ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1992 й. 60-сон "Тошкент шаҳар Собир Раҳимов ноҳиясидаги Олий ўқув юртлари шаҳарчаси ҳудудида талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудий органларини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.1992 й.

N 60


ТОШКЕНТ ШАҲАР СОБИР РАҲИМОВ

НОҲИЯСИДАГИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

ШАҲАРЧАСИ ҲУДУДИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ

ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ҲУДУДИЙ

ОРГАНЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Талабалар ва ўқувчи ёшларнинг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш, уларнинг моддий таьминотини яхшилаш, яшаш шароитларини, тиббий ва савдо хизмати кўрсатишни, маданий ҳордиқ чиқаришни ташкил этишни яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, талабаларнинг ўзини ўзи бошқарувида демократик асосларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг мустақил маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида, Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда, Собир Раҳимов ноҳияси таркибида “Ёшлик” талабалар шаҳарчасини (Олий ўқув юртлари шаҳарчасини) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокими белгиланган тартибда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси чегарасини аниқлаб чиқсин, талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви тузилишини ва унинг тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокими 1992 йилнинг 1 мартига қадар талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш аппарати учун зарур хизмат хоналарини ажратсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимига “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси бошқарувининг 23,5 ходими ўрнини сақлаш учун зарур маблағ ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси 1992-1994 йилларда талабалар шаҳарчаси инфраструктурасини ривожлантириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан 1992 йил 5 февралда Тошкент шаҳар талабаларининг ўзаро ёрдам ва тадбиркорлик концерни ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

“Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий саноат вазирлиги, “Ўзмаишмарказ” мазкур концернга “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида талабалар ва ўқувчи ёшларни ўқишдан бўш бўлган вақтларида турли хил ишларни бажаришга жалб этиш учун меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг илғор усулларини қўллаган ҳолда кичик корхоналар, цехлар ва филиалларни ташкил этишга ёрдам кўрсатсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокими талабалар ўзини ўзи бошқаруви органлари билан биргаликда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудида спорт-соғломлаштириш базаларини ва майдончаларини, театр-томоша ва маданий-маърифий муассасаларни, уларнинг ишини ёшлар учун қулай бўлган вақтларда ташкил этган ҳолда, ривожлантириш дастурини амалга оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзмаишмарказ” 1992 йилнинг 1 апрелига қадар талабалар шаҳарчаси ҳудудида Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифларига мувофиқ қўшимча равишда соғлиқни сақлаш, маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини очсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокими билан биргаликда 1992 йилнинг 25 февралига қадар талабалар шаҳарчаси ҳудудида савдо майдонларини кенгайтириш, ошхоналарда ўринлар сонини кўпайтириш бўйича қўшимча чоралар кўрсинлар, талабалар ва ўқувчи ёшларни кундалик товарлар билан таъминлашни тубдан қайта кўриб чиқсинлар.


10. Тошкент шаҳар ҳокими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда ҳамда олий ўқув юртлари ректоратлари, талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида уч ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига “Ёшлик” талабалар шаҳарчасини комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш тўғрисида таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплексига, умумиқтисодиёт комплексига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов



























Время: 0.2388
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск