ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2018 й. ПҚ-3909-сон "Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2018 й.

N ПҚ-3909



ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИ БОЛАЛАРИ УЧУН

РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИГА ЭГА БЎЛГАН

ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎП

ТАРМОҚЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Оролбўйи минтақаси болаларининг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш, болалар ногиронлигининг олдини олиш ишларини кучайтириш ҳамда имкониятлари чекланган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳани (кейинги ўринларда - лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш;

ташкил этилаётган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган муассаса деб юритилади) фаолиятининг асосий йўналиши этиб жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли бузилишлар бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишида, уларнинг когнитив имкониятларига мувофиқ, реабилитация қилиш ва соғлиғини яхшилашда мақсадли комплекс-йўналтирилган ёрдам кўрсатишни белгилаш;

давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотининг Васийлик кенгашини (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши деб юритилади) иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Ихтисослаштирилган ташкилотга кўмаклашиш Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

моддий-техник базани мустаҳкамлаш, имкониятлари чекланган болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш ва амалга ошириш;

ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун техник кўмак (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларини жалб этиш;

тарбияланувчилар учун турли маданий ва хайрия тадбирлари (концертлар, республиканинг маданий-тарихий жойларига саёҳатлар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъат соҳасининг таниқли намояндалари билан учрашувлар ва ҳ.к.), танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этиш;

ихтисослаштирилган ташкилотнинг маблағларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш;

ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятининг сифати ва самарадорлигини ошириш, шу жумладан, ходимлар учун шарт-шароитларни яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, малака оширишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

таълим ва реабилитациянинг ихтисослаштирилган ташкилот тарбияланувчилари контингентининг интеллектуал ривожланишида ижобий динамикани рағбатлантиришга имкон берувчи замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш.

3. Мактабгача таълим вазирлиги:

бир ой муддатда ихтисослаштирилган муассасанинг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;

ихтисослаштирилган ташкилотнинг тегишли билим ва тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Нукус шаҳридаги "Нур" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида объект қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкаси ажратилишини таъминласин.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки:

120 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган муассасанинг бинолари ва иншоотлари комплексини (кейинги ўринларда - объект деб юритилади) қуриш ва жиҳозлаш ҳомийларнинг беғараз ёрдами маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Қурилишни якунлаш ва объектни 2018 йил 1 декабрда фойдаланишга топшириш назарда тутилмоқда.


6. Объект қурилиши доирасида:

буюртмачи - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;

бош лойиҳа ташкилоти - "SDS Proekt" масъулияти чекланган жамият;

бош пудрат ташкилоти этиб - "Yuksak parvoz qurilish" масъулияти чекланган жамияти белгилансин.

Бош лойиҳа ва пудрат ташкилотларига истисно тариқасида қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

объектни қуриш доирасида цементнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун мўлжалланган ҳажмлар ҳисобига қатъий белгиланган нарх бўйича ажратилишини назарда тутсин;

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда объектни тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш материаллари (металл прокати, арматура, швеллер, угольник, ғишт, муайян шаклли тўшама ва бошқалар) билан зарур ҳажмларда ўз вақтида таъминлаш чораларини кўрсин.


8. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси лойиҳа доирасида тегишлилиги бўйича муҳандислик коммуникация тармоқларини кўчириш ва улашни ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, олиб борувчи йўллар қурилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан таъминласин.


9. Бош пудрат ташкилоти ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиб-таомилларидан, шунингдек, объектни қуриш ва жиҳозлаш учун фойдаланиладиган белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган ускуна, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, асбоблар ва махсус транспорт воситалари 2019 йил 1 февралгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

объект бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ва лойиҳа ташкилоти томонидан зарур муаллифлик назорати ўрнатилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда объект бўйича қурилиш-монтаж ва махсус ишларни бажаришга зарур рухсатномаларнинг ўз вақтида берилишини таъминласин.


11. Қуйидагилар ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан ва хўжалик фаолиятини амалга оширишдан тушадиган пул маблағлари;

хайрия маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадли бадаллари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2018 йилда ижтимоий соҳа учун назарда тутилган маблағлар доирасида, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ихтисослаштирилган ташкилотни таъминлаб туриш учун зарур бюджет маблағларининг ажратилишини назарда тутсин.

13. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ объектни қуриш ва жиҳозлаш доирасида олиб келинадиган транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни уларни республика аэропортлари ва темир йўл станцияларида бўлган бутун даври мобайнида юкларга ишлов бериш ва сақлаш учун тўлов ундирилмаган ҳолда юклаш-тушириш ишларининг олиб борилишини ва омборларга жойлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг буюртмалари бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 августдаги

ПҚ-3909-сон қарорига

ИЛОВА



Реабилитация марказига эга бўлган давлат

ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача

таълим ташкилоти Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

А.А. Абухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси


А.В. Шин

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири


А.Қ. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


К.Р. Сариев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси


К.Г. Тен

-

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Бош бошқармаси бошлиғи


Ш.Ш. Мирзиёева

-

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


Ш.О. Нурматова

-

Қурбонов номидаги республика болалар руҳий-асаб шифохонаси бош врачи


Д.И. Ахмедова

-

Республика ихтисослашган илмий-амалий педиатрия тиббиёт маркази директори


Грауман Саша

-

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси бошлиғи (келишув бўйича)


Д.А. Нуркельдиева

-

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогика факультетининг махсус таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси, п.ф.н., доцент


М.Ю. Аюпова

-

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогика факультетининг коррекцион педагогика кафедраси ўқитувчиси, п.ф.н., профессор


             

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклансин шахслар унинг таркибига киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 август
















































Время: 0.1542
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск