Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муқобил хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.1992 й. 54-сон "Ўзбекистон Республикасида муқобил хизмат тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.1992 й.

N 54



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МУҚОБИЛ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА


“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” 1991 йил 31 августдаги Қонунга мувофиқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Қуролли Кучлари қисқартирилаётганлигини, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг бир қанча давлатларида ўзларининг Қуролли Кучлари тузилаётганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган муқобил хизмат тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вилоят ижроия қўмиталари:

бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган қўшинлардан Ўзбекистон Республикасига қайтаётган муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини чақириш жойига муқобил хизматга юборишга рухсат берсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари билан биргаликда муқобил хизматларни ташкил этишдан манфаатдор бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни зарур меҳнат ресурслари билан таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлиги ўн кун муддат ичида чақириқ ёшида бўлган фуқароларни ва муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларни корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга жўнатиш ҳамда хизмат тугагандан кейин уларни заҳирага ўтказиш тартиби ҳақидаги Йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов





















Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск