ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 й. ПҚ-4860-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2020 й.

N ПҚ-4860



АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ

БЎЛГАН БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5712-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган алоҳида "Йўл харитаси" асосида босқичма-босқич амалга оширилади.


2. Халқ таълими вазирлиги 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йилнинг "Йўл харитаси" бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Вазирлар Маҳкамаси "Йўл хариталари" ҳамда мақсадли кўрсаткичларнинг (индикаторларнинг) бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин ҳамда йилига бир марта унинг натижаларини Ҳукумат раёсати мажлисларида танқидий кўриб борсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Концепция икки босқичда амалга оширилади, жумладан:

а) 2020-2022 йиллар давомида:

инклюзив таълим тизими соҳасидаги норматив база такомиллаштирилади;

инклюзив таълим тизими учун малакали педагог кадрлар тайёрланади, қайта тайёрланади ва малакаси оширилади;

инклюзив таълим жорий этилган муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, улар махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади;

инклюзив таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳалар жорий этилади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, инклюзив ўқитишнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали аҳоли ўртасида ижобий ижтимоий муҳит шакллантирилади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга салбий муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;

инклюзив таълим тизими тажриба-синов тариқасида алоҳида таълим муассасаларининг фаолиятига жорий қилинади;

б) 2023-2025 йиллар давомида:

инклюзив таълим тизими босқичма-босқич бошқа умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилинади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;

инклюзив таълимда ўқитиш усуллари такомиллаштирилади ҳамда таълим жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич жорий этилади;

инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга, уларнинг жисмонан соғлом ва бақувват шаклланишига қаратилган чоралар кўрилади;

ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий эҳтиёжидан ҳамда таълим муассасаларининг географик жойлашувидан келиб чиқиб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган таълим муассасалари) сони оптималлаштирилади.


4. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

а) 2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида:

шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан умумтаълим мактабларида инклюзив таълим тизимини жорий қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган биттадан умумтаълим мактабида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфларни очиш;

Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган биттадан касб-ҳунар мактабида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳларни ташкил этиш;

б) инклюзив таълим тизимини жорий қилиш, бошланғич таянч коррекцион синфларни очиш ва ихтисослаштирилган гуруҳларни ташкил этиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ижобий тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларига босқичма-босқич татбиқ этиш;

в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий умумий ўрта таълимни 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга ошириш;

ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11-синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 8-9-синф) ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг қисқартирилаётган ўқув соатлари доирасида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш;

г) ихтисослаштирилган таълим муассасалари битирувчиларига касбга ўқитиш курсларида ўргатилган касблар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги касбга ўқитиш курсларини ташкил этишда методик ёрдам кўрсатиш, ўқув жараёнини самарали олиб бориш ва малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш учун тегишли ҳудуддаги профессионал таълим муассасалари ҳамда "Ишга марҳамат" мономарказларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига бириктирсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

бошланғич таянч коррекцион синфларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш мослаштирилган (адаптив) ўқув дастурлари асосида амалга оширилади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларида ихтисослаштирилган таълим муассасалари штатларини босқичма-босқич мақбуллаштириш ҳисобидан махсус педагог штат бирликлари ажратилади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг салоҳиятини ривожлантириш мақсадида инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим мактаблари томонидан мазкур ўқувчилар учун улар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) иштирокида индивидуал ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши мумкин;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришда махсус педагоглар ва тьюторлар (ёрдамчи педагог ходимлар) яқиндан кўмаклашади;

инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилинади;

инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактаблари Кузатув кенгаши таркибига алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ота-оналаридан (уларнинг қонуний вакилларидан) бири киритилади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда профессионал таълим муассасалари учун умумий давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг икки фоизгача бўлган қисми ушбу шахсларга ажратилади;

ўқувчиларга уй шароитида якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тартиб бўйича амалга оширилади;

б) 2021 йил 1 январдан бошлаб:

ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида тўланади;

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Меҳрибонлик" уйлари республика соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари базавий тариф ставкаси миқдори "Меҳрибонлик" уйларининг тегишли раҳбар ходими базавий тариф ставкасининг 90 фоизига, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари психологлари базавий тариф ставкаси миқдори умумтаълим мактаблари психологлари базавий тариф ставкасига, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари тўгарак ва мусиқа раҳбарлари, меҳнат ва тренер йўриқчиси базавий тариф ставкалари "Баркамол авлод" болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.


6. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази қошида унинг белгиланган штат бирликлари доирасида "Инклюзив таълим лабораторияси" ташкил этилсин.

Инклюзив таълим лабораториясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

умумтаълим мактабларида инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

инклюзив таълимнинг методик таъминотини (дастурлар, раҳбар, педагог ва мутахассисларга методик тавсиялар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириб бориш;

инклюзив таълимнинг барча субъектлари учун психологик-педагогик ва ижтимоий ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;

инклюзив шароитларда таълим олувчилар учун психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилиш;

инклюзив таълим бўйича илмий тадқиқотларни олиб бориш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш;

инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасалари, уларда таълим олаётган ўқувчилар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ва уни доимий янгилаб бориш;

инклюзив таълимни ривожлантириш масалалари бўйича илмий конференциялар ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш.


7. Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва эркинлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш;

инклюзив таълим-тарбияни матбуот ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш масалалари бўйича ота-оналар учун онлайн ўқув курсларини ташкил этиш ва видео маърузаларни ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.


8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар:

педагогик таълим соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг тегишли ўқув дастурларига инклюзив таълим методикаси бўйича мавзулар киритилишини таъминласин;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар) тўсиқсиз ҳаракатланиши учун умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида зарур шароитлар (биноларнинг кириш қисмига пандуслар, тутқичлар ва бошқалар) яратсин;

ўқув жараёнини ташкил этишда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришда алоҳида масофавий ўқитиш элементларидан (онлайн ўқув дарслари, электрон таълим ресурслари) кенг фойдаланилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4185-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидан "раҳбар ходимлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин.

Белгилансинки, мазкур ўзгартириш 2021 йил 1 январдан кучга киради.


10. Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 13 октябрдаги

ПҚ-4860-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида

инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини

2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш

механизми


Молиялаштириш

манбаи


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ

БЕРИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Умумтаълим муассасаларида инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, жумладан:

Умумтаълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларига юборишга имкон берувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни эрта аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;

халқ таълими тизимидаги тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва соғломлаштиришга қаратилган вазифаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг фаолиятини халқаро талабларга мослаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини соддалаштириш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

-

2021 йил

1 майга

қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2.

Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабаларини педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига бириктириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида ихтиёрийлик асосида тегишли малакага эга волонтёрларни жалб қилиш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи

-

2021 йил

1 январга

қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


3.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган таълим муассасалари) раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш.


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи


-

2021 йил

1 январга

қадар


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)


4.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятларни яратиш мақсадида улар ўқиётган таълим муассасаларининг бинолари ва жиҳозларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий ҳужжат

-

2021 йил

1 мартга

қадар

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


5.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари учун касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш ва сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

-

2021 йил

1 июнга

қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)


6.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига махсус педагог лавозимини киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

-

2021 йил

1 майга

қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)


7.

Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

-

2021 йил

1 майга

қадар


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


8.

Давлат умумтаълим муассасаларининг инклюзив ва таянч коррекцион синфларида ҳамда касб-ҳунар мактабларнинг ихтисослаштирилган гуруҳларида ишлайдиган педагог кадрлар ва тиббиёт ходимларининг мансаб йўриқномаси ва касбий стандартларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга инклюзив таълимни жорий қилишга оид вазифаларни киритиш.


Мансаб йўриқномаси ва касбий стандарт

-

2021 йил

1 мартга

қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)


9.

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторида "Дефектология" таълим йўналиши ўрнига "Махсус педагогика" таълим йўналишини киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

-

2021 йил

1 мартга

қадар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ортиқов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)


10.

Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма буйруғи


-

2021 йил

1 январга

қадар


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


11.

Вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш институтини янада такомиллаштириш. Бунда, шу жумладан:

вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган механизмларни жорий қилиш;

вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган механизмларни кучайтириш ва уларни мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш;

вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда халқаро стандартларни жорий қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

-

2020 йил

1 декабрга

қадар


Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (А.Юнусова), Бош прокуратура (С.Ортиқова), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


II. АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАРГА

КЎРСАТИЛАДИГАН ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ

12.

Бошланғич таянч коррекцион синфларда ўқитиладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун намунавий адаптив таълим дастурларини ишлаб чиқиш, уларни кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш ва тасдиқлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


-

2021 йил

1 майга

қадар


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)


13.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасаларини махсус ўқув адабиётлари ва методик-қўлланмалар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар

Ажратилган давлат бюджети маблағлари доирасида


2021 йил

1 августга

қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


14.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

-

2021 йил

1 майга

қадар


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


15.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим-тарбия беришда инновацион технологияларни қўллаш юзасидан педагог ходимлар учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш.


Услубий қўлланмалар

-

2021 йил

1 мартга

қадар


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)


16.

А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув дастурларига инклюзив таълим-тарбияга оид махсус ўқув машғулотларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш орқали таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш.


Ташкилий чора-тадбирлар

-

2021 йил

1 январга

қадар


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)


17.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг малакасини ошириш.


Жадвал асосида

-

Доимий

равишда

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


18.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар

-

2020/2021

ўқув йили

давомида


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)


19.

Касбга ўқитиш курслари ташкил этиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасаларини малакали кадрлар ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар

Маҳаллий бюджет маблағлари

2020/2021

ўқув йили

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)


III. ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЗАРУР

ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ

20.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг кириш йўлаклари, ётоқхоналари, ўқув ва дам олиш хоналари, ошхона ҳамда муассасанинг бошқа муҳим жойларига видеокузатув мосламаларини ўрнатиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

Маҳаллий бюджет маблағлари

2021 йил

1 сентябрга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


21.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга нисбатан шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

-

2021 йил

1 сентябрга

қадар


Ёшлар ишлари агентлиги (А.Сагдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Бош прокуратура (С.Ортиқова), Ички ишлар вазирлиги (Ш.Собиров)


22.

Таълим муассасаларини битирган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни иш билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


-

2020-2021

йиллар

давомида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Сагдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


23.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва эркинлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Инклюзив таълим-тарбияни матбуот ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш.


Ижтимоий реклама ва роликлар, теле- ва радио эшиттиришлар, мақолалар


-

Доимий

равишда


МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А. Кўчимов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов)


24.

Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ҳамда инклюзив таълимнинг бевосита иштирокчиларини жалб қилган ҳолда инклюзив таълим муаммоларига бағишланган семинарлар ва анжуманлар ўтказиш.


График асосида

-

Доимий

равишда


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


25.

Инклюзив таълим бўйича ижобий хорижий тажрибаларни ўрганиш ва халқаро алоқаларни йўлга қўйиш.


Хорижий мамлакатлар конференцияларида иштирок этиш, комплекс чора-тадбирлар


-

2020-2021

йиллар

давомида


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


26.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш масалалари бўйича ота-оналар учун онлайн ўқув курсларини ташкил этиш ва видео маърузаларни Халқ таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар

-

2020-2021

йиллар

давомида


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


27.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга умумтаълим мактабларида қўшимча таълим беришга қаратилган таълим хизматларини кўрсатиш бўйича таклиф киритиш.


Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома киритиш


-

2021 йил

1 январь


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


28.

Хорижий мутахассислар томонидан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларга беғараз (хайрия) тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил қилиш ҳамда даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


-

2020/2021

ўқув йили

давомида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов)


29.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик ва бошқа тўгаракларни очиш ҳамда уларни амалдаги меъёрга мувофиқ мусиқа асбоблари билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари


2020/2021

ўқув йили

давомида


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг спорт залларини спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда даволаш-соғломлаштириш асбоб-ускуналари билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2020/2021

ўқув йили

давомида


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


31.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида биттадан компьютер синф хоналарини замонавий компьютерлар билан таъминлаш, уларда ўқувчиларни фикрлашга йўналтирадиган компьютер ўйинлари базасини яратиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2020/2021

ўқув йили

давомида


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


32.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ўқишга тавсия этилган бадиий адабиётлар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар

Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари

2020/2021

ўқув йили

давомида


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ёзувчилар уюшмаси (С.Сайид), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


33.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида касб-ҳунар ўрганаётган қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ушбу муассасаларни зарур миқдорда тикув машиналари ва бошқа анжомлар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари


2020/2021 ўқув йили давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


      

Изоҳ:

1. Тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин;

2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 13 октябрдаги

ПҚ-4860-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар

таълимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ (ИНДИКАТОРЛАРИ)

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар


Ўлчов бирлиги


Йиллик кўрсаткичлар


Жорий

ҳолат


2021

йил


2022

йил


2023

йил


2024

йил


2025

йил


I. АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМГА КЕНГРОҚ ҚАМРАБ ОЛИНИШИГА ЭРИШИШ

1.

Инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта таълим муассасалари улуши


Фоизда (умумий ўрта таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан)


18,4

27

33

39

47

51

2.

Умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив таълим шартларида таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши


Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)


16,5

20

24

29

35

40

3.

Умумий ўрта таълим муассасаларида коррекцион синфларда таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши


Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)


-

0,4

1,3

2,2

3,1

4

4.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида таълим олаётган болалар улуши


Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)


26,8

25

23

21

19

16

5.

Уйда якка тартибда таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши


Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)


16,8

15

14

13

12

11

6.

Мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик, жисмоний тарбия ва спорт, компьютер, тикувчилик ва бошқа мактабдан ташқари тўгаракларга қатнашаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши


Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)


3,9

5,8

6,8

7,9

9,9

12

II. ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ УЧУН ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

7.

Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали махсус педагоглар билан таъминлаш


Нафар

-

31

93

155

217

310

8.

Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали тьюторлар (ёрдамчи педагог ходимлар) билан таъминлаш


Нафар

-

31

93

155

217

310

9.

Махсус педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш


Фоизда (махсус педагогларнинг умумий сонига нисбатан)


4,8

10

15

20

30

50

10.

Тьюторларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш


Фоизда (тьюторларнинг умумий сонига нисбатан)


4,8

10

15

20

30

50

11.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим олаётган умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш


Фоизда (раҳбар кадрларнинг умумий сонига нисбатан)


15

26

38

50

60

75

12.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар улуши


Фоизда (педагог кадрларнинг умумий сонига нисбатан)


26,2

20

16

12

8

0

III. ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНГАН УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

13.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур махсус жиҳозлар, ўқув адабиётлар ва методик-қўлланмалар билан таъминланган умумий ўрта таълим муассасалари улуши


Фоизда (умумий ўрта таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан)


2,4

5

8

Тасдиқланадиган

режа асосида

14.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур махсус жиҳозлар билан таъминланган мактабдан ташқари таълим муассасалари улуши


Фоизда (мактабдан ташқари таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан)


40,5

62

72

81

91

100

15.

Ўқув жараёнларини ташкил этишда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун масофавий ўқитиш элементларини жорий қилган умумий ўрта таълим муассасалари сони


Сони

-

250

310

550

1 000

1 500

16.

Ташкил этилган инклюзив таълимнинг ресурс марказлари сони


Сони

5

14

55

87

144

203

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 19 октябрь, 41-сон, 451-модда

















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск