқанд форуми ўтказиладиган йилнинг июль ойида ушбу тадбирларнинг мақсад ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш медиа-режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага тақдим қилиш тавсия этилади.

Тасдиқланган медиа-режа асосида Самарқанд форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш таъминланади.


12. Самарқанд форуми формати ялпи, шўъба мажлислар, турли тадбирлар (семинар, "давра суҳбати", маҳорат дарслари, тақдимотлар ва бошқа) шаклида ўтказилади. Самарқанд форуми, қоида тариқасида, икки кун давомида ташкиллаштирилади.

Самарқанд форуми видеоконференцалоқа шаклида ҳам ўтказилиши мумкин. Самарқанд форуми иштирокчилари учун маданий дастурлар ҳам ташкиллаштирилиши мумкин.


13. Самарқанд форуми ўзбек, инглиз ва рус тилларида иш олиб боради. Ташкилий қўмита таклифига асосан тадбир бошқа тилларда ҳам олиб борилиши мумкин.


14. Самарқанд форуми дастури Илмий жамоатчилик кенгаши аъзолари ва Ташкилий қўмита таклифлари асосида шакллантирилади ва тадбир бошланишидан камида бир ой олдин тасдиқланади.

Ялпи йиғилишлар регламенти:

Маърузалар - 20 дақиқа. Чиқишлар - 10 дақиқа.

Шўъба йиғилишлар регламенти:

Маърузалар - 15 дақиқа. Чиқишлар - 7 дақиқа.


15. Самарқанд форушши ахборот билан таъминлаш қуйидага йўналипшарни ўз ичига олади:

ахборотни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, жонли эфирга узатиш;

маълумотларни www.asianforum.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш;

матбуот анжуманлари ўтказиш.

Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Матбуот маркази тузилади, унинг фаолиятида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирок этади.


16. Самарқанд форуми якунлари бўйича иштирокчилар томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва рўёбга чиқариш бўйича тавсиявий хусусиятга эга бўлган декларация, резолюция ёки бошқа ҳужжат қабул қилинади.

Самарқанд форумининг якуний ҳужжатлари БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, парламентлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга юборилади, шунингдек, ташкилотчиларнинг веб-сайтларида ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.



4-БОБ. САМАРҚАНД ФОРУМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

ВА УНДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАКЛЛАРИ


17. Самарқанд форумида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таркибий тузилмалари (органлари ва қўмиталари), инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, парламентлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, халқаро ва маҳаллий экспертлар, олимлар, соҳа мутахассислари, журналистлар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этиш учун таклиф қилинади.


18. Иштирокчилар Самарқанд форумининг ялпи ва шўъба мажлислари, тадбирлари (семинар, давра суҳбати, "маҳорат дарслари", тақдимотлар ва бошқа) ва маданий дастурларида қатнашиши мумкин.


19. Самарқанд форумида иштирок этиш, маъруза билан чиқиш қилиш, "маҳорат дарслари" ўтиш, мунозараларда қатнашиш ёки тингловчи сифатида қатнашиш ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.


20. Самарқанд форумида иштирок этиш шартлари қуйидагилардан иборат:

иштирокчиларнинг олдиндан электрон рўйхатдан ўтиши ёки иштирокини бошқача тарзда тасдиқлаш;

дастлабки экспертизадан ўтказиш учун маърузалар матнлари ёки бошқа материалларни тақдим этиш;

Самарқанд форумига шахсан ташриф буюриш (агарда видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмаётган бўлса).


21. Ташкилий қўмита таклифига асосан Самарқанд форумида иштирок этганлигини тасдиқловчи сертификат берилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Самарқанд форумининг дастури у бошланишидан камида бир ой олдин Ташкилий қўмита томонидан берилган таклифларга асосан шакллантирилади ва иштирокчиларга юборилади.


23. Самарқанд форумини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар маблағлари ёки ҳомийлик ҳайриялари, ташкилотчиларнинг маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда иштирокчиларга Форум доирасида мамлакат ичидаги ички транспорт ва овқатланиш, айрим хорижий иштирокчилар учун транспорт ва меҳмонхона билан боғлиқ харажатларни қоплайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 октябрь











































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск