ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий-тадқиқот фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2020 й. Ф-5598-сон "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

08.10.2020 й.

N Ф-5598




ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИНГ

МЕРОСИНИ ЯНАДА ЧУҚУР ЎРГАНИШ

ВА УЛАР ХОТИРАСИНИ АБАДИЙЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган даврда ушбу йўналишда муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди. Юртимизда 2001 йилдан буён ҳар йили 31 август - "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни" сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошида унинг бўлимлари ташкил этилди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Исҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимиз хотирасига бағишланган муҳташам ҳайкаллар, музейлар бунёд этилди, ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Сиёсий қатағон йилларида ноҳақ қурбон бўлган юртдошларимизнинг номларини аниқлаш, уларнинг қолдирган меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари, бадиий ва ҳужжатли асарлар яратилмоқда.

Дунёда глобал хавф-хатарлар кучайиб бораётган ҳамда миллий ўзликни англаш ва ҳақиқий тарихимизни тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётган бугунги даврда мустабид тузум томонидан шафқатсиз қатағон қилинган давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндаларининг, оддий касб эгаси бўлган минглаб юртдошларимизнинг номлари ва хотираларини абадийлаштириш, уларнинг жасорати ва матонати мисолида ёш авлодимизни Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Бу борадаги тарихий маълумотларни холис ва ҳаққоний ўрганиш мамлакатимиз мустақиллиги қандай оғир ва машаққатли курашлар билан қўлга киритилганини, бугунги эркин, озод ва обод ҳаётимизни асраб-авайлаб, қадрлаб яшаш кераклигини янада чуқур англашга хизмат қилади.

Кўпмиллатли халқимизнинг фидойи фарзандлари, маърифатпарвар аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳақиқатни тўла юзага чиқариш, уларга нисбатан тарихий адолатни тиклаш, бу борадаги ишларнинг кўлами ва самарасини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини кўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бадиий академия ҳамда кенг жамоатчиликнинг қатағон қурбонлари меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.


2. Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) ташкил этилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда малакали олимлар ва мутахассислардан иборат тегишли гуруҳларни тузиш;

қатағон қурбонларини вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида номма-ном аниқлаш, уларнинг ҳаёти ва фаолияти, тарихий хизматлари ҳақидаги маълумотларни, архив ва музейларда сақланаётган ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш бўйича ушбу гуруҳларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш;

қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг авлодлари ва яқинлари, ўша давр воқеаларини чуқур биладиган кишиларнинг хотираларини ёзиб олиш, оилавий архив ва кутубхоналарда сақланаётган тарихий материалларни, ноёб суратларни тўплаш ишларини мувофиқлаштириш;

аниқланган қатағон қурбонларининг номларини Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасида барпо этиладиган рамзий китоб саҳифаларига киритиш;

шаҳид бўлган юртдошларимиз хотирасини келгуси авлодларга безавол етказиш мақсадида кўп жилдлик "Қатағон қурбонлари" китоби нашрга тайёрланиши ва чоп этилишини таъминлаш;

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда унинг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошидаги бўлимларининг фондлари ва экспозицияларини янги топилган маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб борилишини ташкиллаштириш;

хориждаги турли архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда тегишли мутахассислар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, илмий экспедициялар ташкил этиш;

ўрганишлар жараёнида аниқланган, муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонларини оқлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиб бориш;

қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини илмий тадқиқ этиш, улар ҳақида илмий-тарихий китоблар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш ишларини мувофиқлаштириш;

қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида улар туғилиб вояга етган ва истиқомат қилган маҳаллалар ва умумтаълим мактабларида хотира бурчакларини ташкил этиш;

"Инсон - азиз, хотира - муқаддас" деган ғоя асосида барча туман, шаҳар ва маҳаллаларда аҳоли, айниқса, ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг кўрсатган жасорати ва ибратли фаолиятларини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш.


4. Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ишчи гуруҳга қатағон қурбонлари номларини аниқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, экспертларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакилларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасида қатағон қурбонларининг номлари қайд этиладиган рамзий китобни яратиш, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошидаги бўлимларининг, шунингдек "Шаҳидлар хотираси" жамоат фондининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фонднинг ҳомийлар гуруҳи таркибини янгилаш ва улар томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

Бунда, жумладан, хориждаги турли архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда тегишли мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш, чет элдаги мавжуд манбаларни излаб топиш ва ўрганиш, шунингдек қатағон қурбонлари ҳақида янги бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш, хотира китоблари ва фотоальбомларни нашр этиш, ташкилий ишларни молиялаштириш масалалари кўзда тутилсин.


7. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу фармойиш ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни кенг ёритиш, мавзуга оид телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни эфирга узатиш ҳамда матбуот нашрлари ва Интернет саҳифаларида мақолалар эълон қилиш тавсия этилсин.


8. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Р.С. Қосимов ва А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 8 октябрдаги

Ф-5598-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш,

улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш

ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг

ТАРКИБИ

        

1. Р. Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Б. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Спичрайтери


4. А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари


5. К. Камилов

-

Олий суд раиси


6. Б. Қурбонов

-

мудофаа вазири


7. П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


8. Т. Ишметов

-

молия вазири


9. О. Назарбеков

-

маданият вазири


10. И. Мажидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


11. Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири


12. Р. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири


13. Б. Зокиров

-

қурилиш вазири


14. Р. Абдуллаханов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари


15. Ф. Арзиев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


16. А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


17. Б. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


18. У. Юсупов

-

"Ўзархив" агентлиги директори


19. С. Турдиев

-

"Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси


20. С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


21. С. Ҳакимов

-

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси


22. М. Хожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


23. А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


24. Ф. Абдухолиқов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


25. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


26. А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


27. Б. Ҳасанов

-

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори


28. А. Зиёев

-

Фанлар академияси Тарих институти директори


29. Ж. Исмаилова

-

Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


30. Р. Калонов

-

Тошкент шаҳар Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси


31. У. Тешабоева

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори


32. Б. Онорбоев

-

Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири, ишчи гуруҳ котиби


          

Изоҳ:

Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади;

Ишчи гуруҳ ишида иштирок этиш учун соҳа йўналишидаги бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 8 октябрдаги

Ф-5598-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш

ва хотирасини абадийлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъул ижрочилар

I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Республика ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилишини ўтказиш ва иш режасини тасдиқлаш


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь


-

Республика ишчи гуруҳи


2.

Қатағон қурбонларини номма-ном аниқлаш мақсадида мамлакатимиз ҳудудларида малакали олимлар ва мутахассислардан иборат тегишли гуруҳларни тузиш ва уларнинг самарали фаолияти учун ҳудудлардаги олий ўқув юртлари базасида зарур шарт-шароитлар яратиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь


-

Республика ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


3.

Олимлар ва мутахассислардан иборат тегишли гуруҳлар фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома ва намунавий иш режаларини ишлаб чиқиш


Республика ишчи

гуруҳининг

қарори


2020 йил

октябрь


-

Республика ишчи гуруҳи, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


4.

Илмий-ишчи гуруҳлар фаолиятига кўмаклашиш бўйича туман ва шаҳарларда давлат ва жамоат ташкилотлари, Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан фаолларни бириктириш


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов)


5.

Қатағон қурбонларининг номларини аниқлаш борасида изланишлар кўламини кенгайтириш мақсадида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасаларидаги музейларнинг илмий ходимлари учун вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имкониятини яратиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь

ойидан

бошлаб

доимий

равишда


-

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд (К.Камилов), Мудофаа вазирлиги (Б.Қурбонов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

"Инсон - азиз, хотира - муқаддас" деган ғоя асосида барча туман ва шаҳарлар, маҳаллаларда аҳоли, айниқса, ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг кўрсатган жасорати ва ибратли фаолиятларини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича ташвиқот гуруҳларини тузиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь-

ноябрь


-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Хожиматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), ҳудудий Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари


7.

Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида жасорат кўрсатган қатағон қурбонларининг авлодлари бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

Маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, "Маҳалла" фонди ва "Нуроний" жамғармаси маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" фонди (Д.Усманов), "Нуроний" жамғармаси (С.Турдиев)


8.

Ишчи гуруҳларнинг тавсиялари асосида, қатағонга учраган юртдошларимиз туғилиб вояга етган ва истиқомат қилган ҳудудлардаги маҳаллаларда ва умумтаълим мактабларида хотира бурчакларини ташкил этиш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

"Маҳалла" фонди, Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Республика ишчи гуруҳи, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


9.

"Қатағон қурбонлари" хотира китоблари асосида қатағон қурбонларининг номларини Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасида барпо этиладиган рамзий китоб саҳифаларига киритиш


Ҳукумат қарори

лойиҳаси


2022-2023

йиллар

мобайнида


Давлат бюджети маблағлари


Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди (Б.Ҳасанов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев)


10.

Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

-

Республика ишчи гуруҳи, Олий суд (К.Камилов), мутасадди вазирлик ва идоралар


II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

11.

Шаҳид бўлган юртдошларимиз номини абадийлаштириш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида ҳудудлар кесимида улар ҳақидаги кўп жилдлик "Қатағон қурбонлари" хотира китобларини нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш


Илмий-тадқиқот

ишлари


2021-2022

йиллар

мобайнида


Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди маблағлари


Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди (Б.Ҳасанов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Номлари аниқланган қатағон қурбонларининг ҳар бири ҳақида китоблар, рисолалар тайёрлаш ва нашр этиш


Илмий-тадқиқот

ишлари


2021 йилдан

бошлаб

мунтазам

равишда


Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (И.Мажидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Чор Россияси мустамлакаси ва мустабид тузум даврида мамлакатимиз озодлиги учун курашган ва қатағонга учраган ота-боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш

Чора-тадбирлар режаси

Доимий

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (И.Мажидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Фанлар академияси (Б.Йўлдошев), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), мутасадди вазирлик ва идоралар


14.

Мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган ота-боболаримиз ҳақида илмий-тарихий китоблар ва фотоальбомлар тайёрлаш


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Фанлар академияси (Б.Йўлдошев), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), мутасадди вазирлик

ва идоралар


15.

Қатағонга учраган шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти, мамлакатимизда содир бўлган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муайян тарихий воқеаларга оид илмий лойиҳаларни илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида шакллантириш ва илмий лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш


Фундаментал

тадқиқотлар


Доимий

Илмий-тадқиқот давлат дастурлари учун ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Фанлар академияси (Б.Йўлдошев), мутасадди вазирлик ва идоралар


16.

Қатағонга учраган давлат, жамоат арбоблари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат намояндаларининг асарларини тайёрлаш ва чоп этиш


Фундаментал

тадқиқотлар


Доимий

Илмий-тадқиқот давлат дастурлари учун ажратилган

маблағлар

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Фанлар академияси (Б.Йўлдошев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (У.Тешабоева), мутасадди вазирлик ва идоралар


17.

Қатағон қурбонлари бўлган аждодларимизнинг ҳар бири бўйича мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Фанлар академиясининг Тарих институти (А.Зиё), Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Ш.Ёвқочев)


18.

Қатағон қурбони бўлган жадидларни республика олий таълим муассасаларига бириктириш орқали уларнинг илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш тизимини яратиш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), мутасадди вазирлик ва идоралар


19.

Мустабид тузум даврида қатағон қурбони бўлган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти, ўша пайтларда мамлакатимизда ҳукм сурган мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муайян тарихий воқеалар ҳақида бадиий ва публицистик асарлар, кинофильмлар тайёрлаш ишларини ташкил этиш, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, режиссёрлар ўртасида ушбу мавзуга доир энг яхши асарлар танловини ўтказиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

Давлат бюджети маблағлари, ижрочиларнинг маблағлари

Республика ишчи гуруҳи, Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), Журналистлар ижодий уюшмаси (С.Ҳакимов), "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (Ф.Абдуҳолиқов), мутасадди вазирлик ва идоралар


III. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

20.

"Инсон - азиз, хотира - муқаддас" деган ғоя асосида барча туман ва шаҳарлар, маҳаллаларда аҳоли, айниқса, ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг жасорати ва ибратли фаолиятларини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Хожиматов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Дин ишлари бўйича қўмита (А.Аҳмедов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари


21.

Мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган ота-боболаримиз ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбеккино" миллий агентлиги (Ф.Абдухолиқов), Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), мутасадди вазирлик ва идоралар


22.

Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни, ишчи гуруҳлар фаолиятини кенг ёритиш, шунингдек мавзуга оид туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаб эфирга узатиш, матбуот нашрлари ва Интернет саҳифаларида мақолалар эълон қилиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), оммавий ахборот воситалари


23.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда унинг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошидаги бўлимлари базасида ўқувчи-талабалар учун мустақиллик ва адолат тантанаси йўлида курашган фидойи ота-боболаримизнинг жасорати ва ибратли фаолиятлари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов)


IV. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДАГИ ВАКОЛАТЛИ МУАССАСАЛАР БИЛАН

ҲАМКОРЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

24.

Хорижий давлатлардаги турли архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда тегишли мутахассислар билан алоқалар ўрнатиш


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил

октябрь

ойидан

бошлаб

режа

асосида


-

Ташқи ишлар вазирлиги (Ф.Арзиев), Республика ишчи гуруҳи, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов)


25.

Қатағон қурбони бўлган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолиятига оид чет эллардаги мавжуд манбаларни излаб топиш ва ўрганиш мақсадида илмий экспедицияларни ташкил этиш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий


Давлат бюджети маблағлари

Республика ишчи гуруҳи, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов)


26.

Қатағон қурбони бўлган ватандошларимизнинг номларини тиклаш мақсадида хорижий давлатлардаги илмий-тадқиқот муассасалари, архивлар ва турдош музейлар билан ҳамкорликда халқаро грантларни жалб этган ҳолда илмий лойиҳаларни амалга ошириш


Ўзаро ҳамкорлик келишувлари


Доимий


Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Инвестициялар ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф.Арзиев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), мутасадди вазирлик ва идоралар


27.

Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича халқаро конференциялар ва давра суҳбатларини ўтказиш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Алоҳида

режа

асосида


Ижрочиларнинг маблағлари


Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Фанлар академияси (Б.Йўлдошев), мутасадди вазирлик ва идоралар


V. ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ҲАМДА

ҲУДУДЛАРДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТУЗИЛМАЛАРИДАГИ

МУЗЕЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

28.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмаларидаги музейларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ходимлари учун алоҳида хизмат биносини қуриш;

- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмаларидаги музейларда қўшимча илмий ва мутахассис ходимлар штат бирликлари жорий этилишини белгилаган ҳолда намунавий тузилмаларни тасдиқлаш;

- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмаларидаги музейлар раҳбарлари ва илмий ходимларининг ойлик иш ҳақларини ошириш;

- "Шаҳидлар хотираси" жамоат фондининг ҳомийлар гуруҳи таркибини янгилаш ва улар томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб этиш.


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2020 йил

ноябрь


давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлар маблағлари


Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Инвестициялар ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар


29.

Қатағон қурбонлари, шу жумладан, мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг жасоратлари ва ибратли фаолияти билан таништириш мақсадида маҳаллалардаги ўқувчи ёшлар учун "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмаларидаги музейларга саёҳатлар уюштириш.

Бунда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган оила фарзандлари учун саёҳатлар давомида имтиёзлар белгилаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

-

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов)


30.

Мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримиз, қатағон қурбонларининг кўрсатган жасоратларини ва ибратли фаолиятларини кенг тарғиб этиш мақсадида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда унинг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошидаги бўлимларига туристларнинг ташрифларини ташкил этиш ва уларни сайёҳлик йўналишларига киритиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)


31.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда унинг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошидаги бўлимларининг фондлари ва экспозицияларини янги топилган маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


32.

Қатағон қурбонлари, шу жумладан, мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг жасоратлари ва ибратли фаолиятлари тўғрисида маълумот берувчи алоҳида расмий интернет сайтини яратиш


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

январь

Давлат бюджети маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Б.Ҳасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), мутасадди вазирлик ва идоралар


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 октябрь






















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск