ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.10.2020 й. 646-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 октябрдаги

646-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш

ва сертификат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш тартибини белгилайди.


2. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни (кейинги ўринларда - сертификат) бериш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан тўлов асосида амалга оширилади, сертификат электрон шаклда берилади.

Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, B+, B, C+, C, даражали сертификатлар берилади.

Тест натижалари халқаро методика - Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;

65-69,9 балл олган талабгорга А даража;

60-64,9 балл олган талабгорга B+ даража;

55-59,9 балл олган талабгорга B даража;

50-54,9 балл олган талабгорга C+ даража;

46-49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.

Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:

А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;

B+, B, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

3. Чет тилини билиш даражасини баҳолаш ва малака сертификатини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.

4. Умумтаълим фанларини билиш даражаси Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ шакллантириладиган педагогик ўлчов воситалари асосида тест синовлари ёрдамида баҳоланади.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш учун тузиладиган тест саволлари давлат таълим стандарларига мос равишда ҳамда таълим ўқув дастурига мувофиқ Агентлик томонидан ишлаб чиқилади.

Тест синовлари абитуриентларнинг тайёргарлик даражасини тизимли ва асосли баҳолаш учун яратилган, турли шакл ва қийинлик даражасидаги параллел топшириқлар тизимини назарда тутади.



2-БОБ. УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИНИ БИЛИШ

ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ТЕСТ

СИНОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари формати (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари, тест синовининг ўтказилиши муддатлари, шунингдек, талабгор томонидан тўлдириладиган ариза шакли Агентлик томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

6. Талабгор сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон шаклда ариза бериб рўйхатдан ўтади.

7. Талабгор мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.

Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилгани унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, тест синови натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.

Талабгордан сўровномадаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг ўзи шахсан жавобгар ҳисобланади.

Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин ЯИДХП орқали эълон қилинади.

Талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотга ЯИДХП орқали эга бўлади.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари Адлия вазирлиги томонидан вақтинча рўйхатга олинади ҳамда улар ЖШШИР рақами шакллантирилади.

Бунда 16 ёшга тўлмаган шахслар ID - карта ёки хорижга чиқиш паспорти орқали рўйхатга олинади.

8. Агентлик томонидан талабгор тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

9. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Агентлик томонидан белгиланади.

10. Талабгорнинг тест синовида белгиланган ўтириш ўрни Агентлик томонидан қуръа ташлаш йўли билан аниқланади ва далолатнома расмийлаштирилади.

11. Тест синови бланкаларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин. Тест синови Агентлик томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.

Имтиҳон комиссияси ёзма ёки оғзаки тест синовлари белгиланганда шакллантирилади.

Имтиҳон комиссияси таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Агентлик ходимлари ва тажрибали педагоглар, малакали мутахассислар киритилади.

Тест синови тегишли дастурий таъминот асосида компьютерда ўтказилганда билимни баҳолашнинг барча бўлимлари қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.


12. Тест синови Агентлик масъул ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади.

Тест синовлари махсус жиҳозланган, видеокузатув билан таъминланган ҳолда Агентлик вакилининг назорати остида онлайн ўтказилиши мумкин.

Тест синови вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.


13. Тест синовини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.


14. Тест синовига жалб этилган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.


15. Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида видео қайд этиш қурилмалари орқали текширишдан ўтгач тест синовига қўйилади.


16. Тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай қўлланма, адабиётлар, телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Тест синовини ўтказиш жараёнига турли хатти-ҳаракатлар билан салбий таъсир қилиш: бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш, саволлар китоби варақларини йиртиш, саволлар китобини бошқа талабгорларга бериш, тест синовига ажратилган вақт тугагандан сўнг ёзишни давом эттириш, бошқа талабгорга бирорта буюм узатиш тақиқланади.

Ушбу талабларга риоя қилмаган талабгор синовдан далолатнома билан четлаштирилади. Четлаштириш далолатномаси имтиҳон комиссияси раиси ва Агентликнинг тест синовини кузатиб борувчи масъул ходими томонидан расмийлаштирилади.

Четлаштириш далолатномаси натижаларнинг ҳисобланмаслигига асос бўлади.


17. Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма бир иш кунидан кечикмай, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХП орқали эълон қилинади.

17-1. Тест синовлари натижалари бўйича тестология меъёрларининг бузилиш ҳолати аниқланса, Агентлик томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:

тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;

талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;

тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.

Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат фақат айрим ҳудудларда аниқланган тақдирда, ушбу ҳудудлардаги тест синовлари натижалари бекор қилинади.

Тест синови натижалари мазкур бандга мувофиқ бекор қилинган ҳолатларда, талабгорларнинг хоҳишига кўра амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.


3-БОБ. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ


18. Давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ЯИДХП орқали ўтилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

11,75 фоизи - "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи тўлов амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар - Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

Талабгор тўловни ЯИДХП орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали амалга оширади.

19. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Агентликка тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этиши лозим.

Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови ўтказилган санадан беш иш кундан кечикмай, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни ЯИДХП орқали Агентликка электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Бунда талабгорга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори Агентлик томонидан, бошқа ҳисобварақларга тақсимланган тўлов тўлиқ миқдорда ЯИДХП орқали қайтарилади.

Талабгор тўловни қайтариш бўйича Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда тўлдиради.

20. Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, талабгор томонидан амалга оширилган тўлов қайтарилмайди.

21. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор бир вақтда фақат битта умумтаълим фанидан тест топширишига рухсат этилади.



4-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


22. Тест синовидан ўта олмаган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ЯИДХП орқали Агентликка апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Талабгор апелляция шикояти бериш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда тўлдиради.

23. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан 5 ёки 7 нафар Давлат тест маркази ходимлари (умумий комиссия аъзолари сонининг ўттиз фоизидан ошмаган ҳолда) ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси таркибига Имтихон комиссияси аъзолари киритилмайди.

Апелляция икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.


24. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш;

тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, апелляция комиссияси қарори билан тест натижалари ўзгартирилади.

Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


25. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.

Талабгор Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.



5-БОБ. УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИНИ

БИЛИШ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШНИНГ ДАВЛАТ

НАМУНАСИДАГИ СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


26. Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Агентлик директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

27. Сертификатлар реестри Агентлик томонидан юритилади.

Сертификатлар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

паспорт маълумотлари (серияси ва тартиб рақами, паспортнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари (тартиб рақами, гувоҳноманинг ким томонидан ва қачон берилганлиги);

Давлат тест марказининг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;

сертификатнинг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;

сертификатнинг берилган санаси;

сертификатнинг амал қилиш муддати.

Амал қилиш муддати тугашига 10 кун қолган сертификат эгаларига ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабарнома ҳамда Агентликнинг тегишли ахборот тизими орқали талабгор рўйхатдан ўтишда киритган телефон рақамига бепул "SMS-хабарнома" юборилади.

28. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайти орқали текшириш имконияти яратилади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Умумтаълим фанларини билиш даражасини

аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

__________________

(санаси)


________________

(рақами)




1. Ф.И.О.:



2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):



3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (e-mail):



6. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар):


Ҳа/Йўқ

7. Имтиҳонни топшириш ҳудуди:



8. Имтиҳонни топшириш фани:



9. Имтиҳонни топшириш тили:







Низомга

2-ИЛОВА



Тўловни қайтариш бўйича

СЎРОВНОМА


__________________

(санаси)


____________

(рақами)



1. Ф.И.О.:



2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):



3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (e-mail):



6. Имтиҳон санаси:



7. Имтиҳонни топшириш фани:



8. Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгорнинг ушбу ҳолатни асословчи ҳужжатлари:







Низомга

3-ИЛОВА



Имтиҳон натижалари юзасидан

апелляция шикоятини бериш учун

СЎРОВНОМА


__________________

(санаси)


_____________

(рақами)



1. Ф.И.О.:



2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):



3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (e-mail):



6. Имтиҳон санаси:



7. Имтиҳонни топшириш фани:



8. Шикоятнинг қисқача мазмуни:



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 октябрь

















































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск