Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Устави (ЎзР ВМ 04.02.1992 й. 44-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 4 февралдаги

44-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон ҳаво

йўллари” миллий авиакомпаниясининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (бундан кейин матнда Авиакомпания деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан фуқаро ҳаво транспорти мақсадларида фойдаланувчи, шунингдек, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг асосий юк ташувчиси ҳисобланади. Авиакомпания самолётларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи акс этган.


2. Авиакомпания Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан Ўзбекистон фуқаро авиация бошқармаси негизида тузилган ва унинг вориси ҳисобланади.


3. Авиакомпания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга, шунингдек, Давлатлараро авиация қўмитасининг норматив актларига, улар Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган даражада, амал қилади.


4. Авиакомпания юридик шахс бўлиб ҳисобланади, эмблемага, бурчакли тамға, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс этган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.


5. Авиакомпания хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи молиявий таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш принципларида ишлайди. Авиакомпания асосий ва оборот маблағларига, мустақил ва йиғма балансга, Ўзбекистон Республикаси ва чет эллардаги банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга эга бўлади.


6. Авиакомпания бирлашма мақомига эга бўлиб, ҳуқуқий шахс ҳуқуқларига эга бўлган тузилма бирликларидан ва авиатузатиш корхонасидан иборатдир.


7. Авиакомпания Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлиб, манзилгоҳи қуйидагичадир: 700061, Тошкент шаҳри, Пролетар кўчаси, 41.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Авиакомпаниянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш;

республика, давлатлараро ва халқаро авиайўлларда авиаташувларга, шу билан боғлиқ хизматларга, халқ хўжалигида авиациядан фойдаланиб ишлашга ва фуқаро авиацияси соҳасидаги фаолиятнинг бошқа турларига бўлган эҳтиёжни қондириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилма бирликлари, ажралиб чиққан корхоналар томонидан авиация ишларини бажаришда ва ҳаво кемаларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш устидан назорати ўрнатиш;

Авиакомпания фаолиятига ғайриқонуний аралашишнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан ҳамжиҳатликда амалга ошириш;


III. АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Ишлаб чиқариш:

илмий-техникавий ишланмаларни, илғор тажрибани, халқаро фуқаро авиацияси ташкилотларининг андазалари ва тавсияларини амалий фаолиятга жалб қилиш;

парвозларнинг ҳавфсизлигини ва доимийлигини таъминлаш, ҳаво кемаларини, ердаги техникани, аэродромларни, навигация, алоқа ва қўндириш воситаларини учишда ва техникавий эксплуатация қилишни ташкил этиш;

республика, республикалараро ва халқаро йўлларда парвозларни метеорологик таъминлаш органлари билан ҳамкорлик, парвозларни метеорологик таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш;

парвозларни алоқа, радионавигация ва ёритиш-техника воситалари билан таъминлаш, уларнинг ишини назорат қилишни амалга ошириш, зарур радиолокация, радионавигация, алоқа воситаларини ва бошқа техника воситаларини жорий қилиш. Парвозларни радионавигация ахбороти билан, шу жумладан, хорижда чиқадиган ахборот билан таъминлаш; шартнома шартлари асосида ва уларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғида хорижий ҳаво кемаларининг учишини таъминлаш;

белгиланган жавобгарлик доирасида ҳаво йўллари ҳаракатини бошқаришни таъминлаш. Ҳаво йўллари ҳаракатини бошқаришда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ердаги техника воситаларидан юксак самарали фойдаланиш ва авиация техникасига тижорат асосида хизмат кўрсатиш;

учувчилар, инженер-техник ходимлар ва бошқа мутахассисларнинг профессионал тайёргарлиги юқори даражада бўлишини таъминлаш;

ўз ҳаво кемаларига, шартнома шартлари асосларида ва унга мувофиқ, бошқа ҳуқуқий шахсларга тегишли ҳаво кемаларига, шунингдек, хорижий авиакорхоналарнинг ҳаво кемаларига юқори сифатли техник ва бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш;

авиаташувларни статистик ҳисобга олишни амалга ошириш, ишлаб чиқариш-молиявий фаолиятни иқтисодий таҳлил қилиш, парвозларнинг сони ва янги ҳаво йўлларини, шу жумладан, халқаро ҳаво йўлларини очиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш, ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий ташкилотларнинг талабномаларига кўра рейсдан ташқари парвозларни ва хорижий авиакомпанияларнинг рейсдан ташқари учган самолётларига техник хизмат кўрсатишни таъминлаш;

корхоналар ва тузилма бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти, моддий ресурслар фондларини ишлатиш, эҳтиёт қисмлар, материаллар, хом ашё, ёқилғи ва электр энергиясининг тўғри сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

Авиакомпаниянинг чет эллардаги ваколатхоналарида ва аралаш фирмаларида, қўшма корхоналар дирекцияларида ишлаш учун кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, шунингдек, уларни Авиакомпания ваколатига кирувчи масалалар бўйича тайёрлаш;

шартнома шартлари асосида ва уларга мувофиқ қўшимча халқаро бартер рейсларини бажаришни режалаштиришни ва ташкил этишни амалга ошириш.


10. Тижорат ва ҳуқуқий:

самолёт-мотор паркидан, аэропортлардан, ердаги техникадан, бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланиш;

авиаташувлар, хизматлар билан боғлиқ, бошқа авиация фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, тижорат, валюта-молия ва реклама ишини ташкил этиш ҳамда бунинг учун зарур бўлган экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш;

янги авиация техникаси сотиб олиш (ижарага олиш), ердаги инфратузилмаларни янгилаш, аэропортлар қуриш бўйича кўпроқ сармоя кетадиган лойиҳаларни молиявий таъминлаш учун инвестиция фондини тузиш;

Авиакомпаниянинг чет эллардаги ваколатхоналари фаолиятини уларнинг тижорат ишининг валюта самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этиш ва бошқариш;

Ўзбекистон Республикасининг аэропортларида ўз ҳаво кемаларига, шартномалар ва битимлар шартлари асосида ва уларга мувофиқ, бошқа юридик шахсларнинг ҳаво кемаларига, шунингдек, хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига юқори самарали тижорат асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча турларини ривожлантириш ва авиация хизматлари экспортини кенгайтириш;

ўз ҳуқуқи доирасида Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ташқарисида ҳам корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамиятлар ва бошқа шахслар билан битишувлар ва бошқа ҳуқуқий, шу жумладан, кредит ва вексел ҳужжатларини имзолаш, улар олдида, судларда, ҳакамлик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;

Авиакомпания ўз ҳуқуқи доирасига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари билан бевосита алоқаларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда зарур бўлимлар, филиаллар, ваколатхоналар, агентликлар очиш;

фаолияти Авиакомпаниянинг вазифаларига мувофиқ келувчи халқаро авиация ташкилотлари ишида қатнашиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан, хорижий шахслар билан тижорат, валюта-молия, техникавий битимлар ва бошқа битимлар тузиш:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари нормаларига риоя қилишни ва уларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш, ҳаво йўллари тўғрисида, ҳукуматлараро битимларни, шунингдек, фуқаро авиацияси масалалари бўйича халқаро конвенцияларнинг Авиакомпанияга тегишли қисмини бажаришни таъминлаш;

хорижий авиакомпаниялар, ҳам чет элдаги, ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатчилар фирмалари ва бошқа ташкилотлари билан тижорат ҳамкорлигини кенгайтириш, зарур алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш, расмий тадбирлар ўтказиш;

белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш ва қўшма корхоналар фаолиятида хорижий шериклар билан бирга уларнинг таъсисчиси сифатида иштирок этиш.


11. Мулкий-молиявий:

авиаташишлар, ҳаво кемаларига тижорат ва техника хизмати кўрсатиш ва бошқа хизматлар соҳасида Азиакомпаниянинг мажбуриятлари ва талаблари бўйича хорижий фирмалар, ташкилотлар, авиакомпаниялар билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа республикаларнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари билан чет эл валютасида молиявий ҳисоб-китоблар юритиш;

Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фаолиятини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа биноларни, шунингдек, ҳар хил кўчириб бўладиган ва кўчириб бўлмайдиган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда қуриш, сотиб олиш, эксплуатация қилиш ва ижарага бериш;

бошқа республикалар фуқаро авиациясининг бошқармалари, бирлашмалари ва корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг барча аэропортларида ҳисоб-китобларнинг ҳолатини ва самолётларга хизмат кўрсатиш харажатларини тўлаш талабларини тақдим этишнинг тўлалигини назорат қилишни амалга ошириш, кўрсатилган хизматлар учун хорижий авиакомпаниялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, муассасалари, ташкилотлари билан ҳисоб-китобларни яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти бўйича статистика ҳисоботлари, йиғма бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларни белгиланган муддатларда тузиш ва тақдим этиш, ажралиб чиққан корхоналар ва таркибий бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган муддатларда тафтиш қилиш;

фуқаро авиацияси соҳасидаги шартномалар ва битимларни, бозор конъюнктурасини ва фойда олишда манфаатдорликни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам авиаташишларни сотиш ҳамда корхоналар, фирмалар, ташкилотлар ва фуқароларга хизмат кўрсатиш.



IV. МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


12. Авиакомпаниянинг структурасига кирувчи ҳамда унинг балансида ўз ифодасини топувчи асосий фондлар ва оборот маблағлар Авиакомпаниянинг мулкини ташкил этади.


13. Давлат бошқарув органи бўлган Авиакомпанияга давлат мулкини бошқариш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актлари ва мазкур Уставга мувофиқ Авиакомпаниянинг мол-мулки тўлиқ хўжалик эгалиги қилиш ҳуқуқи билан унга тегишли бўлади.


14. Қуйидагилар Авиакомпаниянинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолиятдан олинган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда харид қилинган қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадлар;

бюджетдан ажратилган маблағлар;

Авиакомпаниянинг қўшма корхоналарда қатнашишидан олинган даромадлари;

юридик шахслар, шу жумладан, хорижий юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ишлар ва хизматларни бажаришдан олинган даромадлар;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


15. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан белгиланган бюджетга солиқлар тўлашдан кейин қолган фойдани тақсимлаш Авиакомпания Кенгаши ҳуқуқ доирасига киради.



V. АВИАКОМПАНИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


16. Авиакомпания юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган янги таркибий бўлинмалар тузиш, мавжуд корхоналарни тугатиш ва қайта ташкил қилиш масалалари бўйича авиакомпаниянинг амалдаги тузилмасига авиакомпания Кенгашининг Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланган қарори билангина ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

Авиакомпаниянинг комплекслари, аэропортлари ва корхоналари авиакомпаниянинг дирекцияси билан келишилган ҳолда, мустақил равишда ўз тузилмаларини белгилайдилар ва штатларини тасдиқлайдилар.

17. Авиакомпания ягона корхона ҳисобланади, бироқ ишлаб чиқаришнинг технологик тўлиқ циклларини бажариш учун алоҳида корхоналар ташкил этиши мумкин.


18. Авиакомпания ўзига қарашли бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инвентарь, хом ашё ва бошқа моддий бойликларни сотиш, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бериш, айирбошлаш, ижарага бериш, бепул вақтинча фойдаланишга ёки қарзга бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда уларни балансдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.


19. Авиакомпания Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва сотиш йўли билан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва такомиллаштириш, жамоани ижтимоий ривожлантириш мақсадида юридик шахслар ва фуқароларнинг пул маблағларини жалб қилиш ҳуқуқига эгадир.


20. Авиакомпания ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иқтисодий ривожлантириш учун банк муассасаларининг, шу жумладан, хорижий банк муассасаларининг кредитларидан, уларни бегиланган тартибда тўлаган ҳолда, фойдаланиши мумкин.



VI. АВИАКОМПАНИЯНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


21. Авиакомпания шартнома мажбуриятларини, кредит-ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини, хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва тузилган шартномаларда назарда тутилган тўлиқ мулкий жавобгарликка тортилади.



VII. АВИАКОМПАНИЯНИ БОШҚАРИШ


22. Авиакомпаниянинг юқори раҳбар органи унинг Кенгаши ҳисобланади. Кенгашга Авиакомпания Кенгаши раиси бошчилик қилади.


23. Авиакомпания Кенгашининг фаолияти Авиакомпания Кенгаши раиси томонидан тасдиқланадиган Авиакомпания Кенгаши тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


24. Авиакомпания фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Авиакомпания бош директори бошқаради.

Авиакомпаниянинг бош директори лавозими бўйича Авиакомпания Кенгашининг раиси ҳисобланади.


25. Авиакомпаниянинг бош директори Авиакомпаниянинг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун дирекция ва уни таъминлаш учун аппарат тузади.


26. Директорлар Уставга мувофиқ ва Авиакомпания Кенгаши ва бош директор раҳбарлигида ўзларининг ҳуқуқ доираларига кирувчи барча жорий ишлаб чиқариш фаолияти масалалари бўйича қарорлар чиқарадилар.


27. Директорлар ўз фаолиятларини олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширадилар. Улар Авиакомпания Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлашлари керак.


28. Директорлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ корхона ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эгадирлар.


29. Авиакомпания фаолиятига дахлдор ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар Кенгаш томонидан қабул қилинади ва Авиакомпания бош директори томонидан амалга оширилади.



VIII. АВИАКОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Авиакомпаниянинг молия-хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилиш, шунингдек, унинг фаолияти айрим жиҳатларини текшириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда унга вакил қилинган органлар ҳамда Авиакомпания тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.



IX. АВИАКОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


31. Авиакомпания фаолияти “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тўхтатилади.
































Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск