ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш Концепцияси (ЎзР Президентининг 13.10.2020 й. ПҚ-4860-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 13 октябрдаги

ПҚ-4860-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида

инклюзив таълимни ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, уларнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ва таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Концепция Ўзбекистон Республикасида инклюзив таълимни ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари, устувор йўналишлари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда инклюзив таълимни ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМНИНГ

ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ВА МАВЖУД МУАММОЛАРИ


3. Бугунги кунда республика бўйича жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун жами 86 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган таълим муассасалари) 21,2 минг нафар, 21 та санаторий туридаги мактаб-интернатларда 6,1 минг нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади. Шунингдек, узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган 13,3 минг нафар ўқувчилар уйда якка тартибда ўқитилади.

2014-2016 йилларда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим" лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида:

республиканинг 5 та ҳудудида тажриба-синов майдончалари ташкил этилди;

150 нафардан ортиқ тиббий-психологик-педагогик комиссия ва 1,3 минг нафардан ортиқ педагог ходимлар инклюзив таълим хизматларига ўқитилди;

педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасаларининг ўқув режаларига таълим тизимига инклюзив амалиётни татбиқ этишга доир 3 та ўқитиш модули киритилди;

2 минг нафардан ортиқ алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига инклюзив таълим хизматлари ташкил этилди;

Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида 5 та тажриба-ресурс маркази ҳамда 15 та тажриба мактаблари ташкил этилиб, уларга 800 нафардан ортиқ болалар қамраб олинди.

Инклюзив таълим тизимини жорий қилиш бўйича қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларда жамиятимизнинг бир бўлаги бўлган махсус ёрдамга муҳтож болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга таълим-тарбия бериш, уларнинг соғлом болалар қаторидан ўрин олиб ўз қобилияти, имкониятларини кўрсата олишига, маънавий камол топишига қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон қарорида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия (шу жумладан, инклюзив таълим-тарбия) олишига хизмат қиладиган мослашув муҳитини яратиш бўйича алоҳида вазифалар қайд этиб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш бўйича:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари биноларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, умумтаълим муассасаларини махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), шунингдек тегишли кадрлар (махсус педагог, болаларни руҳий-педагогик кузатиш бўйича мутахассислар) билан таъминлаш;

жамоатчилик ўртасида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, инклюзив ўқитишнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;

ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий талаб-эҳтиёжидан ва таълим муассасаларининг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасаларини оптималлаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг мослашиши ва интеграцияси учун мактаб-интернатларни босқичма-босқич махсус жиҳозлар билан таъминлаш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.

Бундан ташқари, "Замонавий мактаб"ларни қуришда ушбу мактабларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, улар учун махсус инфратузилма бўлиши ва жиҳозланишини таъминлаш мақсадида инклюзив таълимни ташкил этиш бўйича "Замонавий мактаб"га қўйиладиган меъёрий талаблар лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Келгусида "Замонавий мактаб"ларни ушбу талаблар асосида қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни соғлом болалар қаторида умумтаълим мактабларида ўқитиш амалиётини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларнинг умумтаълим мактабларига интеграциялашуви (уйғунлаштирган ҳолда таълим-тарбия бериш) тажрибаси қўлланилиши натижасида сўнги йилларда 500 нафарга яқин алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар умумий ўрта таълим мактабларига қайтарилди.

Ҳозирги кунда 3,2 мингдан ортиқ умумий ўрта таълим мактабларида 13 минг нафарга яқин ўқувчилар инклюзив таълим билан қамраб олинган.


4. Шу билан бирга, Халқ таълими тизимида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, уларнинг таълим олишга бўлган тенг ҳуқуқларини таъминлаш борасида айрим бўшлиқ ва камчиликлар мавжуд, шу жумладан:


а) инклюзив таълимни ташкил этиш соҳасида:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган айрим таълим муассасаларида улар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятлар яратилмаган;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасалари зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитишга мўлжалланган ускуна ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, инклюзив таълим тизимининг мазмун-моҳияти ҳақида жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш йўлга қўйилмаганлиги натижасида ота-оналар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган фарзандларини умумтаълим муассасаларида ўқитиши мумкинлиги ҳақида етарли маълумотга эга эмас;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус амалиётга татбиқ этилмаган;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалаларига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан етарли эътибор қаратилмаяпти;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнининг мураккаблиги ва шаффоф эмаслиги турли шаклдаги коррупция ҳолатларига сабаб бўлмоқда;


б) кадрларни тайёрлаш соҳасида:

умумтаълим муассасаларида инклюзив таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш талаб этилмоқда;

педагогик кадрларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда касбий малака даражаси инклюзив таълим учун етарли эмаслиги натижасида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришда қатор муаммолар юзага келмоқда;

педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларига инклюзив таълим бериш методикасига оид фанлар киритилмаган;

педагогика ва методика фанларига оид дарсликларда инклюзив таълим дастурлари киритилмаганлиги, шунингдек бўлажак педагогларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар жалб қилинган таълим муассасаларида амалиёт ўтамаётганлиги уларнинг касбий тайёргарлик сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда;

умумтаълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари инклюзив таълим ҳақида етарли маълумотларга эга эмаслиги инклюзив таълимни жорий этишнинг самарасизлигига олиб келмоқда;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълими бўйича малака ошириш курслари ташкил этилмаган, улар фаолиятига инклюзив таълим бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилинмаган;


в) ўқув жараёнини ташкил этиш соҳасида:

умумтаълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим бериш методикаси ишлаб чиқилмаган;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилмаган;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари зарур махсус ўқув адабиётлари ва методик-қўлланмалар билан етарли даражада таъминланмаган;


г) инклюзив таълим тизимини молиялаштириш соҳасида:

инклюзив таълимни ривожлантириш учун етарли маблағларни самарали ва шаффоф тизим асосида тақсимлаш ва фойдаланиш талаб этилмоқда;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ўқув жиҳозлари ва материалларини янгилаш, мактаб биноларида инклюзив таълимни жорий этишга қаратилган шароитлар яратиш учун давлат бюджетидан таълим муассасаларига етарли маблағлар йўналтирилмаяпти.



3-БОБ. ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАДЛАРИ

ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


5. Инклюзив таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсади -таълим олиш учун тенг имкониятни таъминлаш ва барча болаларнинг индивидуал хусусиятларидан, олдинги таълим ютуқларидан, тили, маданияти, ота-оналарнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатидан қатъий назар таълимда муваффақиятга эришиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдир.


6. Инклюзив таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилардир:

а) инклюзив таълим тизими учун педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш:

педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида инклюзив таълим дастурларини жорий этиш, инклюзив таълим методикасига оид ўқув материалларини такомиллаштириш;

инклюзив таълим беришнинг замонавий назарияларини ўзлаштириш, инклюзив таълим тизимида фаолият олиб бораётган педагогларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларини ташкил этиш ҳамда таълим беришда шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосларини эгаллашга шароит яратиш;

ўқитувчи, ўқувчи, ота-она, жамоат ташкилотлари мутахассислари, кенг жамоатчилик учун инклюзив таълим бўйича ўқув-услубий мажмуалар ва оммабоп нашрлар яратиш;

инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларнинг сифат таркибини, хусусан магистрлик даражасига эга бўлган педагоглар сонини босқичма-босқич ошириш;

инклюзив таълимни жорий этишда аввало чекка ҳудудларда жойлашган, ўқувчилар сони кам бўлган умумтаълим мактабларидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитишга эътибор қаратиш;

инклюзив таълим сифатини мустақил баҳолаш тизимини шакллантириш ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун қўшимча педагогик таълим хизматларини йўлга қўйиш;

халқ таълими соҳасида раҳбар кадрлар тайёрлаш бўйича стандартлаштирилган дастур ишлаб чиқиш, уларга инклюзив таълимини амалга ошириш механизмларини кўзда тутувчи ўқув курсларини киритиш;

масофавий курсларни йўлга қўйган ҳолда, инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларида фаолият олиб борувчи педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими самарадорлигини кучайтириш ва қамровини кенгайтириш;

педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг "Махсус педагогика" таълим йўналиши бўйича қабул параметрларини ошириш, Халқ таълими вазирлиги тавсияси асосида педагог ходимларга эҳтиёжи катта бўлган чекка ҳудудлардаги абитуриентлар учун мақсадли қабул кўрсаткичларини белгилаш механизмини жорий этиш;

инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларида ёш ўқитувчиларни, уларнинг хизмат мавқеи ўсишини ҳисобга олган ҳолда, касбий қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликда ишлаш механизмини такомиллаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим-тарбия беришда инновацион технологияларни қўллаш юзасидан педагог ходимлар учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув дастурларига инклюзив таълим-тарбияга оид махсус ўқув дастурлари ва машғулотларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш орқали таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш;

б) инклюзив таълимда ўқитиш усулларини такомиллаштириш, мазкур жараёнга индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим олишига бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга нисбатан шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни эрта аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;

болаларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сифатли таълим олиши учун тенг имкониятларга эга бўлишини ҳамда қулайликни таъминлаш бўйича давлат кафолатларининг амалга оширилишини таъминловчи ташкилий-бошқарув механизмларини яратиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларига юбориш учун асос бўлувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ҳудудлар имкониятларини инобатга олган ҳолда инклюзив таълимни ривожлантириш ҳолати ва тенденциялари мониторингини олиб бориш;

ҳар бир болага ўзининг шахсий темпига мос равишда ривожланиш ҳуқуқини таъминлаш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга улардаги ақлий ёки жисмоний нуқсонларнинг ифодаланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабида тегишли билимларни олишига шароит яратиш;

инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларда ўқишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда касб танлаш, касбий ўсишини мустақил режалаштириш, замонавий касбларни эгаллаш қобилиятини ривожлантириш;

инклюзив таълим дастурлари асосида замонавий дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда мультимедиа иловаларини яратиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитишни такомиллаштириш ва ушбу йўналишларда қисқа муддатли курсларни ташкил этиш;

инклюзив таълимнинг ривожланишини мониторинг қилиш ҳамда амалга оширилаётган ишлар натижаларини ёритиб бориш;

в) инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, боланинг жисмонан соғлом ва бақувват шаклланишига эришиш:

инклюзив таълим муассасаларида ўқувчилар учун соғлом овқатланиш тамойилларини оммалаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун спорт тўгаракларини ташкил қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ота-оналар ўртасида инклюзив таълим тизими тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;

ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда инклюзив таълим тизими жорий қилинган таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида зўравонлик (буллинг)нинг олдини олишга қаратилган дастурларни жорий этиш;

г) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари биноларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитишга мўлжалланган ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

д) инклюзив таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш:

барча инклюзив таълим тизими жорий қилинган таълим муассасаларини маълумотларни узатиш бўйича ягона тармоққа бирлаштириш;

таълим муассасаларини инклюзив таълимга жалб қилинган ўқувчилар учун махсус жиҳозланган компьютер техникаси, интерактив доска, эшитиш мосламалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик асосида инклюзив таълим жараёнини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун дарслик ва методик материалларнинг электрон шаклларини eduportal.uz порталида жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш;

инклюзив таълимга жалб қилинган болалар учун мавжуд дарслик ва ўқув-услубий адабиётларни электрон шаклга ўтказиш;

инклюзив таълим жараёни учун мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш жараёнини тизимли ташкил этиш;

е) инклюзив таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни бюджетдан молиялаштириш самарадорлигини ошириш:

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда инклюзив таълим жорий этилган муассасалардаги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларига таяниш;

халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, "Замонавий мактаб" давлат дастури доирасида умумтаълим мактаблари учун инклюзив таълим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларининг ўқув хоналари ва лабораторияларини замонавий мебель, жиҳозлар, ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникалари, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш;

давлат-хусусий шериклик асосида инклюзив таълим тармоғини ривожлантириш ҳисобига инклюзив таълим тизимида рақобат муҳитини шакллантириш;

нодавлат умумтаълим мактабларида инклюзив таълим тизимини жорий қилиш амалиётини кенгайтириш;

ж) инклюзив таълимга жалб қилинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш:

"Баркамол авлод" болалар мактаблари тўгаракларида инклюзив таълим иштирокчиларининг қамровини ошириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчи-қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш.



4-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


7. Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантиришда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилади:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ривожланиши, реабилитацияси, жамиятга интеграциялашувида инклюзив таълимнинг стратегик омил сифатидаги роли тасдиқланади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълимий муҳити яхлитлиги мустаҳкамланади, уларнинг жамиятга интеграцияси учун зарур шароитлар таъминланади;

давлат, жамият, шахснинг инклюзив таълим соҳасидаги манфаатларини мувофиқлаштириш механизмлари яратилади;

инклюзив таълим тизимининг умумий қулайлиги, узлуксизлиги, таълим сифати, шунингдек ўқувчиларнинг ривожланиш даражаси, хусусиятларига мослашувчанлиги ва вариативлигига эришилади;

инклюзив таълим соҳасидаги халқаро муносабатлар доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади;

ўқувчилар таълимий эҳтиёжларнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда сифатли таълим олиши учун улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади;

инклюзив таълимни босқичма-босқич жорий этиш орқали алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари оптималлаштирилади, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг тенг ҳуқуқли жамият аъзоси сифатида умумтаълим муассасаларида билим олиши таъминланади;

педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида инклюзив таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

инклюзив таълим муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади;

инклюзив таълим муассасаларининг Интернет тармоғига тўлиқ уланиши таъминланади;

инклюзив таълим муассасаларида ўқувчиларни қабул қилиш ва бошқа таълим муассасаларига ўтказиш учун давлат хизматларини кўрсатиш механизми жорий этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 19 октябрь, 41-сон, 451-модда














































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск