Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.1992 й. 65-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат назорати органлар фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.1992 й.

N 65



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

НАЗОРАТИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат назорати қўмитасини таъсиис этиш тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 1992 йил 4 февралдаги Р-127-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари ходимлари сони 751 кишидан иборат қилиб, йиллик иш ҳақи фонди 12,7 млн сўм миқдорида, шу жумладан, Давлат назорати қўмитаси марказий аппарати ходимлари сони 60 кишидан иборат қилиб, йиллик иш ҳақи фонди 991 минг сўм микдорида белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика давлат назорати органларини сақлаш учун зарур бўлган маблағни республика бюджетидан ажратишни назарда тутсин, шунингдек, 277 енгил автомобилни, шу жумладан, Давлат назорати қўмитаси аппарати учун ажратилган 11 та енгил автомобилни сақлаш учун лимит белгиласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган суммага қараб давлат назорати органларига хизмат кўрсатиш учун зарур миқдорда автотранспорт ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ҳар йили Давлат назорати қўмитасига биркитилган номенклатура бўйича моддий-техника ресурсларини, ҳисоблаш ва кўпайтириш техникасини ажратишни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитасини ва унинг маҳаллий органларини телефон, телефакс ва телетайп алоқаси билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитасини авиа- ва темир йўл транспорти брони билан таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитаси аппарати Ўзбекистон кўчаси, 43-уйдаги маъмурий бинога жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати қўмитасининг тугатилиши муносабати билан унинг балансида бўлган мулк, мебель ва жиҳозлар Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитаси балансига ўтказилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат назорати маҳаллий органларини зарур хизмат хоналари, телефонлар билан таъминласинлар, мебель, жиҳозлар ҳамда асбоб-ускуналар сотиб олишда ёрдам кўрсатсинлар. Вилоят халқ назорати қўмиталарининг балансида бўлган бинолар, мебель, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар давлат назорати органлари балансига ўтказилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг тегишли ўринбосарларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасииинг Бош вазири                             А. Муталов
























Время: 0.2332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск