Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.1992 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (Давлат мулк қўмитаси) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.1992 й.

N 57



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ

(ДАВЛАТ МУЛК ҚЎМИТАСИ)

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасини тузиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ва бозор муносабатларини шакллантириш шакли сифатида давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига юклатилган вазифаларга мувофиқ унга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат корхоналари ва ташкилотларининг мулкий эгалик қилиш ваколатларини амалга ошириш, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга республика ҳудудида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикаси мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни бошқариш ваколати ҳуқуқини бериш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки бўлган мулкдан фойдаланишнинг самарадорлиги ва унинг сақланиши устидан назорат қилинишини таъминлаш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ишларини олиб бориш учун комиссиялар тузиш;

давлат мулки объектлари хусусийлаштирилаётганда сотувчи вазифасини бажариш;

меҳнат жамоалари, нодавлат юридик шахслар ва фуқароларнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида қатнашиш ҳақидаги буюртмаларини рўйхатга олиш;

давлат мулкини хусусийлаштириш юзасидан ким ошди савдоси ва танловлар ташкил этиш, унда харидорларнинг қатнашиши шартларини, ҳисоб-китоб тартибларини белгилаш, мулкий ҳуқуқларни расмийлаштириш ишларини олиб боришни ташкил этиш;

давлат мулкида бўлган акция эгаларининг функциясини амалга ошириш, акционерлик жамиятларини, давлат корхоналари базасида ташкил этиладиган бошқа хўжалик жамиятлари ёки ширкатларини тузиш;

давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тартибга солувчи норматив ва методик ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасиа тасдиқлаш;

агар мулк амалдаги қонунчиликка хилоф равишда давлат органлари томонидан эгалланган бўлса давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқларини ўзгартириш актларини бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда тақдимномалар киритиш;

инвестиция фондларини, хўжалик ҳисобидаги маслаҳат ва эксперт хизматларини тузиш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш.


2. Белгилаб кўйилсинки, давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий органларининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш ҳудудий органлари бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига бўйсунади ва ўз амалий фаолиятида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг ҳокимликлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига мазкур қарорга мувофиқ давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Республика қўмитасини тузиш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқарш ва хусусийлаштириш қўмитасининг чегаравий сони унинг ҳудудий бўлинмаларини қўшганда 210 нафар миқдорида, шу жумладан, марказий аппарат ходимларининг миқдори - 70 нафар этиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ходимлар миқдоринн ҳисобга олмаганда). Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси штатидаги ходимларни шу қўмиталарга ажратилган маблағлар доирасида қисқартириш ҳисобига амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасининг Раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш ҳудудий бошқармаларининг бошлиқларини тасдиқлаш;

белгиланган ходимлар миқдори ва иш ҳақи фонди доирасида Қўмитанинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Қўмитанинг марказий аппарати ходимларига нисбатан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 28 сентябрдаги 355-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг тегишли категориялари учун назарда тутилган ҳажмларда, ҳудудий органларнинг ходимларига нисбатан эса - маҳаллий иқтисодий органлар ходимлари учун назарда тутилган миқдорда иш ҳақи тўлаш шартлари қўлланилсин.

Қўмитага Қўмита Раисининг икки ўринбосарига, шу жумладан, битта биринчи ўринбосарга ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун қуйидагиларни киритсин:

Қўмита ҳақидаги Низом лойиҳаси;

Ўзбекистон Республикаси мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (коммунал мулкка) бўлиш тартиби ҳақидаги таклифлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар, маҳаллий бошқарув органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига улар учун белгиланган муддатларда давлат мулки объектларининг қанчалиги ва аҳволи ҳақида зарур ахборотни тақдим этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Намойишлар хиёбони, 6, илгари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитасининг бўлинмалари эгаллаб турган жойда.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси моддий-техника ресурсларини, инвентарь, асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига топширсин.


9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасининг ҳудудий органларига зарур бинолар ва алоқа воситалари ажратилишини таъминласинлар.

Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси билан биргаликда унинг ҳудудий органларини инвентарлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, транспорт хизмати кўрсатиш учун лимитлар ажратиш масалаларини кўриб чиқсинлар ва бир ой муддат ичида ҳал этсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин. Қарорнинг бажарилиши қандай бораётганлиги 1992 йил июль ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 февралдаги

57-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини

бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасинннг

ТУ3ИЛМАСИ


Марказий аппарат


Раҳбарият.


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш ва унинг методологияси йиғма бўлими .


Саноатда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш бўлими.

Қурилиш комплексида, транспорт ва алоқада давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш бўлими.


Деқҳончилик саноати комплекси тармоқларида давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш бўлими.


Хусусийлаштириш ва қимматбаҳо қоғозлар махсус фондлари бўлими.


Давлат мулкини хусусийлаштириш, ким ошди савдоси ва танловларни ташкил этиш бўлими.


Молия- ҳуқуқий инспекция


Давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш бўйича ҳудудий органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими.


Ишлар бошқармаси.


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини

хусусийлаштириш ва бошқариш қўмитаси

ҳузуридаги ташкилотлар


Давлат мулкини инвентаризациялаш ва қийматини баҳолаш бўйича хўжалик хисобидаги марказ.


Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусуийлаштириладиган корхоналарнинг каталогини, норматив-маълумотнома материалларни нашр этиш бўйича хўжалик ҳисобидаги бюро.


Фонд биржаси.


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг

ҳудудий бошқармалари


Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Андижон вилояти бошқармаси

Бухоро вилояти бошқармаси

Жиззах вилояти бошқармаси

Қашқадарё вилояти бошқармаси

Навоий вилояти бошқармаси

Наманган вилояти бошқармаси

Самарқанд вилояти бошқармаси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

Сирдарё вилояти бошқармаси

Тошкент вилояти бошқармаси

Фарғона вилояти бошқармаси

Хоразм вилояти бошқармаси

Тошкент шаҳар бошқармаси





















Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск