ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 й. 646-сон "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2020 й.

N 646




УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИНИ БИЛИШ

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШНИНГ МИЛЛИЙ

ТЕСТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тест синовини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан (кейинги ўринларда - умумтаълим фанлари) билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилсин.


2. Белгилансинки, умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;

2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;

2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

Умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларини ташкил этиш ва умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган таълим сифатини баҳолаш бўйича ташкилот томонидан амалга оширилсин.

3. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш учун тузиладиган тест саволлари давлат таълим стандарларига мос равишда ҳамда таълим ўқув дастурига мувофиқ Агентлик томонидан ишлаб чиқилади.

4. Қуйидагилар:

умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовини ташкил этиш ҳамда унинг натижалари бўйича давлат намунасидаги сертификатни бериш тартиб-таомилларини белгиловчи Умумтаълим фанларидан билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда таълим сифатини баҳолаш бўйича фаолият юритадиган халқаро таълим ташкилотларини жалб қилган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқитиш сифатини баҳолашга муқобил шаклларни татбиқ этиш мақсадида "Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази" нодавлат таълим ташкилотини ташкил қилиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда "Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази" нодавлат таълим ташкилотининг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

халқаро эътироф этилган таълим сифатини баҳолаш методикасидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабларида таълим сифатини баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш;

умумий ўрта таълимда берилаётган билим ва кўникмалар сифатини тизимли баҳолаш учун назорат ишлари материалларини ишлаб чиқиш;

таълим сифатини баҳолаш бўйича дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва муассасалари буюртмасига кўра саралаш, қабул қилиш ва якуний имтиҳонларни ўтказиш;

таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи таълим лицензиялари ва сертификатларини жорий этиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 октябрдаги

646-сон қарорига

2-ИЛОВА


O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA`LIM, FAN

VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI

BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI

            

UMUMTA`LIM FANINI BILISH DARAJASI TO`G`RISIDA

SERTIFIKAT

Sertifikat raqami:



        

Talabgorning shaxsiy kodi:



Familiyasi:


Ismi:


Otasining ismi:


        






Umumta`lim fani:




Umumiy to`plagan bali:










Umumiy ballga nisbatan foiz ko`rsatkichi:










Sertifikat darajasi


Bo`limlar

bo`yicha test

sinovi natijalari:

Berilgan sanasi:


Amal qilish muddati:

Direktor





Imzo


F.I.O.

    


Умумтаълим фанлари бўйича билиш даржасини баҳолаш тўғрисидаги сертификат А4 форматдаги оқ қоғозга офсет усулида босилади. Бунда бешта рангдан фойдаланилади: қора ранг - матн учун, яшил, кўк, қизил ранглар - расмларни тасвирлаш учун, оч жигарранг - фон учун. Варақнинг юқори қисмида 25 мм диаметрда Давлат гербининг тасвири жойлаштирилган.

Варақнинг қолган қисмига давлат тилида лотин ёзувида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA`LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI. UMUMTA`LIM FANINI BILISH DARAJASINI BAHOLASH TO`G`RISIDA SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат олти рақамли тартиб рақамига эгадир.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 октябрдаги

646-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат тест маркази томонидан бериладиган умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда, сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовларида ушбу умумтаълим фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади ҳамда улар ушбу фандан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "чет тилларини" сўзлари "умумтаълим фанларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


8-банднинг 3-кичик бандидаги "чет тилларини" сўзлари "умумтаълим фанларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг 3-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3) умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш соҳасида:

халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари асосида умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари тузилмасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;

умумтаълим фанларини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари талабларига мувофиқ тўлов асосида тест синовларини ўтказиш;

ривожланган мамлакатларнинг тажрибасига таянган ҳолда умумтаълим фанини билиш кўникмаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;

ойлик иш ҳақига устама белгиланган умумтаълим фанлари ўқитувчиларини кўп компонентли тест синовларидан ўтказиш;

умумтаълим фанларини билиш даражасига давлат намунасидаги сертификатни бериш;

умумтаълим фанларидан тест синовларидан ўтувчи шахслар учун ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр қилиш;

ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида тест синовлари технологиясини такомиллаштириш;

тест материалларини ишлаб чиқишда ҳамда улардан фойдаланишда таълим муассасаларига ва бошқа муассасаларга методик ёрдам кўрсатиш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"махсус дастур орқали базага махсус код, қайд рақами, таълим тури, таълим муассасасининг номи, абитуриентнинг фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, ижтимоий келиб чиқиши, таълим олган таълим муассасаси тури, рақами ва номи, манзили ҳамда уни тугатган йили, диплом (шаҳодатнома ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) рақами, белгиланган тартибда берилган имтиёзлари ҳақида маълумот (агар ушбу имтиёзлар бўйича ҳужжатлар мавжуд бўлса) ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги маълумот, ўқитиш тили, ихтисослиги, чет тили ва уни топшириш усулини киритиш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 октябрь




















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск