Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Молия соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1992 й. 59-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.1992 й.

N 59



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ТУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Келишилган молия, солиқ, валюта ва нарх сиёсатини ўтказишни таъминлаш, молия тизимини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан, валюта ресурсларидан мақсадли фойдаланиш ва нархлар устидан назоратнинг таъсирини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида молия бошқаруви органларининг ташкилий тузилишини ва нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона молия, солиқ ва нарх қўйиш сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ва аҳолини ижтимоий ҳимиоя қилишнинг барқарор молиявий негизини барпо этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

молия органлари, уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, уларга ўз вазифаларини амалга оширишда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;

республика бюджетини тузиш ва бажариш, даромадларни сафарбар қилиш, халқ хўжалиги тармоқлари ва ижтимоий-маданий соҳанинг республика ва минтақавий мақсадли комплекс дастурларини молиявий таъминлаш, республиканинг йиғма молиявий балансини тузиш ишларини ташкил этиш;

давлатнинг молияни бошқаришини, молия-кредит механизмини, молия ва бюджетни режалаштириш усулларини, солиқ олиш ва нарх белгилаш тизимларини такомиллаштириш, узоқ муддатли молиявий нормалар ва нормативлардан кенг фойдаланиш, бюджет ресурслари ва бошқа молиявий ресурслардан фойдаланишнинг харажатларнинг ўсишига қарши қаратилганлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг айрим турларига нархлар ва тарифларнинг чегаравий даражаларини белгилаш (уларни аста-секин эркинлаштира бориш) йўли билан нархлар ва тарифларни бошқариш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

молия бозорини барпо этиш, қимматбаҳо қоғозлар чиқариш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишнинг молиявий жиҳатлари, республика давлат ички заёмларини жойлаштириш, лотереялар ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

молия-валюта сиёсатининг асосий қоидаларини шакллантириш, республиканинг валюта режасини (тўлов балансини) тузиш ва ижро қилиш, валюта ресурсларини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш;

давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш, янги талабларни ҳисобга олган ҳолда уни такомиллаштириш вазифалари юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-бандидан келиб чиқувчи вазифаларга мувофиқ назорат-тафтиш ишини аниқ ташкил этишни ва уни ўтказишни мувофиқлаштиришни таъминласин, унинг амалийлигини ва натижадорлигини оширсин. Шу муносабат билан вазирлик марказий аппаратида назорат-тафтиш Бош бошқармаси, шунингдек вазирликнинг назорат-тафтиш бошқармаси, унинг жойлардаги органлари ҳамда республика вазирликлари ва идораларининг назорат-тафтиш хизматлари негизида Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармалари тузилсин.

Республика вазирликлари ва идоралари бир ой муддат ичида назорат-тафтиш хизматларининг 454 нафардан иборат ходимлари сонини тегишли йиллик иш ҳақи фонди билан 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига берсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари жойлардаги нарх органларининг ходимлари сонини ва тегишли иш ҳақи фондларини 2-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг тузилиши 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Молия органларининг энг кўп ходимлар сони 5323 нафардан, шу жумладан, Молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари сони 307 нафардан иборат қилиб белгилансин (бинони қўриқловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат суғуртаси бош бошқармаси тўла хўжалик ҳисобида ва ўз харажатларини ўзи қоплаб ишлаши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. Вазирлик ҳайъати 11 кишидан иборат этиб белгилансин, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўзига берилган янги функциялар ва вазифаларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомни 10 кун муддат ичида ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга тақдим этсин.


7. Молия органлари ва назорат-тафтиш аппарати ходимларини кўп йиллик хизматлари ва иш стажи учун 4-иловага мувофиқ миқдорларда бир марталик тақдирлаш тартиби белгилансин. Йиллик иш якунлари юзасидан ойлик лавозим маошидан келиб чиқиб ҳақ тўлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси томонидан аниқланган тафтишлар ва талон-тарож, ўғирлик, камомад, ноқонуний сарф-харажатлар суммасини текшириш натижалари, давлат улушидан дивидендларнинг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун пеня ва жарималар бўйича бюджет даромадига тушумларнинг 10 фоизи ҳисобига Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланади.

9. Тошкент шаҳар ҳокими:

Молия вазирлигининг янги тузилган таркибий бўлинмаларини 20 қаватли маъмурий бинодаги давлат бош солиқ бошқармаси эгаллаб турган жойга;

давлат бош солиқ бошқармасини илгари Давлат нархлар қўмитаси ва Нарх белгилаш илмий-тадқиқот институтининг Ўрта Осиё бўлими эгаллаб келган Абай кўчаси, 4-уйдаги жойга жойлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига биркитилган номлардаги моддий-техника ресурсларини республиканинг молия органлари учун белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсинлар.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 9 октябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР давлат суғурта органлари тўғрисидаги Низом 14-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 4 майдаги 159, 1988 йил 3 ноябрдаги 413, 1989 йил 27 июлдаги 241-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 октябрдаги 257-сон қарори, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 27 декабрдаги 469-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилиши Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 11 февралдаги

59-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига

назорат-тафтиш аппаратларини берувчи вазирликлар

РЎЙХАТИ


Назорат-тафтиш

аппарати

ходимларининг

сони


Шу жумладан,

республика

аппарати

ходимларининг

сони


Йиллик иш

ҳақи фонди

(минг сўм)


Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги


2

2

21,2

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


209

7

1550,7

Маданият вазирлиги


44

4

361,1

Халқ таълими вазирлиги


192

4

1522,8

Меҳнат вазирлиги


2

2

18,9

Давлат телерадиокомпанияси


3

3

27,9

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


1

1

7,6

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси


1

1

13,3

Жами:


454

24

3517,9





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 11 февралдаги

59-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоят,

Тошкент шаҳар ва ноҳия молия бошқармалари (бўлимлари)га

бериладиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳридаги нарх белгилаш органлари

ходимларининг сони ва иш ҳақи фонди


Нарх белгилаш органлари ходимларининг

сони


Йиллик иш

ҳақи фонди

(минг сўм)

Қорақалпоғистон Республикаси


34

419,5

Андижон вилояти


39

648,0

Бухоро вилояти


38

402,1

Жиззах вилояти


24

225,4

Қашқадарё вилояти


38

438,5

Наманган вилояти


40

447,6

Самарқанд вилояти


53

588,0

Сурхондарё вилояти


26

348,4

Сирдарё вилояти


18

221,1

Тошкент вилояти


24

267

Фарғона вилояти


54

399,8

Хоразм вилояти


27

227,7

Тошкент шаҳри


38

406,0

Жами:


453

5039,1

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 11 февралдаги

59-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

марказий аппаратининг тузилиши


Раҳбарият


1. Давлат бюджети ва ҳудудий молия йиғма бошқармаси


2. Истиқболни белгилаш ва даромадларни иқтисодий таҳлил қилиш бошқармаси


3. Хўжалик юритишнинг янги шакллари ва бухгалтерия ҳисоби методологияси бошқармаси

5. Деҳқончилик-саноат комплексининг молия бошқармаси


6. Саноат, қурилиш, транспорт, алоқа ва уй-жой коммунал хўжалиги молия бошқармаси


7. Бошқарув, ижтимоий ривожланиш ва аҳолига ижтимоий мадад бериш органларини молиявий таъминлаш бошқармаси


8. Хизмат кўрсатиш соҳалари, кооперативлар, қўшма ва кичик корхоналар молия бошқармаси


9. Валюта-иқтисодиёт бошқармаси


10. Бош назорат-тафтиш бошқармаси


12. Иккинчи бошқарма


13. Кадрлар бошқармаси


14. Ишлар бошқармаси


15. Матбуот хизмати



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар


1. Давлат суғуртаси бош бошқармаси


2. Ахборот-ҳисоблаш маркази


3. Молия ва нархлар илмий-тадқиқот институти





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 11 февралдаги

59-сон қарорига

4-ИЛОВА



Молия ва назорат-тафтиш органларида

бир марталик тақдирлаш

МИҚДОРЛАРИ

       

Молия органларида иш

стажига боғлиқ хизмат

йиллари учун

Назорат-тафтиш

органларидаги

иш стажи учун

Ойлик лавозим

маошининг улушида

йиллик тақдирлаш

миқдори



3 дан 5 йилгача


0,6

5 дан 10 йилгача

5 дан 10 йилгача


0,8

10 дан 15 йилгача

10 дан 15 йилгача


1,0

15 дан 20 йилгача

15 дан 20 йилгача


1,2

20 йилдан ортиқ

20 йилдан ортиқ


1,5

       




























Время: 0.2131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск